Дуога муҳтож қул


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Маълумот кўчирилганда манба кўрсатилмаса рози эмасмиз.
Мурожаат учун ⤵️
@eslatma_azharBot
إلهي مقصودي أنت ورضائك، هب لي حبك ومعرفتك والرغبة والشوق إليك
إلهي أنت مقصودي، ورضاك مطلوبي

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


• Илмсиз бажарилган ибодатда,
• Фойда бермаган илмда,
• Тафаккурга бошламайдиган Қуръон ўқишда хайр йўқдир...

Ҳазрати Алий Муртазо карромаллоҳу важҳаҳу
🕊Дуога муҳтож қул


Кимда ким Рамазондан кейин ҳам
• Рамазондан олдинги ҳолига қайтса,
• у ҳеч рўза тутмаган инсон кабидир.


© Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
🕊Дуога муҳтож қул


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😢😭
🕊Дуога муҳтож қул


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ифторликда дабдабабозлик жоиз эмас!

Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг маърузалари
🕊Дуога муҳтож қул


Толиби илмнинг кун тартиби

• Толиби илм кунини бомдоддан эмас, таҳажжуддан бошлайди.
Кун тартибида икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд бўлмаган толиби илм, толиби илм эмас.

• Толиби илм бомдоддан кейин ухламайди,
Балки эртталабки зикрлар, ва Қуръон тиловати билан машғул бўлади…
Бир кунда энг камида бир жуз Қуръон ўқимаган ўзини илм оляпман деб ҳисобламаса ҳам бўлади.

• Машойихлариииз айтганидек:
«Бомдоддан кейин ухлаётган толиби илмни кўрсанг, жанозасини ўқиб қўяверинглар..»

• Толиби илм дарс қолдирмайди,
Университетга илм олгани боради, олим бўлишга азм қилади...
«Зеро амаллар ниятларга боғлиқдир...»

• Илм олгани машинада ёки пиёда, ёки автобусда кетаётган толиби илм,
Бошқалар телефон билан, уйқу билан, мусиқа эшитиш билан машғул бўлганда, унинг тили (зикр) истиғфор билан машғул бўлади…
Агар ҳаётида муаммолари, камчилиги ёки ҳал бўлмаётган иши бўлса, ҳавқола
(лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳил алиййил аъзийм) ни лозим тутади.

• Толиби илм тушликгача  ўқиб, тушликдан кейин қайлула вақтида дам олади.
Чунки нафсга дам бермаса, нафс инсонга бўйсунмайди.

• Тушликдан кейин уйга вазифалари билан машғул бўлади,
• Агар ўғил бола бўлса ҳар битта намозни масжидда адо қилади.

• Толиби илм учун энг биринчи ўринда илм олиш, ёдлаш туради, 
Бошқа нарсалар иккинчи даражада.
Толиби илмнинг луғатида чарчаш, толиқиш  каби калималар бўлмайди.

• Толиби илм ҳар бир фарз намозни ўз вақтида адо этади,
Шом вақти кирганида эса кечки зикрлар билан кунини зийнатлайди…

• Кечки пайт оиласи даврасида машғул бўлади,
Лекин ўйин кулгуга берилмайди…
Чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради.

• Шу тариқа, энг муҳим дарслари, ёзиш билан, китоб мутолааласи билан машғул бўлади,
Кунини илм билан бошлаб, илм билан тугатади….!!
🕊Дуога муҳтож қул


Фиқҳ — бу, инсон ўзига фойда ёки зарар бўлган нарсаларни билишидир.

© Имоми Аъзам Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу

• Рамазон ойида ўқиладиган китоблардан бири,
• Аввало Қуръони Карим бўлса, ундан кейин фиқҳий китобларнинг рўза ва рўзага оид бобларини ўқиш керак.
• Рамазонга соғ-саломат етган киши рўзани таълим олиши фарз бўлади*.

• Агар Қуръони Каримнинг арабийсини ўқий олмасак,
• Ўргангунимизча
(ўрганмасликка бугунги кунда деярли узр қолмаган,
Барча имкониятлар, шароитлар мавжуд)
• «Тафсири Ҳило
л» сингари тафсир китобларини ўқиш кифоя қилади.
• Фиқҳий китоблардан
• «Мўминнинг қалқо
ни»,
• «Ҳадис ва ҳа
ёт» 9-жуз
• «Рўза» китобларини ўқиб бориш,
• Билмаган, тушунмаган, иккиланган нарсаларимизни интернетдаги савол-жавоб саҳифаларидан
(ишончли саҳифа бўлиши шарт!!!) ёхуд аҳли илмлардан
(булар ҳам ишончли бўлиши шарт!!!) сўраб олиш керак.
Валлоҳу Аълам.

* — «Руҳий тарбия» 1-жуз, 36-бет.

🕊Дуога муҳтож қул


ЭЪЛОН!

Араб тили қўлланмалари ичида энг машҳури ва қулайи бўлган ушбу ўқув қўлланмаси юртимизда нашр қилинди.
Уни чоп қилиш осон бўлмагани маълум.
Олдин бу китобни 150 долларга четдан сотиб олишар эди.
Бугун ўшанинг ярим нархига ўзимизда сотувга чиққан.
Фарзандларга олиб берилса, жуда ҳам фойдали.
Араб тилининг ҳам классик, ҳам замонавий шаклини баробар ўргатади.
Услуби енгил, қизиқарли.
Босқичма-босқич ўргатиб боргани учун ўқувчи ўзи сезмаган ҳолда маррага етиб олади.
Китоб 4 жилддан иборат.
Имкониятни ғанимат билиб, уни сотиб олишни тавсия қилардим.

Яна бир таклиф.
Рамазон ойи хайру саховат мавсими.
Истаган кишилар талабаларга атаган закотларига шу китобдан олиб берсалар ҳам жуда яхши бўлади.
Эшитишимча, айрим илм толиблари шунга муҳтож экан.

Эълонни эълон қилиб юборилса, янада яхши бўларди.

Марожаат учун ношир:
(998 99) 898-18-76
Телеграм: @Oltin_kitob_nashriyoti




- Рўза тутмасликка рухсат борми?
- Рўзанинг қазо ва каффорати


©️ Хойруллоҳ домла
🕊Дуога муҳтож қул


Қадр кечасининг аломатлари тўғрисида келган ҳадис

• Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам
Қадр кечасини тавсифлаб, бундай дедилар:
• «Бу кеча мурувватли, (яхши, саховатли),
Бўшашган, (озод, сокин),
Иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмасдир.
• Унинг қуёши ўша тонгда қип-қизил заиф бўлиб чиқади
».

Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ва имом Баззор роҳимаҳуллоҳ ривояти

🕊Дуога муҳтож қул


#Дуо

Дуо қабул бўладиган 18 ўрин ва вақт

📖 Қуръон ўқигандан сўнг.
🕋 Каъбани кўрганда.
🌧 Ёмғир ёғаётганда.

🤝 Душман билан рўбару келганда.
❗️ Зулм ва адолатсизликка учраганда.
🤲🏻 Жамоат ва кўпчилик билан дуо қилганда.
🕌 Фарз намозидан кейин.

🙇‍♂ Саждада.
📿 Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини айтиб дуо қилганда.
🌅 Тонг вақтида.
🌃 Пайшанбадан жумага ўтар кечаси ва бутун жума куни давомида.

🌌 Ражаб ойининг биринчи кечасида.
Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида.
🎊 Ҳар икки ҳайитнинг биринчи кечасида.

🎉 Арафа кунида.
💫 Рамазон ойи куну тунларида.
🌔 Қадр кечасида.
🍽 Ифтор пайтида.

🕊Дуога муҳтож қул


Қадр кечасининг аломатлари тўғрисида келган ҳадис

• Абул Олия розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
• «Бир аъробий кимса
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб,

• «Лайлатул қадр қачон бўлади?» деб сўради.
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бундай дедилар:

• «Лайлатул қадрни Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!».

Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ривояти

Парвардигори олам ўзи хоҳлаган бандасига Қадр кечасини билдиради.
🕊Дуога муҳтож қул


Қадр кечасидаги ибодат фазли

• Ривоят қилинишича,
• Бир куни Мусо алайҳиссалом
• Аллоҳ таолога нидо қилиб:
“Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман”, - деди.
• Аллоҳ таоло:
“Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман”, - деди.

• Мусо алайҳиссалом яна:
“Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман”, - деди.
• Аллоҳ таоло:
“Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир”, - деди.

• Мусо алайҳиссалом:
“Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман”, - деганларида,
• Аллоҳ таоло:
“Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман”, - деди.

• Мусо алайҳиссалом нидоларини давом этиб:
“Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман”, - деди.
“Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади”, - деди Аллоҳ таоло.

• Мусо алайҳиссалом:
“Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман”, - деганларида,
• Аллоҳ таоло:
“Қадр кечасида истиғфорни кўп айтганлар дўзахдан нажот топадилар”, - деди.

• Мусо алайҳиссалом яна илтижо қилиб:
“Илоҳо, сенинг розилигингни топишни истайман”, - деганларида,
• Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло:
“Эй Мусо,
• Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракъат нафл намоз ўқиганлар топадилар”
, - деди.

“Зубдатул воъизин” китобидан

🕊Дуога муҳтож қул




Қадр кечасининг аломатлари тўғрисида келган ҳадис

• Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади.
• «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

• «Мен Қадр кечасини билдим.
• Сўнг у менга унуттирилди.
• У Рамазон ойининг охирги ўн кунидаги кечалардан биридадир.
• У кеча очиқ ярқираган бўлиб, иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, гўё ой борга ўхшайди.
• У кеча тонг отгунигача шайтонлар чиқмайди
», дедилар».
🕊Дуога муҳтож қул


ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

• Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
• «Мен:
• «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим.
• (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
• «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний
», деб айтгин»,– дедилар».
Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ, Ибн Можа роҳимаҳуллоҳ ривояти


Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан.
Мени афв эт».

🕊Дуога муҳтож қул


Рўзанинг икки зийнати бор:

1. Ботиний зийнат – тақво.
«Шоядки тақводор бўлсангиз».(Бақара сураси, 183 оят)

2. Зоҳирий зийнат – виқор ва одоб.
«Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса,
Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас
».
(Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривояти)

🕊Дуога муҳтож қул


• Баъзи одамлар:
• «Фақат Рамазон ойидагина Аллоҳни танийдиган қавм мунча ҳам ёмон», дейишади.

• Мен эса:
• «Рамазон ойида Аллоҳни таниб, ундан кейин У Зотни янада кучлироқ таниган қавм мунча ҳам яхши», деб айтаман.
🕊Дуога муҳтож қул


• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас.
• Баъзи тунда бедор бўлганлар борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас”,
дедилар.

Ибн Можа роҳимаҳуллоҳ,
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ
Имом Ҳоким роҳимаҳуллоҳ ривояти

🕊Дуога муҳтож қул


Дуо кўпроқ ижобат бўладиган вақтлар:

– Қадр кечасидаги дуо.
– Туннинг ярмида қилинган дуо.
– Намозда, саждада қилинган дуо.
– Ёмғир ёғаётгандаги дуо.
– Беморликдаги дуо.
– Мусофирликдаги дуо.
– Ҳожининг дуоси.
– Азон билан иқомат орасидаги дуо.
– Хўроз қичқирган пайтдаги дуо.
– Биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо.
– Фарз намозлардан кеин қилинган дуо.
– Жума кунидаги бир фурсатда қилинган дуо.
– Азон пайтидаги дуо.
– Қийинчилик чоғида қилинган дуо.
– Мазлумнинг дуоси.
– Отанинг фарзандга қилган дуоси.
– Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.
– Умрачининг дуоси.
– Арафа кунидаги дуо.
– Маййитнинг кўзи юмилган пайтдаги дуо.
– Рўзадор оғзини очаётган пайтдаги дуо.

Манба: arabic.uz
🕊Дуога муҳтож қул

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.