АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАСИ ЮЗАСИДАН ВАЗИФАЛАР БЕРИЛДИ⏪Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Кун тартибида "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Ҳоким Б.Абдувалиев, атроф-муҳитни асраш, экологик барқарорликни таъминлаш, атмосферага зарарли газларни чиқишининг олдини олиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмаларини берди. Хусусан, тумандаги иссиқхоналарни мунтазам равишда назорат қилиб бориш, улар томонидан турли хилдаги ёнилғилар ишлатилаётганлиги қайд этилди. Бундан ташқари мавжуд 64 та маҳалла ҳудудидда кунлик маиший чиқиндиларни олиб ташлаш, ободонлаштириш тадбирларини ташкил қилиб бориш зарур.
✅Йиғилишда мавсум бошланиши билан яшил ҳудудларни кўпайтириш, ҳозирданоқ махсус жойларни ҳозирлаш бўйича алоҳида вазифалар берилди. Атроф муҳит мусаффолигини таъминлашда тадбиркорлик субъектларининг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг табиатга муносабатини ўзгартириш, экологик таълимни кучайтириш бўйича ҳам тавсиялар берилди.
⏹️Муҳокамаларда чиқиндиларни қайта ишлаш масалагига тўхталиб, уни қайта ишлаш ва аниқ ажратиш бўйича тарғибот олиб бориш, аниқ белгилаш тизимларни жорий этиш юзасидан топшириқлар берилди. Бу чоралар туманнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва барқарор ривожланишга ёрдам бериши айтиб ўтилди.
🖍Ҳоким Б.Абдувалиев туман ҳудудида мавсумда янги яшил майдонлар, боғлар ва кўчатлар экилса, бу ҳаво сифатига ижобий таъсир кўрсатишини эътироф этди. Айниқса, экологик барқарорликни таъминлашда яшил энергия манбааларини кўпайтириш ҳамда бу борадаги тадбиркорлик субеъктларининг лойиҳаларини амалга оширишда кўмак бериш бўйича вазифалар берилди.
💢Йиғилишда туман ҳудудидаги сув манбаларини сақлаш, уларни ифлосланиш ва исроф бўлишининг олдини олиш, муҳофаза қилиш масаласи юзасидан ҳам мутасаддиларга топшириқлар берилди.
⏺️
Муҳокамалар якунида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ижросини таъминлаш сектор раҳбарлари зиммасига юклатилди.Бизни
https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱
Facebook |📱
Instagram