Сиз соғинган ше'р
Матназар АБДУЛҲАКИМ
СИРТҚИ САБОҚ
“Имло хатоларим бўлса кечиринг,
ҳозир паришонроқман...”
Мактубдан
Мен сени севаман... о, қурсин эсим,
Наҳотки, “Мен” – эга?.. “Севаман” – кесим...
Қоидага маҳкуммиз бунча нега биз?
Муҳаббат эмасми, ахир, эгамиз?
...Сен бўлсанг мактабда – машаққатдасан,
Руҳимда хавотир ғалаён бошлар.
Сени толиқтириб қўймадимикан
Ҳар хил ундалмалар, отлар, олмошлар?
“Ни”ни эмас, сени севаман ўзим,
Дийдорингга етмоқ умидим минг-минг.
Сенинг кўзларингни соғиндим, кўзим,
Кўзим йўқ кўришга турқини “нинг”нинг.
Юрагим ким, ўзи юрагим нима?
Юрагим занжирбанд – зулфингга боғлиқ.
Юрагим бўм-бўш уй, файзли қилмасанг,
Очмасанг берк уйдир, маҳкам қулфлоғлиқ.
Қулфлари синсинлар, кел, эшикларнинг,
Уйига ўт тушсин келишикларнинг.
Қаратқичнинг ўзи сенсиз қаратқич,
Сенсиз тушумни мен туш кўрибмидим?!
Сен бўлсанг шу қадар келишгансанки,
Муҳаббатдан бошқа келишигинг йўқ...
На бир дарак гап бор мактубларингда,
На бир эргаш гап бор мактубларингда,
Фақат юрак гап бор мактубларингда,
Фақат тергаш гап бор мактубларингда.
Руҳимга ҳеч тинмас ғамдан та'қиблар,
Мактублар ишқ дардин маҳзун иложи.
Ўқир конверт йиртиб хатим рақиблар,
Юракни олгандек кўксимни очиб.
О, юрагим менинг – мактаб боласи!
Таҳликага тушмай, чўкмай севади.
Юрагим индамай севади сени.
Қучоқламай севар, ўпмай севади.
Мен севмоқ бахтига минг дардда етдим,
Бироқ бу не ҳикмат, бироқ бу не сир?
Лабларимда сенсиз бўсалар етим,
Лабларингда менсиз бўсалар есир.
Сенинг йўқловингсиз ҳислар ҳам сағир,
Хоҳи гар ишонма, хоҳи гар ишон.
Мени унутмабсан, хайрият, ахир,
Мактублар битибсан хотирпаришон.
Бироқ сендан хат йўқ кечадан бери,
Зор этдинг кўзларим – гадоларингни.
Мени соғинсайдинг соғинганимдек
Жондан азиз имло хатоларингни.
Бахт ва кулфат билан севаман сени,
Севаман зарарлар ва фойдаларсиз.
Кўзларим йўлингга термула берар
Ҳеч қандай бир имло қоидаларсиз.
Сен эса омон бўл бош келишикда,
Сарвиқад ва қаламқош келишикда.
Мактублар битавер, майли, паришон,
Та'на келишикда, тош келишикда.
Сен фақат унутма, фақат унутма,
Кўзларим кўп ёмон соғинди сени
Қайғу келишикда...
...ёш...
...келишикда...
Матназар АБДУЛҲАКИМ
СИРТҚИ САБОҚ
“Имло хатоларим бўлса кечиринг,
ҳозир паришонроқман...”
Мактубдан
Мен сени севаман... о, қурсин эсим,
Наҳотки, “Мен” – эга?.. “Севаман” – кесим...
Қоидага маҳкуммиз бунча нега биз?
Муҳаббат эмасми, ахир, эгамиз?
...Сен бўлсанг мактабда – машаққатдасан,
Руҳимда хавотир ғалаён бошлар.
Сени толиқтириб қўймадимикан
Ҳар хил ундалмалар, отлар, олмошлар?
“Ни”ни эмас, сени севаман ўзим,
Дийдорингга етмоқ умидим минг-минг.
Сенинг кўзларингни соғиндим, кўзим,
Кўзим йўқ кўришга турқини “нинг”нинг.
Юрагим ким, ўзи юрагим нима?
Юрагим занжирбанд – зулфингга боғлиқ.
Юрагим бўм-бўш уй, файзли қилмасанг,
Очмасанг берк уйдир, маҳкам қулфлоғлиқ.
Қулфлари синсинлар, кел, эшикларнинг,
Уйига ўт тушсин келишикларнинг.
Қаратқичнинг ўзи сенсиз қаратқич,
Сенсиз тушумни мен туш кўрибмидим?!
Сен бўлсанг шу қадар келишгансанки,
Муҳаббатдан бошқа келишигинг йўқ...
На бир дарак гап бор мактубларингда,
На бир эргаш гап бор мактубларингда,
Фақат юрак гап бор мактубларингда,
Фақат тергаш гап бор мактубларингда.
Руҳимга ҳеч тинмас ғамдан та'қиблар,
Мактублар ишқ дардин маҳзун иложи.
Ўқир конверт йиртиб хатим рақиблар,
Юракни олгандек кўксимни очиб.
О, юрагим менинг – мактаб боласи!
Таҳликага тушмай, чўкмай севади.
Юрагим индамай севади сени.
Қучоқламай севар, ўпмай севади.
Мен севмоқ бахтига минг дардда етдим,
Бироқ бу не ҳикмат, бироқ бу не сир?
Лабларимда сенсиз бўсалар етим,
Лабларингда менсиз бўсалар есир.
Сенинг йўқловингсиз ҳислар ҳам сағир,
Хоҳи гар ишонма, хоҳи гар ишон.
Мени унутмабсан, хайрият, ахир,
Мактублар битибсан хотирпаришон.
Бироқ сендан хат йўқ кечадан бери,
Зор этдинг кўзларим – гадоларингни.
Мени соғинсайдинг соғинганимдек
Жондан азиз имло хатоларингни.
Бахт ва кулфат билан севаман сени,
Севаман зарарлар ва фойдаларсиз.
Кўзларим йўлингга термула берар
Ҳеч қандай бир имло қоидаларсиз.
Сен эса омон бўл бош келишикда,
Сарвиқад ва қаламқош келишикда.
Мактублар битавер, майли, паришон,
Та'на келишикда, тош келишикда.
Сен фақат унутма, фақат унутма,
Кўзларим кўп ёмон соғинди сени
Қайғу келишикда...
...ёш...
...келишикда...