КЎРИНМАС ЁВНИ ҲАМЖИХАТЛИКДА ЕНГАМИЗ!
Бугунги кунда биргина коронавирус пандемияси – бутун дунёдаги глобализация жараёнларини ҳам, муаммо ва низоларни ҳам бир четга суриб қўйди. У инсониятни яна бир бор чуқур мушоҳада қилишга, ўз идроки ва онгига таяниб иш юритишга чорламоқда. Аслида башарият ўз тамаддунининг турли даврларида бу каби кўплаб хавф-у хатарларни бошдан кечирган. Аммо шуниси аниқки, шу чоққача ҳеч бир оммавий таҳдид–башарият тараққиётига тўсқинлик қила олмаган. Аксинча, аждодларимиз ўз ақл-идроки, тафаккури ва сабр–чидами билан турфа ўлат-у ваболарни енгиб, улардан керакли хулоса ва сабоқлар чиқаришган, тажриба орттиришган. Хатто, бу синовлар одам зотининг иродасини тоблаб, жамиятнинг янада жипслашишига, қолаверса, тараққиётнинг янги поғонага кўтарилишига ҳам хизмат қилгани – айни ҳақиқат.
👉 https://teletype.in/@ecouzbekistan/3dDiU6-4c
Telegram | Facebook | Instagram | Web site