🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣: 🟦🟦🟦
❗️ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ: Автоматлаштирилган бошқарув тизими қандай натижа бермоқда?
✅ Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда “103” хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳа амалиётига энг сўнгги илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
➡️ Бунда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга мувофиқ, республикамиз бўйича тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди.
📉 Электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши натижасида чақирувни қабул қилиш вақти 6-8 дақиқадан 1-2 дақиқагача,чақирувни тез тиббий ёрдам бригадасига узатиш вақти Тошкент шаҳрида 10-20 дақиқадан 1-2 дақиқагача, чақирувга етиб бориш муддати пойтахтимизда 20-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача, ҳудудларда (олис, тоғли ва чўл зоналарни инобатга олган ҳолда) 10-40 дақиқагача қисқарди.
💊 Соҳани рақамлаштириш жараёни ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жорий йилда ахборот тизимида “Дорихона” модули ишга туширилди ва ҳозир барча ҳудудларда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу модуль орқали барча дори воситаларини қайд қилиш, уларни тарқатиш, ҳисобини юритиш ва тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан фойдаланиш жараёнларини мониторинг қилиш имконияти бор.
“Автохўжалик” модули эса тез тиббий ёрдам автопаркидаги 3 мингдан зиёд автомобиль ҳисобини юритиш, уларни ёқилғи билан таъминлаш, эҳтиёт қисмларни ажратиш ҳамда автомашиналар ҳолатини кузатиб боришда катта самара бермоқда.
🟢 Албатта, бундай ижобий ўзгаришлар туфайли мазкур йўналишда беморларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилиб, "103" хизмати халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган муҳим бўғинга айланмоқда.
‼️Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида халқни рози қилиш, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш бош мезон ҳисобланади. Соҳада олиб борилаётган трансформация жараёнлари ана шу мақсадга хизмат қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🚑 Кутилмаганда содир бўладиган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодиса инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Табиийки, бундай паллада энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” ходимлари кўмакка ошиқади.
✅ Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда “103” хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳа амалиётига энг сўнгги илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
➡️ Бунда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга мувофиқ, республикамиз бўйича тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди.
📊 Бундай янгиланишлар натижасида марказнинг 14 та ҳудудий филиали, 167 та станцияси, 63 та подстанцияси ва 1 436 та таянч пункти ташкил этилди. Тез тиббий ёрдам бригадалари сони 2 853 тага етди.
📉 Электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши натижасида чақирувни қабул қилиш вақти 6-8 дақиқадан 1-2 дақиқагача,чақирувни тез тиббий ёрдам бригадасига узатиш вақти Тошкент шаҳрида 10-20 дақиқадан 1-2 дақиқагача, чақирувга етиб бориш муддати пойтахтимизда 20-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача, ҳудудларда (олис, тоғли ва чўл зоналарни инобатга олган ҳолда) 10-40 дақиқагача қисқарди.
📞 Тошкент шаҳри тажрибаси асосида марказнинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди.
💊 Соҳани рақамлаштириш жараёни ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жорий йилда ахборот тизимида “Дорихона” модули ишга туширилди ва ҳозир барча ҳудудларда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу модуль орқали барча дори воситаларини қайд қилиш, уларни тарқатиш, ҳисобини юритиш ва тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан фойдаланиш жараёнларини мониторинг қилиш имконияти бор.
“Автохўжалик” модули эса тез тиббий ёрдам автопаркидаги 3 мингдан зиёд автомобиль ҳисобини юритиш, уларни ёқилғи билан таъминлаш, эҳтиёт қисмларни ажратиш ҳамда автомашиналар ҳолатини кузатиб боришда катта самара бермоқда.
📌 Охирги йилларда тизимда узоқ йиллар фойдаланиб келинган, эскириб қолган ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган автотранспорт воситалари янгиланиб, соҳага минг дона замонавий “Volkswagen Caddy” русумли автомобиль етказиб берилди ва тизимдаги барча автотранспорт воситалари GPS-трекер билан таъминланди.