Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хитойнинг Гансу вилоятида дунёдаги илк икки минорали қуёш электр станцияси тармоққа уланди.
Станцияда қарийб 30 минг ойна мавжуд бўлиб, улар қуёш нурларини икки миноранинг чўққисида жойлашган марказий қабул қилгичларга йўналтиради. Қабул қилгичларда эритилган туз сақланади, у иссиқлик аккумулятори сифатида ишлаб, кейинчалик электр энергиясига айланади.
Станцияда бир қатор илғор технологиялар қўлланилган. Масалан, гелиостат деб аталувчи ойна қурилмалари қуёшнинг ҳаракатини кузатиб, ўз ҳолатини шунга мос равишда ўзгартиради. Шунингдек, станцияда 6 соат давомида эритилган тузни сақлаш имконияти яратилган бўлиб, бу станциянинг куну тун ишлашини таъминлайди. Ойналар махсус материал билан қопланган бўлиб, қуёш нурларининг 94% ни акс эттиради.
Станцияни 2024 йилнинг охирига қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган. Бу станция йилига тахминан 1,8 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва атмосферага чиқариладиган углерод оксиди миқдорини 1,5 миллион тоннага камайтиради.
👉 @Energetika