Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
06.06.2018 02:17
22 Mar, 17:12 (66 kun oldin)
Кундалик✍'dan repost
#Шифокорларни_урган_менинг_душманим

Яқингача шифокорларга тажовуз қилиб, уларни калтаклаб юрган кучи билагидан ошиб, тошиб кетган муштумзўрлар бугун энди нафақат қонун олдида балки виждони олдида ҳам ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқа жавоб берадиган пайти келди. Бугун чинакам қаҳрамон бўлиб, ўз вазифасини ҳар доимгидан ҳам юқори даражада бажараётган шифокорларимизни Аллоҳ Ўзи паноҳида асрасин, Ўзи мададкор бўлсин.
Шифокорларга "сакраб" турадиган айрим эркакларга эркакча бир гап бор: билакда шунчалик куч кўп бўлса, шунчалик зўр бўлсанг у кучни шифохонада эмас, далада кетмон билан кўрсат. Кетмонга бўйин эгилмаса очиқ майдон, ринг, қафас деган жойлар бор ўша ерда кўрсат. Қўлдан келмаса халқ учун, шифокорлар учун уйда виждонни тозалаб ўтир.
Бугун шифокорларни ҳимоя қиладиган, қўллаб-қувватлайдиган халқ бор, қонун бор, биз бормиз...
Яна ўша айрим муштумзўрларга. Шифокорларга қўл кўтарманг, бир-биримизга душман бўлиб қолмайлик...

✍Дониёр Юсуф

@jurnalistxonim