ТАЪЛИМ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ. 📖


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Бу каналда таълимга оид янгиликлар, Халқаро таълим дастурлари, янги методлар, #тқвим-мавзу режалар, #тестлар, қарорлар ва фармонлардан бериб борилади.
Постлар ўзбек ва рус тилида узатилади.
Таълим келажак пойдевори: https://t.me/Education_bank

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"А.Авлоний платформасидан рўйхатдан ўтиб, малака сертификати олиб берамиз, нархларини келишамиз"

Ижтимоий тармоқлардаги тарқалаётган юқоридаги ачинарли "савдолашиш"га
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Афсуски, "гуруч курмаксиз" бўлмаганидек, сўнгги вақтлада педагог устоз, деган улуғ номни булғаётганлар ҳам йўқ эмаслигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Ҳақиқий ва ҳаққоний ўқитувчи бўлишни ўз олдига мақсад қилган минглаб устозларимиздан узр сўраган ҳолда, шуни маълум қиламизки, ўқитувчи ўз устида ишлаши учун уч хил шаклда, яъни, онлайн, офлайн, мустақил таълим олишини ташкил қилган А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг меҳнатини обрўсизлантираётган бундай хабарлар фонида ҳар қандай шароитда ҳам ўз устида ишлашни, замонавий педагогикани ўрганишни эмас, осонликча моддий маблағ топишни кўзлаётган, бошқача қилиб айтганда халқига хиёнат қилаётган айрим кимсалар борлиги ачинарли.

Коррупцион тизимни парчалаш дастурлари асосида тубдан янгиланган малака ошириш тизимида малака иши ва имтиҳон тизими йўқ қилиниб, қулай ва қўрқинчли талабларсиз (ўзлаштирмагунча чексиз қайта имтиҳон топшириш имконияти мавжуд бўлган) тизим яратилди.

Бундан маълумки, барчаси фақат виждон, савия, дунёқараш ва шахсий танловга қолдирилган.

Жамиятда таълим олиш маданияти бўлмаса, биз уни шакллантириш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Аммо, ора-сирада ҳали ҳам ўзини "эски тизимда малака ошираяпман", деб ҳис қилаётганлар борлиги таълим ислоҳотларига аввало, ҳар бир педагог шахсан тайёр бўлиши кераклигини кўрсатмоқда.

“Узлуксиз таълим” платформасида мобил, ноутбук орқали рўйхатдан ўтган, малака ошираётган ўқитувчиларнинг IP манзили, исм-шарифи, иш жойи маълум бўлиб, фойдаланувчи неча маротаба уриниш қилгани, бир кунда сайтда ўтирган соат ва вақтлари, бир қурилмадан нечта одам номидан платформага кирилганлиги ҳақида институт томонидан маълумот тўпланган.

Платформа ишга тушгач, қинғир йўллар қидираётганлар неча фоизни ташкил қилаётгани илмий томондан ҳам ўрганилган ва унга қарши тезкор дастурлар ишлаб чиқилган. Мавзулар ва курслар оралиғидаги узилиш соатлари платформани айрим шоввозлар томонидан “бозор” қилинишига йўл қўймайди.

Юқоридаги ҳолатлар мутлақо ноқонуний хатти-ҳаракат бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тез орада мониторинг ишлари бошланади. Унинг натижасида “сохта ўқиган устозлар”га кескин чоралар кўрилиши ҳақида маълум қиламиз.

Ҳурматли педагогларимиздан турли фирибгар каналлар рекламасига учмасликни ва бошқа фидойи ўқитувчилар обрўсини тўкмаслигингизни илтимос қиламиз.

Мақсадимиз соҳага малакали мутахассисларни тайёрлаш ва мактаб таълими сифатини ҳақиқатдан ҳам кўтаришдир.

Агарда, платформа билан боғлиқ саволларингиз бўлса, 24/7 форматида ишлайдиган расмий телеграм гуруҳимизга аъзо бўлиб, бизга мурожаатингизни юборинг👉https://t.me/+dcbeoS6DQvhmOTU6

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти мамлакат таълимини яхшилаш мақсадида барча ҳаракат ва имкониятларини ишга солишга тайёр

https://t.me/Education_bank


⚡️Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалашган тартибда кўчиришга рухсат этилди

✅ Давлат қабул комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилди.

Шу муносабат билан ариза топширган талабалар жорий йил 26 апрелдан ўқишни кўчириш истагини билдирган ОТМга мурожаат қилишлари сўралади.

❌ Бунда, ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда аввалги йилларда таҳсил олиб, сўнгги йилларда талабалар сафидан четлатилган ёки академик таътилда бўлган фуқароларнинг ўқишини кўчиришга рад жавоби берилади.

♻️ https://t.me/Education_bank


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёевнинг Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги фармонига биноан, агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази этиб қайта номланди.

Марказ томонидан педагог кадрларнинг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолашни барча талабгорлар учун шартнома асосида амалга ошириш белгиланди.

Марказ томонидан педагог кадрларнинг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш натижаси бўйича 2 йил муддат давомида амал қилувчи “Илғор ўқитувчи”, “Устоз ўқитувчи” ҳамда “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатлар берилади. Сертификат олган педагог кадрлар малака тоифасидан қатъи назар ишга қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади.

Айни пайтда Президент таълим муассасалари агентлиги янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга педагогларни ишга қабул қилмоқда. Ҳужжатларни job.piima.uz сайти орқали юбориш мумкун.

♻️ https://t.me/Education_bank


Илғор ўқитувчи”, “Устоз ўқитувчи” ҳамда “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатлар жорий этилади ва мазкур сертификатни олган педагог кадрларга қўшимча ҳақ тўланади

“Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–106-сон, 14.04.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида:

🔰 Агентлик мактаблари директорининг ихтисослик фанлари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига “Мактаб маслаҳатчиси” лавозими жорий этилади.

🔰 Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул соғлом овқатланиш ташкил этилади.

🔰 Агентлик мактабларига раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш уч босқичли танлов (саралаш босқичи, тест синови ва суҳбат) асосида амалга оширилади.

🔰 2022/2023 ўқув йилидан Агентлик мактабларида сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этилади.

🔰 Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (Марказ) этиб қайта номланди.

🔰 Марказ умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг билим даражаси ҳамда касбий маҳоратини баҳолайди.

🔰 Марказ томонидан педагог кадрларнинг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш барча талабгорлар учун шартнома асосида амалга оширилади.

🔰 Баҳолаш натижаси бўйича 2 йил муддат давомида амал қилувчи “Илғор ўқитувчи”, “Устоз ўқитувчи” ҳамда “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатлар берилади.

Мазкур сертификатни олган педагог кадрларига қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

👉 “Илғор ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида;

👉 “Устоз ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 70 фоиз миқдорида;

👉 “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз миқдорида.

🔰 Ушбу сертификатларни олган педагог кадрлар Агентлик тизимидаги таълим муассасаларига уларнинг малака тоифасидан қатъи назар ишга қабул қилинади.
манба

♻️ https://t.me/Education_bank


Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ариза (шикоят) беришлари мумкин

Аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин:

🔰 Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ёзма равишда ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади.

🔰 Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб онлайн тарзда кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

🔰 Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

🔰 Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

🔰 Мурожаат этувчи педагог кадрлар апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.

🔰 Апелляция комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

👉 педагог кадрнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;

👉 педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш;

🔰 ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш.

🔰 Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог кадрга апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.
манба

♻️ https://t.me/Education_bank


⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 25 мартдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан ҳамда ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари 22 апрель куни ўтказилишини маълум қиламиз.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни май ойида ўтказилади ҳамда аниқ муддат ҳақида инспекциянинг Телеграмдаги расмий манбалари орқали қўшимча хабар берилади.

манба

♻️ https://t.me/Education_bank


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️2021/2022 ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Лайло Рустамова маълум қилди.

📌 Умумтаълим муассасаларида ўқув машғулотлари 2022 йил 25 май куни тугайди ва 9- ва 11-синф ўқувчиларини якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади.

👉 Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари учун “Жисмоний тарбия” фанидан якуний назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 2-7 май саналаридан 11-14 май кунларига кўчирилади.

❗️Жорий ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларида эса босқичли имтиҳонлар уларнинг ички низомларига мувофиқ ихтисослашув фанлари доирасида амалга оширилади.

▪️Батафсил

♻️ https://t.me/Education_bank


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2022-2023 ўқув йилида Президент мактабларига фақат 4-синф битирувчилари қабул қилинади

Бу ҳақида Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати мутахассиси юқоридаги лавҳа орқали маълумот берди.


♻️https://t.me/Education_bank


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Педагоглар_аттестацияси

Инглиз тили бўйича малака тест синовларида муваффақиятли натижага қандай эришиш мумкин?

Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилардан тавсиялар

📹 Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/flo1XKkU8s8

♻️ https://t.me/Education_bank


2021-2022 ўқув йилида мактабларда 9-синф ўқувчилари учун 6 та, 11-синф ўқувчилари учун 5 та фандан имтихон ўтказилади

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли бўйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;

11-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

♻️ https://t.me/Education_bank


❗️Аттестацияда тест синовлари бошланганлиги сабабли шахсий кабинетга кеч соат 18-00 дан, эрталаб 8-00 гача кириш мумкин

👉 Аттестация натижалари билан ҳар куни кеч соат 18-00 дан бошлаб, эрталаб 8-00 гача шахсий кабинетга кирган ҳолда танишиш мумкин. (Якшанба куни тўлиқ кун давомида).

👉 Сўровномани ҳам фақат юқоридаги вақтларда шахсий кабинетдан "Мурожаат ҳақидаги илова файли" тугмачасини босган ҳолда юклаб олиш мумкин.

👉 Аттестация натижаларига кўра "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат"лар июнь ойидан бошлаб педагогларнинг шахсий кабинетларига юборилади.

♻️ https://t.me/Education_bank


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#абитуриент
#мактаб_битирувчиларига

Имтиҳонда қўлга тушган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан 5-7 йилгача четлаштирилиши мумкин
Батафсил

♻️ https://t.me/Education_bank


Таълим инспекцияси: Аттестацияда пул, таниш-билиш аралашмайди

Ҳар йили педагоглар аттестацияси арафасида турли гап-сўзлар пайдо бўлади. Яқинда бир мактабда ўқитувчилар аттестация учун 500 доллардан пул йиғаётгани қулоғимизга чалинди. Ҳамон ўқитувчилар орасида ўз билимига ишонмасдан, аттестациядан қинғир йўллар билан ўтишга уринаётганлар йўқ эмас. Балки, кимлардир алдов йўли билан ўртада пул ишлаб олмоқчидир?

👉 https://zarnews.uz/hfp

♻️ https://t.me/Education_bank


Мактабларда 4 чорак 28 мартдан бошланади

28-март, душанба кунидан бошлаб барча мактабларда IV чорак бошланади.

Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, Ўзбекистонда баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, ўқувчилар 7 календар кун дам олишини эслатган эди.

♻️ https://t.me/Education_bank


​​#Oʻqituvchi_fikri

Surxondaryolik oʻqituvchi Dildor Nurmuhamedovaning Facebook ijtimoiy tarmogʻidagi oʻz sahifasida pedagoglar attestatsiyasi haqida bildirgan fikrlarini eʼtiboringizga havola qilmoqdamiz:

“Oʻqituvchilar attestatsiyasi haqida deyarli har kuni guruhlardan guruhlarga sakrab oʻtadigan negativ yondashuvli munosabatlarga duch kelyapmiz. Albatta, har kim oʻz qarashiga, oʻz fikriga, oʻz soʻziga ega va aytishga haqli.. Ammo, tanganing ikkinchi tomoni borligi hisobga olinmagan ayrim qarashlar ijtimoiy tarmoqda shu qadar u yoqdan bu yoqqa urilayotgan uchar “qush” boʻlyaptiki, atrofdagilarni ham taʼsir doirasiga tortmay qoʻymayapti. Natijasi esa maʼlum. Qoʻnim yoʻq... Toʻxtam yoʻq... Qaror yoʻq...

Azizlar, attestatsiya, ayniqsa, pedagoglar uchun judayam zarur. To pedagogik faoliyatimiz yakunlangunga qadar har kuni, har soat oʻqib izlanishimiz shart. Axir, buni bila turib shu kasbni tanladik. Xalq savodi, madaniyati, maʼnaviyati, turmush tarzi Siz bilan bogʻliq ekan, ulardan, eng birinchi navbatda, bilimda ustun boʻlish talab etiladi. Attestatsiya esa, tan olgimiz kelmay tursa-da, bizni izlanishga undaydi, bilimimizni charxlaydi (moddiy oʻsishga erishilishi yana bir mavzu). Aytgancha, bu yilgi baholash mezoni ham oʻzgargan-ku, 20 ball maktabniki(maktabning qoʻyib berayotgan bali ham alohida mavzu!).

“Maktabga borsak ham kitob, test; uyga kelsak ham kitob, test; qozon boshida ham; ovqatlanishda ham, xullas, attestatsiyaga tayyorlanish birinchi darajali boʻldi, qolgani qolib ketdi” – deya norozilik nafasi ufurib turgan suhbatlarni oʻqiysiz. Hoy, baraka topgur, aynan sinovga yaqin oylarda vaqtni tigʻiz qilib tayyorlanishga sabab nimada? Undan oldin, yaʼni bosh devorga taq etguncha eshikni topish yoʻllari izlanmaydimi, aslida. Faqat zarurat boʻlgandagina qoʻshimcha darslik, metodika, kitoblar oʻqiymizmi(“titamizmi?”).

“Falonchi ustoz attestatsiyadan oʻta olmagani uchun qon bosimi oshib ketibdi”, “Attestatsiyada oʻta olmadi, endi maktabda shogirdlariga nima deydi”, degan suhbatlar bor. Attestatsiyadan oʻta olmaslik hech qanday fojia emas-ku, yanada oʻz ustimizda ishlashga chaqiruv, xolos. Bunda hissiyotga berilish: asabbuzarlik, siqilish notoʻgʻri, menimcha.

“Boshqa sohalarda ham attestatsiya boʻlarmikan yoki faqat oʻqituvchilar uchunmi?” Ustozlarim-a, attestatsiya hamma sohada bor. Faqat biz bilmaymiz. Chunki ular shov-shuv qilmaydi, shunchaki odatdagi ish tartibi, tizimning qoidasi deb qabul qiladi. Ularning ham sinovdan muvaffaqiyatli oʻtgani bor, oʻtmagani bor.. Oddiy misol, hayotda guvoh boʻlayotganim,albatta, temir yoʻl sohasida ishlayotganlardan biri, yaqinim, har uch oyda tashkiloti tomonidan ichki tartibga asoslangan sinovdan oʻtadi, uch yilda bir marta Bosh boshqarmasi tomonidan oʻtkaziladigan sinovdan oʻtadi. Agar oʻta olmasa-chi deysizmi, unda chilangarlik vazifasiga tushirilar ekan,yana oʻta olmasa-chi, unda qurilish brigadasida ishlar ekan. Shu holatlar amalda boʻlganmi? Albatta, boʻlgan. Ishlayman desa, oʻzini ishini mukammal bilishi kerak, axir, transport boshqaradi, odam tashiydi, yuk tashiydi. Har soniya masʼuliyat oldida javob berish kerak!

Ana... Biz-chi? Biz kasbimiz doirasida kimga va nimaga javobgarmiz?! Javob bir soʻzda: “Kelajakka!”

Jamiyatimizda boshqa kasblardagi kabi oʻqituvchi uchun imkoniyat katta. Faqat oʻqish, izlanish, yangilikka intilish, gʻoyalar yaratish va oqilona foydalanish lozim.

Aziz hamkasblar, xullas kalom, atrofingizdagi shunchaki gaplarga eʼtibor bermang! Attestatsiyadan muvaffaqiyatli oʻtishingiz tarafdoriman. Maqsadingiz yoʻlida sizga faqat va faqat omad tilayman!

P. S. ......... shunchaki fikr

Hamkasbingiz."
манба

♻️ https://t.me/Education_bank


​Жорий йилда малака (тест) синовларида иштирок этувчи педагоглар диққатига!

Ҳурматли Устозлар,

Жорий йилнинг 25 мартидан 21 апрелига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари ўтказилиши ҳақида хабар берилган.

👉 Малака (тест) синовларида иштирок этувчи педагоглар рўйхати фанлар кесимида гуруҳларга ажратилиб, ҳудудий таълим бошқарув органлари томонидан таълим муассасаларига етказилган. Мазкур жадвалларда ҳар бир ўқитувчининг синовларга кириш вақти аниқ кўрсатилган.

Об-ҳав
о шароитидан келиб чиққан ҳолда, ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома) билан ўзингиз учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишингиз етарли эканлиги маълум қиламиз.

Синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилади. Бундан ташқари жараёнда шаффофликни таъминлаш учун маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган

❗️Агар сизга кимдир маълум миқдордаги тўлов эвазига малака (тест) синовларида ёрдам беришни таклиф қилса, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингизни сўраймиз.

Ўтказилаётган синовларда барча педагогларга омад тилаймиз!

♻️
https://t.me/Education_bank


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Педагоглар аттестацияси ўтказилмоқда

Айни кунларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат томонидан ўқитувчилар учун педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

Мазкур синовларда 22 та фан бўйича 280 минг нафардан ортиқ ўқитувчилар иштирок этиши кўзда тутилган.

Жараён тафсилотлари билан "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали батафсил танишишингиз мумкин.

📹 Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/OlmR3R5vz3M

♻️ https://t.me/Education_bank


Маълумотларни хотирада сақлаш

Аттестацияга тайёрланаётган педагог ҳодимлар учун

2 ҳафтадан сўнг сиз ....
10% - ўқиганингизни
20% - эшитганингизни
30% - кўрганингизни
50% - ҳам эшитиб, ҳам кўрганингизни
70% - кўриб, ёзиб олганингизни
90% - амалиётда ишлатганингизни ёдда сақлаб қоласиз.

Шу сабабли, агар бирон бир маълумотни хотирангизда мустаҳкамроқ сақламоқчи бўлсангиз, уни ёзиб олинг ва амалда қўлланг

Ўқиди.
@Shahzoda_07_01

♻️ https://t.me/Education_bank


Аттестация натижаларини қаердан билиш мумкин?

❓Савол: Мен Тошкент шаҳридаги 300-ИДУМда ўқитувчи бўлиб ишлайман. 15 март куни тест топширдим. Олган балларимни қаердан текшириб кўрсам бўлади? Мактабдан олган балларим ҳам тест балларига қўшиладими?

❗️ Жавоб: Албатта, қўшиб ҳисобланади. Тест синовлари якунида компьютер мониторида фақат тест жараёнида тўплаганган баллар кўринади.

📌 Пед
агогнинг шахсий кабинетида Аттестация жараёнларида тўплаган жами баллари акс эттрилади. ( Педегогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги + Малака (тест) синовлари баллари)

📌 Шунингдек, Педагогнинг шахсий кабинетига Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги электрон Сертификатлар ҳам юборилади

♻️
https://t.me/Education_bank


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Pedagoglar_attestatsiyasi
#Oʻqituvchi_fikri

18-mart kuni malaka (test) sinovlarida ishtirok etgan Sergeli tumanidagi 300-maktabning musiqa madaniyati fani oʻqituvchisi Shoira Po‘latova jarayon haqidagi fikrlari bilan oʻrtoqlashdi.

Youtube (HD)da ko‘rish: https://youtu.be/hgVTiYbjsGs

♻️ https://t.me/Education_bank

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

10

obunachilar
Kanal statistikasi