bakiroo dan repost
Мана бу қарор лойиҳасини Адлия органлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиши керак, деб ўйлайман. Жамоатчилик ҳам жим турмаслиги лозим.
Агар сукут сақланса, яна 1-2 йилда тор доиралар томонидан талаб, бўлиб, ажратиб олинмаган мулк ва ерларнинг ўзи қолмайди.
Хусусий мақомдаги Акфа Университетига Қибрайда, энг қиммат жойдан 30 гектар ер майдони ажратиб берилмоқда. Текинга.
Давлат университети эмас, жамоатчилик университети эмас. Хизматлари ва ўқиш пуллик. 146% тижорий ташкилот.
Давлат ва хусусий бизнес шериклиги бу дерсиз? Шериклик бўлса бир томонлама эмас, икки томонлама бўлади.
Акфа университети 3 ё 5 йил давомида ҳар ўқув йилида, масалан 200тадан талабани давлат буюртмаси бўйича бепул ўқитиши мажбуриятини олаяптими? Йўқ! Акфа университети ўз ҳисобидан стипендия ташкил этиб, ҳар йили 100 талабани ўқитишга кафолат бераяптими? Йўқ.
Нега унда бу Университетга 30 гектар ер текинга берилиши керак? Бир йил аввал Шайхонтоҳур тиббиёт коллежининг бино ва иншоотлари текинга берилгани кифоя қилмадими?
Ё Университет 2022 йил 1 январга қадар барча солиқ ва божлардан озод қилингани камми?
Дарвоқе, бу имтиёзларни яна 3 йилга чўзишмоқчи.
Кулгулиси, ўша 30 гектар ердаги мулклар ва дарахтларни давлатнинг ўзи бузиб, ўзи кўчириб кетиши керак. Яъни, 30 гектар ерни қўш-қўллаб топширилаётгани етмагандек, биз солиқ тўловчилар ҳисобига бу ер майдони жаноби олийларига тозалаб тайёр ҳолга келтириб ҳам берилиши керак. Мазза-ми?
Харажати давлатга, даромади чўнтакка схемаларни тўхтатиш вақти келгандир балки?!
P.S. оддий ер участкаси ўша атрофлардаги. Сотихи 7 минг доллардан