😱НОМАЪЛУМ "КАСАЛЛИК" БЕЛГИЛАРИ:
❗️ Доимий хавотир ва ваҳималик ҳолати.
❗️ Ёмон хабарларни ўқишга ёки эшитишга қизиқиш.
❗️ Кам ҳаракат қилиб, тез ва осон пул топиш орзуси.
❗️ Ҳаммани ёмон кўриб, фақат ўзи "зўр" деб ҳисоблаш.
❗️ Нимаки ёмон ҳодиса бўлса у зимдан “мазза қилиши”.
❗️ Қўшнилар ёки танишларнинг бошига мусибат тушса, бу ҳақда бошқаларга тезда етказиш истаги.
❗️ Арзимаган гапга ҳам жаҳл қилиб, уришиб, одамни шарманда қилишга тайёр туриш.
❗️ Ғийбат, писқидек гаплар “витамин”дай таъсир қилиши — яъни бундай гаплардан кайфият яхшиланиши.
✅ Агар ушбу белгилар сизда кузатилса, ўзингизни “ўқиттириб” юборинг!
(Маънавий тарбия, руҳий покланиш ва ижобий муҳитда ўз устида ишлаш лозим.)
Доктор Исчанов