Мана, Катанецниям кузатдик. Тан олиш керак, бу кутилган истеъфо бўлди. Словениялик мутахассис салкам тўрт йил давомида биз мухлисларга гоҳ шодлик, гоҳо ташвишли онларни навбати билан кўрсатиб келди. Сўнгги пайтларда, унга нисбатан кескин танқидлар кўпайиб кетди. Ха, у ўта кучли мураббийлар сирасига кирмас, бироқ миллий терма жамоамиз унинг даврида бир поғона кўтарилишга эришди. Бу яққол сезилди. Тўғри, арзирли медалларга ёки мусобақалар ғолиблигига эришмадик. Аммо, терма жамоа сифатида ўзимизга нисбатан ишончимиз ошди. Катанец кўп холларда ўзининг принципларидан қайтмай, яъни содда қилиб айтганда қайсарлик қилиб ишлади. Ишонинг, унинг ўрнида бошқа хорижлик мутахассис хам шу йўсинда харакат қилган бўларди, менимча. Фикрларим орқали, Катанецни ёнини олиш ниятим йўқ. Лекин, унинг амалга оширган ижобий ишларини хам тан олсак, инсофдан бўлади. Унинг даврида бир қанча футболчиларимиз ўсишга эришишди. Ўткир Юсупов, Остон Ўрунов, майдонга тушмаган бўлсада, Юсуповга рақобатчи бўлган Абдувоҳид Неъматовни хам қўшсак бўлади. Қолаверса, айнан Катанец хаммамиз учун "олабўжи" бўлиб қолаёзган Игор Сергеевни қайта кашф эта олди. Хулоса қилиб айтганда, Сречко Катанец юртимиз футболи тарихида ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Бунинг учун ундан шахсан миннатдорман. Унинг дардига Аллоҳ шифо берсин!!! Раҳмат сизга, мистер Катанец!
Ўткир Якубов.
https://t.me/FUTBOLTAAYM