ДУО ВА ЗИКР | НАМОЗ САБОҚЛАРИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган.
#Реклама_бериш_учун👉 @Reeklama_berish

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


☝️ ЖАННАТ БАШОРАТИНИ ОЛГАН САХОБАЛАР ЎҚИБ ЮРГАН КАЛИМА ХАҚИДА❗️

🎙 Очилди домла


👉🔎 @Ochildi_Domla_Muxlislari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


☝️Бомдод ва шом намозидан кейин ўқинг ва дўзахдан сақланинг..❗️

🎙 Очилди домла


👉🔎 @Ochildi_Domla_Muxlislari


☝️Аъзоларимизни биз учун бўлган гувохлиги...

🎙Очилди домла

👉🔎 @Ochildi_Domla_Muxlislari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕌 Мадина. Пайғамбаримиз ﷺ масжидлари.

#Улашинг

👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


​​#Уламолар_наздида_вақтнинг_қадри

Бугундан бошлаб соат 12:00да уламолар вақтдан қандай тўғри фойдаланишгани хақида ишончли ривоятлар бериб борамиз.




Имом Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ биринчи бўлиб «Қозилар қозиси» деган номга сазовор бўлган. Бу зотни «Дунё қозиларининг Қозиси» деб аташган. Ана шу зот жон таслим қилаётган сўнги нафасларида ҳам бирор бир ўрганувчи ё толиби илмнинг манфаат олишидан умидвор бўлиб, ўзларини кўришга келган зиёратчилардан бири билан фиқҳий масала тўғрисида баҳс юритган. Ҳаётининг энг охирги лаҳзасини ҳам илмий музокарасиз, фойда беришсиз ва савол сўрашсиз ўтказиб юбормаган.
Унинг шогирди қози Иброҳим ибн Жарроҳ Куфий Мисрий гапириб берган: «Абу Юсуф касал бўлиб қолди. Уни кўришга бордим. Борганимда у беҳуш ётганди. Ўзига келгач, менга: «Эй Иброҳим бир масала тўғрисида Нима дейсан?» деди. Мен: «Шундай ҳолатда-я?» дедим. У: «Бунинг зарари йўқ, дарс қилаверамиз эҳтимол бирор киши бу дарсимиздан нажот топар?» деди. Сўнгра: «Эй Иброҳим тош отишда, яъни ҳаж ибодатларида пиёда юриб отган афзалми ё уловда отган афзалми?» деди. Мен: «Уловда отган афзал», дедим. У «Хато қилдинг», деди. Мен: «Пиёда юриб отган афзал», дедим. У яна хато қилдинг, деди. Шунда мен Аллоҳ сиздан рози бўлсин, Ўзингиз айтинг, дедим. У: «Агар ўша ерда дуо қилиш учун тўхтайдиган бўлса, пиёда юриб отгани афзал, агар тўхтамайдиган бўлса уловда отгани афзал», деди. Сўнгра мен унинг ҳузуридан чиқдим. Ҳовлисининг дарвозасига ҳам етиб бормасимдан ичкарида йиғи овози эшитилди У зот вафот этган эди. Аллоҳ уни ўз раҳматига олган бўлсин».
Олдинги уламолар ва машойихларнинг тутган йўллари шундай бўлган. Зеро, улар: «Илм талаб қилиш бешикдан қабргачадир», дейдилар.

👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Чивин ҳақида."

Тафаккур қилинг .

👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


Ўғил бола жинсига мансуб бўлиб туғилганларнинг барчаси ҳам ЭРКАК дейилавермайди.
(C)

👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гўзал қироат ва гўзал табассум!

👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


​​#Манзиллар

Бугун шом намозидан чиқиб келаётганимда: "Дадамнинг юраклари ёмон, даволанишлари керак. Яхшилар ёрдам қилинг!", деб мунгли овозда садақа сўраётган ўсмирга кўзим тушди. Ўзимнинг ҳаёлларим билан чиқиб, машинамга ўтирдим. Бироз вақтим борлиги учун машинада ўтириб таржима қилаётгандим, мендан бир метр наридан келаётган шовқин эътиборимни тортди. Ласеттининг эгаси садақа сўраётган ўша йигит ва яна иккита аёлни олдига чақириб гапираётганди:
"Ука, мана бу пулни олгинда, бориб ишлагин. Бошқа тиланма" деб, чамамда бир ўрам беш минг сўмлик берди. Қўлида боласи бор аёлга ҳам минг сўмлик боғламни бериб, жўнатиб юборди. Иккинчиси етмишлардан ўтган татар аёл бўлиб (исмини ҳам эшитдим), ўзининг айтишича, масжид ёнидаги уйнинг саккизинчи қаватида ёлғиз яшаркан. Йигит унгаям бир боғлам пул бериб: "Онахон, ман ҳам шу маҳаллада тураман. Ҳолингизни билмаган эканман. Энди ҳечам бу ерга чиқманг, ўзим ҳар хафта олдингизга кириб тураман. Бугун чоршанба бўлса, энди жума куни кираман" - деб, гап орасида бояги тиланчи йигитнинг отаси ҳақиқатда ҳам юрак шикояти билан шифохонада эканини, телефон қилиб ҳаммасини аниқлаганини айтиб ўтди.
Ўзим хоҳламасамда гувоҳ бўлган мазкур воқеадан ичим тўлиб кетиб роса йиғладим. Лекин нега йиғлаганимни ўзим ҳам билмайман..
Ҳалиям шундай яхшилар борлигидан тўлқинланибми..
Муаззам динимиз шундай буюк инсонларни тарбиялай оладиган дин бўлгани учунми..
Инсонлар ўртасида эзгулик ғояларини тарғиб этадиган Ислом - террористлар етиштирадиган дин, дея золимона талқин қилинаверишидан ўкинчми..
Билмадим, йиғим сабабини билмадим..

(C) М.А 18.03.2015

👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


Мўминнинг қалби ҳеч қачон гуноҳдан тўлиқ лаззат олмайди. Гуноҳ иш қилганида қалбида маҳзунлик аралашиб туради. Энди у қачон ана шу маҳзунликдан холи бўлса, қалбининг ўлганига йиғласин.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


Ассалому алайкум. Барчаларингизга кириб келган Зулҳижжа ойи муборак бўлсин! Бу ойнинг фазилатларидан унумли фойдаланиб қолишни ҳаммамизга насиб этсин!
Ҳайит 11 август кунига тўғри келмоқда.


👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


Одамлар оч қолиб, мен тўқ бўлсам, қандай ҳам ёмон ҳокимман!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

👉 @Ochildi_Domla_Muxlislari


#Таъсирли_ҳикоя

Қуйидаги мақола ҳақиқий устозларга бағишланади. 😥


Янги ўқув йили бошланди. Олтинчи синф раҳбари собиқ бешинчи синф ўқувчилари олдида турар эди. У барча ўқувчиларга бир қатор нигоҳ ташлаб туриб: «Мен ҳаммаларингизни яхши кўраман. Сизларни қайта кўриб турганимдан жуда ҳам хурсандман», деди. Бироқ, унинг бу гапи ёлғон эди, чунки у олдинги парталарнинг бирида ўтирган бир болани унча суймас эди. Ўқитувчи бу синфга ўзи ўтган йилдан раҳбар бўлгани учун у болани таниганига бир йил бўлган. Ўшанда у бу ўқувчининг бошқа болалар билан ҳеч ҳам ўйнаслигини, доим кир кийимда юришини ва ҳеч ювинмаганидан ундан сассиқ ҳид анқиб туришини сезган эди. Ўқитувчининг бу ўқувчига бўлган муносабати борган сари ёмонлашиб борарди, ҳатто унинг ёзма ишларини кўрмасданоқ, битиклари устидан қизил қалам юргизиб, бир баҳо қўйиб ташлагиси келарди.
Бир куни мактаб раҳбарияти барча ўқувчиларнинг мактабга киргандан бери ҳозирга қадар тўпланган тавсифномаларини таҳлил қилиб кўриш ҳақида топшириқ берди. Ўқитувчи одатда ўзига ёқмаган ўқувчларнинг маълумотномасини ҳужжат тўпламининг охирига қўярди. Ниҳоят, мазкур боланинг тавфсифномасига ҳам етиб келди ва уни истар-истамас ўқишни бошлади­ю, ҳайратдан қотиб қолди.
Биринчи синфда ўқитган ўқитувчиси: «Бу ёрқин бола, кулгусидан нур таралади. Уй вазифаларини вақтида аъло даражада бажаради. Тоза ва озода, хулқи ҳам намунали». Иккинчи синф ўқитувчиси эса у ҳақида: «Бу ажойиб бола, дўстлари уни юқори баҳолайди, бироқ унинг оиласида муаммоси бор: онаси давоси йўқ касал билан касалланган», деб ёзганди. Учинчи синф ўқитувчиси: «Онасининг ўлими унга қаттиқ таъсир қилди. У бор кучи билан ҳаракат қиляпти, бироқ отаси унга бефарқ. Агар бирор чора қилинмаса, оилавий муаммолари унинг ўқишига таъсир қилиши мумкин». Тўртинчи синф ўқитувчиси: «Ўқишга қизиқиши йўқ, дўстлари ҳам деярли йўқ, дарсда кўпинча ухлаб қолади», деб ёзибди.
Ўқитувчи тавсифномани ўқиб чиққар экан, ўз қилмишидан уялиб кетди. Байрам куни ўқувчилар унга совғалар олиб келганида у ўзини яна ҳам ёмон кўриб кетди. Ўзи ёқтирмай, ҳадеб камситиб юрган ҳалиги ўқувчиси дағал жигарранг қоғозга ўралган совға келтирган эди. Ўрамини очишганда бир­иккита кўзи тўкилиб тушган нимдош билакузук билан шиша идишнинг ярмига ҳам етмайдиган атирни кўриб баъзи болалар бехос кулиб юборди. Шу пайт ўқитувчи ҳушёрлик қилиб: «Жуда ҳам гўзал билакузук экан­а!» дейиш билан кулгини кесиб қўйди ва атир қўйилган шишачанинг қопқоғини очиб, билакларига суртди.
Ўша куни «ёқимсиз» бола дарсдан кейин қолиб, кўзлари чақнаганча ўқитувчисининг олдига келди­да: «Бугун ҳидингиз онамнинг ҳидига ўхшаб қолибди­а?» деди. Бу гапни эшитган ўқитувчи болани кузатгунча ўзини аранг ушлаб турди­ю, у хонани тарк этиши билан бўкириб йиғлаб юборди.
Шу кундан бошлаб ўқитувчи болаларга нафақат адабиёт, она тили ва математикани, балки эзгулик, меҳр-оқибат ва раҳму шавфқатни ҳам ўргата бошлади. Орадан бироз вақт ўтиб, ўқувчимиз мўътадил ҳаётга қайта бошлади. Ўқув йили ниҳоясига бориб, у энг аълочи ўқувчиларнинг бирига айланди.
Ўқитувчи ҳар доимгидек, барча ўқувчиларни бирдек яхши кўришини айтса­да, энди у фақат ҳалиги ёмон кўрган ўқувчисини яхши кўрар ва қадрлар эди.
Бир йилдан сўнг ўқитувчи бошқа болаларга дарс беришни бошлади. Бир куни кутилмаганда унинг қўлига бир мактуб келиб тушди. У ўша собиқ ўқувчисидан келган эди. Мактубда «Сиз ҳаётимдаги энг яхши ўқитувчим бўлдингиз», деган гап катта ҳарфларда ёзилган эди.
Орадан яна беш йил ўтиб, ўқитувчи собиқ ўқувчисидан яна бир мактуб олди. Унда ўқувчиси коллежни тугатгани ва баллар бўйича коллежда энг аълочи ўқувчилар ичида учинчи ўринни эгаллагани ва ҳалигача ўша мактабдаги ўқитувчисини энг зўр ўқитувчи деб билиши ёзган эди. Яна тўрт йил ўтди. Ўқитувчи бу галги мактубда: «Қийинчиликларга қарамай, университетни аъло баҳолар билан битириш арафасидаман... Сиз ҳаётимдаги энг яхши ўқитувимсиз» деган сўзларни ўқиди. Тўрт йилдан сўнг яна бир хат келди. Бу сафар ўқувчи университетни тугатганидан сўнг билимларини ошириш учун яна ўқишни давом эттираётгани ҳақида ёзган эди. Хатнинг сўнгида ўқувчининг исми шарифи олдида «Доктор» деган сўз ҳам турарди.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Салавот_айтинг!

Эй иймон келтирганлар! (Сиз ҳам) унга саловот айтинг ва салом юборинг.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.


👉 https://t.me/qalb_oromi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ибрат

Шу қушнинг жуссасига меҳрни, тракторчининг қалбига эса раҳмни солиб қўйган Зот бандаларига қушдан ҳам, тракторчидан ҳам меҳрибон ва раҳмлироқдир... ©


👉https://t.me/qalb_oromi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ибрат

Биздан фарзандларимизга меҳр-мурувват мерос қолсин!


👉 https://t.me/qalb_oromi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хаётимизни тартибга солиш учун нима қилиш керак

Манба: Азон тв

👇
https://t.me/qalb_oromi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

3 447

obunachilar
Kanal statistikasi