Болани вахтлироқ ухлатиш учун қуйидагиларни қўлланг.
1. Кундузи кўп ухлатманг...
Бола чарчаб уйқуси келса 15-20 дақиқа ухлаб олиш етарли бўлади. Бундан кўп 1-2 соатлаб ухлаган бола аниқки кечаси уйқуси келмай ярим кечгача ухлолмайди.
2. Бола ухлайдиган хонани шамоллатиб, тоза хавога тўйинтиринг. Кислородга тўйинган хонада тезроқ ухлашига шароит яратинг.
3. Жисмоний машқлар қилдиринг, ёки югуриб, терлаб ўйнайдиган ўйинларни бирга ўйнанг. Бирга дарс қилиш, чизиш, краскада бўяш каби мияга юкламалар беринг.
Камхаракат бўлган, жисмоний ва ақлий юкламалардан чарчамаган болада кечаси уйқу келмайди.
4. Терлаб машқ қилган, югуриб ўйнаган болани чўмилтиринг, чўмилган болани енгил махсус ёғлар кремлар билан массаж қилинг, бу хам уйқуни келтириб болани тезроқ ухлашга ундайди.
5.3- пунктдаги вазифалар болани телефондан, телевизордан, четлаштиришингизга ёрдам беради. Демак, телефон, компютер, телевизор кўп кўришдан чекланг.
10-15 кун давомида қилиб борсангиз, секин-секин уйқу
режими тўғрирланиб, вохли ётадиган одатини шакллантириб оласиз.
Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/Farzand_tarbiyasi_va_salomatligi