Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлашга доир Президент қарори имзоланди
Унга кўра, тўртта фармон, учта қарор асосида амалга оширилаётган давлат дастурларни кредитлаш бўйича учта банк — АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБга ваколатли банклар мақоми берилди.
2020 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари бўйича лойиҳаларни кредитлаш ушбу банклар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 2019 йил 1 ноябрга қадар АТ Халқ банки устав капиталини 250 миллиард сўмга, “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталини 170 миллиард сўмга ва “Агробанк” АТБ устав капиталини 290 миллиард сўмга ошириш учун маблағлар ажратиш вазифаси белгилаб берилди.
2020 йилда ушбу дастурларни молиялаштириш учун 4.5 трлн.сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиши мўлжалланмоқда.
Батафсил: UzA
Source: @bankmijoz
Подписывайтесь на канал:🤙