Live Quds | Breaking


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Live Quds rasmiy kanali
@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!
Reklama uchun: @Ghazo
Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг 52-куни:

Исроил босқинчилари Бурейж қочқинлар лагерига ўқ узди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 48 467 кишига етди.

ҲАМАС: Босқинчилар Ғазодан чиқиб кетиши 50-кун тугашидан олдин режалаштирилган эди, бироқ бу амалга ошмади.

Камал Адван касалхонаси адвокати: Сде-Тейман қамоқхонасида маҳбус Абу Сафия турли қийноқларга дучор қилинмоқда.

Ғазо Ички Ишлар Вазирлиги: 21 нафар тадбиркор озиқ-овқат нархларини сунъий равишда оширгани учун ҳибсга олинди.

Ғарбий Соҳил: Наблусдаги масжидлар сўнгги 20 йил ичидаги энг йирик Исроил ҳарбий ҳужумига учради. Женинда 2 нафар ёш йигит ўлдирилди.

Ҳусийлар етакчиси: Агар чегара пунктлари очилмаса ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам киришига рухсат берилмаса, ҳарбий ҳаракатлар бошланади.

Axios: Трампнинг Яқин Шарқ бўйича элчиси Стивен Витков агар музокаралар жиддий босқичга ўтса, 3-4 кун қолишга тайёрлигини билдирди.

“Dark Storm Team” хакерлар гуруҳи X (Twitter) платформасига киберҳужум уюштирганини эълон қилди. Илон Маск илгари тармоқ ҳар куни ҳужумга учраётганини айтган эди.

Сурия ОАВ: Исроил босқинчилари Дамашқ ва унинг атрофига 2 соат ичида 41 марта ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳужумлар курдлар ва Сурия ҳукумати ўртасидаги келишув эълон қилинганидан кейин содир бўлди.

https://t.me/FaIastin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фаластин

Маҳмуд Аббосга боғлиқ кучлар Ғарбий соҳилдаги Женин шаҳрида “Қудс бригадаси” қўмондонларидан бири Абдураҳмон Абу Мунанини отиб ўлдирди.

Абдураҳмон Абу Мунан Исроил томонидан қидирилаётган шахслардан бири эди.

https://t.me/FaIastin

5.5k 0 15 28 375

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғарбий соҳилдаги Исроил ҳарбий операциялари туфайли Тулкарм қочқинлар лагерида 43 кун ичида 9 мингдан ортиқ фаластинлик мажбуран ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Кўплаб одамлар ҳаётини хавф остига қўйиб, ўз уйларидан шахсий буюмларини олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

https://t.me/FaIastin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фаластинликлар Ғазо марказидаги Ал-Бурейж қочқинлар лагерининг шарқий қисмида Исроил дрон ҳужуми натижасида ҳалок бўлган Аҳмад оиласига мансуб уч ака-уканинг жасадини топди.

https://t.me/FaIastin


Смотрич: Фаластинликларни Ғазодан кўчириш режаси амалга оширилади

Исроил молия вазири Бецалель Смотрич Фаластин аҳолисини Ғазо секторидан кўчириш режаси ҳақиқатга айланаётганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу жараён Америка маъмурияти билан муҳокама қилинмоқда, аммо у ҳозирча қабул қилувчи давлатлар ва уларнинг манфаатлари ҳақида маълумот ошкор қила олмайди.

Исроил мудофаа вазирлиги йирик миграция бошқармасини ташкил этишни режалаштирмоқда, чунки бундай кўчириш ишлари кенг қамровли логистика ҳаллини талаб қилади.

Смотричнинг сўзларига кўра, агар кунiga 10 000 фаластинлик эвакуация қилинса, жараён ярим йил давом этади, агар кунiga 5 000 киши эвакуация қилинса, бу бир йил вақт олади.

Унинг таъкидлашича, барча ҳаракатлар қабул қилувчи давлатлар билан келишув асосида амалга оширилади, аммо бундай операциялар узоқ муддатли тайёргарликни талаб қилади.

Логистика нафақат транспорт воситаларини танлаш (автобуслар, самолётлар, денгиз йўналишлари), балки қабул қилувчи давлатлар талабларини, ёш гуруҳларини, эҳтиёжлар ва малака даражаларини ҳисобга олишни ҳам ўз ичига олади.

Смотрич таъкидлаганидек:
“Биз аниқ билмоғимиз керак – ким, қаерга кетяпти ва қандай шароитлар таъминланиши лозим.”

Бу тайёргарлик ишлари Исроил бош вазири ва мудофаа вазири раҳбарлигида олиб борилмоқда, ва Смотрич шахсан бу жараёнда иштирок этишини билдирди.

https://t.me/FaIastin

6.1k 0 4 29 273

АҚШ ҲАМАС ТАРАФДОРЛАРИНИ ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИШНИ БОШЛАДИ

АҚШ ҳудудида ҲАМАСни қўллаб-қувватлаган шахсларни депортация қилиш жараёни бошланди.

Иммиграция ва божхона полицияси Колумбия университети битирувчиси Маҳмуд Халилни ҲАМАС билан алоқада бўлганликда гумон қилиб қўлга олди.

Бу ҳаракатлар президент Дональд Трамп томонидан қабул қилинган антисемитизмга қарши кураш буйруғи доирасида амалга оширилмоқда.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҲАМАС тарафдорларининг визалари ва яшаш ҳуқуқлари бекор қилинишини ва улар мамлакатдан депортация қилиниши тасдиқлади.

https://t.me/FaIastin

6.4k 0 10 5 237

Исроилнинг сунъий интеллект ёрдамидаги террор тактикалари фош этилди

Исроил босқинчи кучлари фаластинликларни ўлдириш, ҳибсга олиш ва кузатиш учун янги сунъий интеллект ва юқори технологияли воситалардан фойдаланмоқда.

Тафтиш давомида янги автоматлаштирилган тизим ошкор қилинди, у ҳужум объектларини аниқлаб бериш, ҳибсга олиш мақсадли режаларини тузиш ва ҳатто асосий қарорларни сунъий интеллект ёрдамида қабул қилиш имкониятини беради.

Фаластинлик фаоллар ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари ушбу технологияларни инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ва жиноий фаолиятни кучайтириш сифатида баҳоламоқда.

Бундай воситалар ғайриқонуний қатллар ва оммавий кузатув тизими орқали Исроилнинг босқин сиёсатига хизмат қилаётгани айтилмоқда.

https://t.me/FaIastin

6.3k 0 11 5 231

Европа давлатлари араб мамлакатларининг Ғазо бўйича режасини қўллаб-қувватлади

Франция, Германия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари қуйидаги баёнот билан чиқишди:

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича араб давлатлари режасини қўллаб-қувватладик.

Барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишга чақирдик.

Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни таъминлашни талаб қилдик.

Исроилдан Рафаҳдаги ҳарбий операцияларини тўхтатишни сўрадик.

Икки давлат тамойили асосида муаммони ҳал қилиш зарурлигини таъкидладик.

Ғарбий соҳилда мустамлакачилар томонидан амалга оширилаётган зўравонликни қораладик.

https://t.me/FaIastin

6.7k 0 1 10 239

Исроил босқинчи кучлари томонидан қўйилган чекловларга қарамай, бугун босиб олинган Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида ўн минглаб мусулмонлар хуфтон ва таровеҳ намозларини адо этдилар.

https://t.me/FaIastin


Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид:

“Америкаликлар ҲАМАС билан алоҳида музокара олиб бормоқда, чунки улар бизнинг ҳукуматимиз иккиланаётганини тушуниб етди ва ўз фуқаролари ҳақида қайғурмоқда. Нетаньяҳу учун эса фақат ўзининг сиёсий манфаатлари муҳим.”

https://t.me/FaIastin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Лондон | Биг-Бенга чиққан фаолнинг телефонидан олинган видео

Биг-Бен манорасига чиқиб, 16 соатдан ортиқ вақт давомида Фаластинга ҳамдардлик билдирган фаол томонидан тасвирга олинган кадрлар.

https://t.me/FaIastin

7k 0 17 4 313

Лондон | Фаол Биг-Бенга чиқиб, Фаластин байроғини кўтарди

Лондондаги Биг-Бен манорасига чиққан фаол қўлларида Фаластин байроғини кўтариб, қўлга олинган фаолларни озод қилишни талаб қилди.

Шанба куни пойтахтда бир киши пойафзалсиз ҳолда Биг-Бен манорасига чиқиб, Фаластин байроғини ҳилпиратиш орқали Изроил босқинига қарши чиқаётган “Palestine Action Filton18” ҳаракати аъзоларининг ҳибсга олинишига норозилик билдирди.

Манора балконидан “Озод Фаластин!” деб ҳайқирган фаол қўлида Фаластин байроғини тутиб турган.

Ҳодиса туфайли Биг-Бен атрофи хавфсизлик хизматлари томонидан муҳосара қилинди, қутқарувчилар ва музокарачилар уни пастга туширишга уринишди.

Шу куни Лондон марказида 100 га яқин одам норозилик намойиши ўтказиб, Биг-Бенга чиққан фаолни қўллаб-қувватлашди.

16 соатлик музокаралардан сўнг, фаол маҳаллий вақт билан тун яримида манорадан тушди.

https://t.me/FaIastin


ҲАМАС етакчиси Маҳмуд Мардавий Ғазода вақтинчалик ўт очишни қабул қилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Мардавийга кўра, воситачилар ҲАМАСнинг вақтинчалик тинчлик келишувига тайёрлиги ҳақида сигнал олгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

ҲАМАС олдинги келишувга содиқ эканини тасдиқлаб, музокараларнинг иккинчи босқичига келишилган шартлар асосида ўтиш зарурлигини таъкидлади.

https://t.me/FaIastin


Исроилнинг Қатарга делегация юбориши, асосан, Ғазода гаровга олинганлар бўйича музокараларни жонлантиришга қаратилган. Ҳамас Исроилнинг шартларини инобатга олмаганидан сўнг, Исроил ушбу масалани муҳокама қилиш учун Дўҳага расмий вакилларини жўнатмоқчи. Ушбу ташриф, айниқса, АҚШ ва Қатарнинг воситачилигида олиб борилаётган музокаралар доирасида муҳим аҳамият касб этади.

https://t.me/FaIastin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кувайтлик шайх Усмон Ҳамас ҳақидаги хато баёноти юзасидан изоҳ берди

Кувайтлик шайх Усмон Ҳамас ҳақида айтган баҳсли сўзларидан кейин ўз фикрини қуйидагича изоҳлади:

“Ҳамасни йўқ қилиш ҳақидаги сўзим қасддан айтилмаган. Бу хатолик эди. Мен бу маънони назарда тутмаган эдим.”

“Мен Ҳамасни фақат сиёсий ҳаракат сифатида танқид қилганман. Фақат улар йўл қўйган хатолар ҳақида гапирдим.”

“Менинг танқидим Ҳамаснинг ҳарбий қанотига қаратилмаган. Улар мен учун ҳурматга лойиқ.”

“Лекин, ҳарбий гуруҳларни Ҳамаснинг сиёсий тузилмаси билан аралаштирмаслик керак.”

https://t.me/FaIastin


Ғазо Электр Компанияси: Давомли электр таъминоти йўқлиги инсоний фалокатга айланди

Ғазода 519 кундан бери электр энергиясининг узлуксиз йўқлиги мисли кўрилмаган гуманитар инқирозга олиб келди.

Энергия таъминотининг узилиши турли ҳаётий соҳалар, айниқса, тиббиёт соҳасига жиддий зарар етказди.

Тиббий муассасаларда ҳаёт учун муҳим ускуналар ишламай қолиши, ичимлик суви таъминотининг издан чиқиши ва умумий санитария шароитларининг ёмонлашиши кузатилмоқда.

https://t.me/FaIastin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғазо шимолидаги озиқ-овқат омборида номаълум сабабли ёнғин юз берди

Ғазо сектори шимолида жойлашган озиқ-овқат омборларидан бирида номаълум сабабга кўра ёнғин содир бўлди.

Ҳодиса сабаблари ҳали расман аниқланмаган, маҳаллий манбалар тафсилотларни ўрганмоқда.

https://t.me/FaIastin


Ғазода босқинчи кучларнинг аёлларга қарши жиноятлари: янги маълумотлар

Ғазо ҳукумати медиа департаменти Исроилнинг уруш давомида аёлларга қарши содир этган жиноятлари ҳақидаги янги маълумотларни эълон қилди:

12 316 аёл шаҳид қилинди.

13 901 аёл бева қолди, эрларини йўқотди.

17 000 она ўз фарзандидан айрилди.

50 000 ҳомиладор аёл даҳшатли шароитларда туғишга мажбур бўлди.

162 000 аёл инфекцияли касалликларга чалинд

2 000 аёл ва қизлар жарроҳлик ампутацияларидан кейин ногирон бўлиб қолди.

Ўнлаб аёллар ҳибсга олиниб, қийноқларга солинган.

Ғазода аёллар очлик, тиббий ёрдам йўқлиги ва оғир муҳитда яшашга мажбур. Бутун бу зулм Исроилнинг қаттиқ блокадаси ва инсонпарварлик ёрдамларини ман қилиш фонида давом этмоқда.

8 март – мусулмон бўлмаган аёлларнинг байрами!

Бироқ, бутун дунё бўйлаб муслима аёллар ҳали ҳам қирғин қилинаяпти, тазйиқ ва таъқиб остида қолмоқда, қамоқларда эса қийноқларга дучор бўлмоқда.

https://t.me/FaIastin

6.8k 0 20 6 246


19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.