Energetika


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


➖Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини обьектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.
Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дунёдаги энг йирик водородли катамаран!

2026 йилда дунёдаги энг катта водород ёқилғисида ҳаракатланувчи катамараннинг қурилиши бошланади. У 1500 нафар йўловчи ва 400 та транспорт воситасини ташиш имкониятига эга бўлади. Лойиҳа 2028 йилда тўлиқ якунланиши режалаштирилган.

Кеманинг техник хусусиятлари:
🔹 Узунлиги — 130 метр (427 фут)
🔹 Тури — юқори тезликда ҳаракатланувчи ROPAX пароми
🔹 Ёқилғи тури — тўлиқ водород, ноль СО₂ чиқиндиси

Ушбу катамаран Готланд ороли ва Швециянинг қита қисми ўртасида экологик тоза ва самарали қатновни таъминлайди.

Austal компанияси бош директори Пэдди Грегг лойиҳа ҳақида шундай деди:
«Horizon X — жуда улкан ва ҳаяжонли лойиҳа. У тижорат паромларининг имкониятларини тубдан ўзгартиради. Бу кўп ёқилғили ва водородли гибрид куч қурилмаси ҳамда ўз синфидаги энг самарали корпус тузилиши билан таъминланади».


👉 @Energetika


#факт

Тесла ва Эдисон ўртасидаги "Токлар жанги"

1880-йилларда икки буюк ихтирочи – Никола Тесла ва Томас Эдисон электр таъминотининг келажаги борасида кураш олиб борган. Эдисон доимий ток (DC) тизимини тарғиб қилган бўлса, Тесла ва унинг ҳомийси Жорж Вестингхаус эса ўзгарувчан ток (АC) тарафдори эди.

Эдисон ўз рақибини ёмон кўрсатиш учун АC токнинг хавфли эканини исботлашга ҳаракат қилган ва ҳатто электр стулини ихтиро қилишга ҳисса қўшган!

Бироқ, натижада Тесла ва Вестингхауснинг АC тизими ғалаба қозонди, чунки у узоқ масофага самарали узатилиши мумкин эди.

Бугунги электр тармоқлари айнан АC тизимидан фойдаланади.


Хитой қайта тикланувчи энергия манбаларига катта эътибор қаратмоқда, аммо энергетика тизимининг барқарорлиги ва ишончлилигини ҳам таъминламоқда. Global Energy Monitor маълумотларига кўра, 2024 йилда Хитойда 94,5 ГВт қувватга эга янги кўмир электр станциялари қурилиши бошланган, бу 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, аввал вақтинча тўхтатилган 3,3 ГВт қувватга эга лойиҳаларда ҳам қурилиш ишлари қайта тикланган.


❗️ Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

👉 @Energetika


​​#факт

Электр энергиясиз бир кун?

1977-йил 13-июл куни Ню-Ёрк шаҳрида тарихдаги энг катта электр узилишларидан бири содир бўлди. Бутун шаҳар 25 соат давомида қоронғуликда қолди! Бу вақт ичида шаҳар бўйлаб 1 000 дан ортиқ дўконлар талон-тарож қилинди ва 1 600 дан ортиқ ёнғинлар содир бўлди.

Шу воқеадан кейин АҚШ электр тармоқларини мустаҳкамлашга киришган.

👉 @Energetika


Яшагинг келаверади-да...


Agua del Toro — Аргентинада жойлашган гидроэлектростанция. Ушбу ГЭСнинг тўғони 120 метр баландликка эга.

Хақиқий мехнат асл гўзалликни кўрсатади доим👌

👉 @Energetika


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Газ қанча қолди?

Креативликка бой Texnoplov дан янгиси, мазза қилдим лекин👏

👉 @Energetika


Энди у пайт билан бу пайтни солиштирибам бўлмайди-да


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зафар Хошимов: “свет” ўчиши 3 соатдан 5 минутга қисқарди

Тадбиркор Зафар Хошимов электр таъминотидаги узилишлар йилдан-йилга камайиб бораётганини ўз маркетлари фаолияти мисолида таҳлил қилибди.

Унинг таъкидлашича, 2021-йил декабр ойида ҳар бир маркетда 3 соатдан “свет” ўчган бўлса, 2024-йил худди шу ойда бу рақам 5 минутга тўғри келган.

Дарҳақиқат "свет" анча яхши кўз тегмасин.
Ветеран энергетиклар билади биз ёшларга айтиб қолишади, ўша 2000-йиллар буёғига бир ҳудуд авариявий ўчиб қолса 1 ҳафта ўчиб қолиб кетарди деб, ёки қувват етишмасдан "ограничения" узоқ муддат бўларди деб,чекка ҳудудларда😄

Менимча ўша машхур реклама чиққанидан сўнг яхшиланганов "-ўғлим агар сен тежаш учун лед чироқларни қўйсанг, чекка-чекка ҳудудларга ҳам свет етиб боради" деган рекламалар бўларди албатта ҳазил😄

👉 @Energetika


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ўзатом” раҳбари: “Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузилади”

Ўзбекистонда атом энергетикаси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, жумладан, Жиззах вилоятида кичик атом электр станциясини қуриш бўйича халқаро консорциум ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

👉 @Energetika


Ўзбекистон ҳукуматининг 2025 йил учун айрим иқтисодий режалари:

➖"Мурунтов" конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасининг V навбати 1-босқичи бошланади. Унга мувофиқ, 2025 йил ноябрига қадар асбоб-ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва қурилиш-монтаж ишларини якунига етказиш кўзда тутилмоқда.

➖Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикасини июлга қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилмоқда.

➖Бозор шароитларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштириш бўйича таклиф киритилади. Бу йилнинг охирига мўлжалланмоқда.

➖Республика бўйича 2025 йилда 4,5 ГВт бўлган янги генерация қувватлари ишга туширилади. 1782 мегаватт энергия сақлаш тизими фойдаланишга қабул қилинади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мана ўша маймун

Бир маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди

Мамлакатнинг энг йирик нимстанциясига маймун кириб қолган, оқибатда электр таъминотида фавқулодда узилиш рўй берган.

👉 @Energetika


Японияда 870°C ҳароратга эга бўлган дунёдаги биринчи атом-водород электр станцияси лойиҳаси қайта тикланди.

Юқори ҳароратли газ билан совутиладиган реактор (HTGR) ўз иссиқлиги ёрдамида сув молекулаларини водород ва кислородга ажратиш учун серно-йод цикли деб номланган кимёвий реакциялар занжирини ишга туширади.

Одатий ядро реакторлари тахминан 300°C ҳароратга эришса, HTGR 870°C ва ундан юқори ҳароратда ишлаш қобилиятига эга. Бу реакторнинг ултра юқори ҳарорат ишлаб чиқариш имконияти унинг водород ишлаб чиқаришдаги асосий устунлигидир.

Лойиҳа доирасида водород ишлаб чиқариш мажмуаси ва HTTR реактори қувур орқали боғланади. Бу тизимда юқори ҳароратли гелий айланиб, унинг иссиқлиги сув ва метан ўртасидаги реакцияни рағбатлантиради. Натижада катта миқдорда водород ҳосил бўлади.

👉 @Energetika


#факт

Дунёдаги энг йирик электр исрофи!

Дунёдаги энг катта электр исрофи фойдаланилмаётган қувват бўлиб, глобал миқёсда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг тахминан 8-10% и узатиш жараёнида йўқолади!

Шунингдек, дунё бўйлаб ҳар йили миллиардлаб долларлик электр энергияси яширинча ўғирланади.

Айниқса, Ҳиндистон ва Бразилияда ноқонуний электр уланишлари жуда кенг тарқалган.

Биз ҳафа бўлмасак ҳам бўлавераркан.

👉 @Energetika


Айтишларича Кинематография агентлигининг электр энергиясидан қарздорлиги 2.7 млрд сўмни ташкил қиларкан.

Ташкилот бугун тармоқдан узилган.

👉 @Energetika


Биргина маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди

Маймун асосий трансформаторга кириб қолган ва блэкаут рўй бериб, 22 миллион аҳоли электр таъминотидан узилди.

«Маймун тармоқ трансформаторимиз билан контакт қилган, бу эса тизимда мувозанат бузилишига олиб келди»
— дея оролда якшанба куни соат 11 атрофида рўй берган тўлиқ блэкаутни изоҳлаган журналистларга Шри-Ланка энергетика вазири Кумара Жайакоди.

Маймун учун фожиали ҳодиса Шри-Ланка пойтахти Коломбодан жанубда жойлашган нимстанцияда рўй берган.

Маймун ёлғиз бўлмаган. Станцияга жониворларнинг бир нечтаси кириб, ўзаро жанжаллашган, оқибатда «свет» ўчган.

👉 @Energetika


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энергетика вазирлиги:

Бугун, 10-феврал куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

👉 @Energetika


Дронлар илк бор учувчи электростанцияга айлантирилди.

Windlift компаниясининг арқонли дронлари, учувчи жилоларга ўхшайди — улар парвоз пайтида арқонни тортиб, механик энергия ҳосил қилади. Бироқ, жилолар фақат кўнгилочар мақсадда ишлатилса, бу учувчисиз учиш аппарати (БПЛА) махсус траектория — саккиз шаклида учиб, электр энергиясини ишлаб чиқаради. Арқон тортилишидан ҳосил бўлган куч 75 кВт·соатгача электр энергияси генерация қилиш имконини беради.

Дрон ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш шамол турбинасига нисбатан 80% арзонроқдир.

Windlift технологияси шамол турбинасини қуриш учун зарур материаллар ҳажмини 90-95% га камайтиради.

Бу технология юклаб олиб юришга қулай бўлиб, энг узоқ ва электр тармоғига уланиш имконияти йўқ ҳудудларни ҳам энергия билан таъминлашга қодир.

👉 @Energetika


Кечаси қизиқарли нарсаларни ўқиб ўқиб сизларга илингим келади!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.