Янгийўлликлар(расмий)® dan repost
ПЛАСТИККА ПУЛ ТУШДИ!
Бугун кўнгил ёришди,
Севинчларга қоришди,
Томирлар бир керишди,
Пластикка пул тушди!
Ҳаммага дейман салом,
Йўқчилик энди тамом,
Қандай ширин бу калом:
Пластикка пул тушди!
Бу онни роса кутдим,
Бухгалтерга кўз тутдим,
Бор дунёни унутдим:
Пластикка пул тушди!
МИБ келса зириллардим,
Гоҳ итдек ириллардим,
Барг каби дириллардим,
Пластикка пул тушди!
Энди-чи, узун тилим,
Тилим-ла узун қўлим,
Режага тўла дилим,
Пластикка пул тушди!
Қизим, боққа борамиз,
Ўғлим, тоққа борамиз,
Бир «Sitro»га қонамиз,
Пластикка пул тушди!
Гапнинг келди хонаси,
Кулиб боқар онаси,
Ош бўлади чамаси,
Пластикка пул тушди!
Майли, етсин бир кунга,
Парво қилмайман бунга,
Шукр қилгим мен шунга,
Пластикка пул тушди!
Сабр-ла бир ой кутгум,
Йўлларига кўз тутгум,
Минғирлаб куйлаб ўтгум:
«Пластикка пул тушди!»
@Yangiyul1_BOT
Бугун кўнгил ёришди,
Севинчларга қоришди,
Томирлар бир керишди,
Пластикка пул тушди!
Ҳаммага дейман салом,
Йўқчилик энди тамом,
Қандай ширин бу калом:
Пластикка пул тушди!
Бу онни роса кутдим,
Бухгалтерга кўз тутдим,
Бор дунёни унутдим:
Пластикка пул тушди!
МИБ келса зириллардим,
Гоҳ итдек ириллардим,
Барг каби дириллардим,
Пластикка пул тушди!
Энди-чи, узун тилим,
Тилим-ла узун қўлим,
Режага тўла дилим,
Пластикка пул тушди!
Қизим, боққа борамиз,
Ўғлим, тоққа борамиз,
Бир «Sitro»га қонамиз,
Пластикка пул тушди!
Гапнинг келди хонаси,
Кулиб боқар онаси,
Ош бўлади чамаси,
Пластикка пул тушди!
Майли, етсин бир кунга,
Парво қилмайман бунга,
Шукр қилгим мен шунга,
Пластикка пул тушди!
Сабр-ла бир ой кутгум,
Йўлларига кўз тутгум,
Минғирлаб куйлаб ўтгум:
«Пластикка пул тушди!»
@Yangiyul1_BOT