Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
06.06.2018 02:17
21 May, 11:05 (11 kun oldin)
Бугуннинг Ватанпарвар фарзанди шундай бўлиши керак

Наманган муҳандислик-қурилиш институти Қурилиш факультети 2-босқич “Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналиши талабаси Ахрорбек Адхамжонов бугун кўнгиллилар сафида. У Президентимизнинг “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, масофавий таълим билан биргаликда бўш вақтини Наманган вилояти Норин тумани Ёшлар марказида ташкил этилган COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли карантин даврида эътибор қаратилиши лозим бўлган оилалар ҳолидан хабар олиш ва Ҳомийлар хайрияларини мувофиқлаштириш марказида фаолият олиб бориш билан ўтказмоқда. Синовли кунларда у ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартиб асосида турли хилдаги озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришда фаол қатнашмоқда.
Дарҳақиқат, бугуннинг Ватанпарвар фарзанди шундай бўлиши керак. Гуруҳ мураббийи Икромжон Шералиев таъкидлаганидек: “ У ҳамиша жонкуяр, ташаббускор ва меҳнатсеварлиги билан бошқалардан фарқ қилади”
НамМҚИ талабаси Ахрорбек Адхамжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси 1-ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Дилфуза ШЕРМАТОВА,
НамМҚИ матбуот котиби

Каналга уланиш
👇
@Jurnalist04