Сўнгги вақтда букмекерлик, гаров бойлашиб, пул тикиш, онлайн қимор ўйнаш натижасида кўп миқдордаги маблағини ютқазиб қўйиб, қарзини тўлаш учун жиноят содир қилиш, ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам юз бермоқда.
Қиморбозлик фақатгина унинг домига тушиб қолган шахснинг фожеаси эмас, балки жамият тараққиётига рахна солувчи иллат.
“Ёшлар билан” мулоқотида биз қимор ўйинларига тобелик ва унинг олдини олиш, унинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритдик.
Суҳбатдошларимиз Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьялари ОЙБЕК ҲАЙИТОВ ҳамда судья ЖАСУР ҲОЖИМУРОДОВ бўлдилар.
@fmyoshlar