Diyorim_uz_news | Uyda qoling!

@Diyorim_uz_news Yoqdi 2

Aссалому алеййкум каналимиз аъзолари бу каналда👇 сиз юртимизда ва жаҳонда🌐 бўлаётган энг сўнгги📬📝 янгликлар билан танишасиз ❗Биздан узоқлашманг 👇
Реклама, саволлар ва таклифлар учун мурожаат: @DiyorimAdmin_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
30.03.2020 12:28
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
644
ta obunachilar
~65
1 ta e’lon qamrovi
~498
kunlik qamrov
~8
ta e’lon 1 kunda
10.1%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
@Diyorim_uz_news iqtibos olgan kanallari
1 Jul, 18:27
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
bakiroo
MacroBS
9 Jun, 19:00
davletovuz
9 Jun, 19:00
davletovuz
Agrobank
9 Jun, 09:20
Turonbank
9 Jun, 09:20
Poytaxt Bank
9 Jun, 09:20
АКБ «Hamkorbank»
9 Jun, 09:20
Xalq Banki | Rasmiy kanal
9 Jun, 09:20
Kapitalbank Uzbekistan
9 Jun, 09:20
Talaba Yoshlar
Huquqiy axborot
Davlat Test Markazi
5 Jun, 17:41
Kulgi😷 | Uyda qoling!
Xushnudbek.uz
4 Jun, 11:38
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Навоий шаҳрида пиёдалар ўтиш жойи олдидан "вафель" чизиқлари чизилиб, синовдан ўтказилмоқда

@diyorim_uz_news👈👈
#Тезкор

⚡️ Фарғона вилоятида яна 1 нафар одамда каронавирус аниқланди. (аҳоли орасида аниқланган)

🔺2020 йил 10 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12027 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Бугун Ўзбекистонда 463 киши коронавирусдан зарарланди, 3 бемор вафот этди

@diyorim_uz_news👈👈
❗️Ҳукумат қийин аҳволга тушиб қолган хусусий таълим муассасаларига ёрдам беради

Мутасаддиларга нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатади. Республика махсус комиссияси қарорига кўра, ушбу масала юзасидан алоҳида ҳукуматнинг қарори тайёрланади. Энг тўғри қарорлардан бири.

@diyorim_uz_news👈👈
To‘liq o‘qish
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

🔹сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

🔹маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

🔹65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

🚫 Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

‼️Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

@diyorim_uz_news👈👈
To‘liq o‘qish
Мақсадимиз карантин қоидаларини бузганларга чора кўриш эмас, фуқароларнинг саломатлигини асрашдир!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

@diyorim_uz_news👈👈
#Диққат
⚡️⚡️⚡️ДХА фуқароларга стикер берилмаслиги бўйича мурожаат йўллади.

Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган.
Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

@diyorim_uz_news👈👈
#Тезкор_хабар
⚡️"Агар фуқаро ўз шахсий автомобилида бир ўзи бошқа йўловчиларсиз ҳаракатланаётган бўлса, мантиқан, у тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин", - коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов.

☝️Ёлғиз ҳайдовчи маска тақмасдан автомобил минса бўлади. Бу қонунан мумкин.

❗️Тарқатинг, шахсий машинасида иссиқда бир ўзи қийналиб маска тақиб юрганлар бор.

@diyorim_uz_news👈👈
To‘liq o‘qish
⚡13 июль душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов маълум қилди.

Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

@diyorim_uz_news👈
👈

Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

Шунингдек, карантин муддатини
ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.
To‘liq o‘qish
⚡Маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиақатновлар ҳам тўхтатилмоқда❗

@diyorim_uz_news👈👈
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Яқинларимизни табриклаб қўямиз👇
@diyorim_uz_news👈👈
⚡Ayni paytda ikkinchi tunneldan chiqishdagi holat, kopchilik vodiylik yurtdoshlarimiz òz viloyatlariga qaytishmoqda. Taxminimizcha yòlning ushbu qismida tamirlash ishlari olin borilyapti.

@diyorim_uz_news👈👈
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 50тага етди.
​​
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БУХОРОЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

@diyorim_uz_news👈👈
Карантин ўринли

20 кунлик кучайтирилган карантин, қанчалик оғир бўлмасин, ҳозирги шароитда энг тўғри йўл бўлиб турибди.
Давлатни истаганча танқид қилиш, қоралаш мумкин, бу ишни ҳаммамиз қилаяпмиз ҳам. Лекин ҳамманинг ҳаёти ўзига ширин. Худо кўрсатмасин, вирус бирор яқинимизни олиб кетганда, кимнидир айбдор қилишда маъно қолмайди. Ҳаётингиз учун фақатгина ўзингиз қайғурадиган пайт. Нафақат вирус, эрта-индин кўзи ёриши керак бўлган минглаб ҳомиладор аёллар, мунтазам тиббий ёрдам олиши керак бўлган минглаб беморлар ҳам юрагини ҳовучлаб ўтирибди. Зарур пайтида роддом ёпиқ бўлса ё жой бўлмаса, ҳаётий зарур даволаниш учун тиббий ёрдам оладиган касалхона бошқа беморлар учун ажратилган бўлса — бу ўша инсонлар учун фожиадек гап. Ўзинг учун ўл етим ҳолати. Чунки касаллик авж олса ва бошқарувдан чиқиб кетса, ит эгасини танимай қолади. Бу масаланинг биринчи тарафи.

Иккинчи масала
. Кучайтирилган карантин шароитида қийин аҳволга тушиб қолган аҳолини қўллаб-қувватлаш масаласи яна кун тартибига чиқди. Тўғри, пишиқчилик — март, апрелдагидек ваҳимали эмас. Лекин даромадсиз, пулсиз ўтирган оилалар барибир давлатдан ҳеч қурса 500 минг сўмдан ёрдам олиши керак. Энг муҳими, ҳукумат 20 кунлик карантин даври учун ижтимоий кўмак масаласи қандай бўлишини очиқлаши, айтиши лозим. Шу пайтга қадар ҳеч ким бу ҳақда гапирмаяпти. Халққа мужда ва ёрдам берилиши керак. Қуруқ гап билан чегараланмаслик керак. Модомики одамларга ёрдам берилмас, бундай ёрдам берилишини давлат баралла айтмас экан, одамларда умидсизлик пайдо бўлади, ижтимоий кескинлик юзага келади, аҳоли кайфияти ёмонлашади. Аҳолининг кайфияти ўрганилиши, тезкор реакция билдирилиши лозим. Ҳечқиси йўқ, 20 кун ўтиб кетади, деган тасаввурга берилмаслик керак. Одамлар ҳали ҳукуматга кўп керак бўлади.

Аҳолига ёрдам беришнинг Қозоғистон, Россия вариантларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Масалан, Россияда ижтимоий ёрдамнинг асосий қисми — болалар принципи орқали тарқатилди. Натижада биргина июль ойининг бошида 16 ёшгача бўлган 28 миллион бола учун ёрдам пули берилди. Қозоғистонда эса карантин туфайли даромад йўқотилиши асос бўлди. Ёрдам тўғридан-тўғри мурожаат орқали (онлайн, офлайн) ортиқча бюрократиясиз фуқароларнинг ҳисоб рақамига ташлаб берилди.

Назаримизда, бизнинг ҳукумат ҳам Инқирозга қарши чоралар жамғармасининг озгина қисмини муҳтож одамларга йўналтириши керак. Шундоқ ҳам жамғарма маблағлари монополлар, шубҳали ташкилотларга берилмоқда, айрим ташкилотлар томонидан ажратилган маблағлар талон-торож қилинаётгани ҳақида ҳам вақти-вақти билан ўқиб турибмиз. Барибир жамғармага жалб қилинган маблағларни келажакда халқимиз чўнтагидан қайтарилади. Шундай экан муҳтож одамларга пул берилиши тўғри, ўринли ва адолатли қарор бўлади. Ҳарқалай шундагина одамларимиз еган сомсасига пул тўлаган бўлади. Мабодо эртага пул тарқатишда 500-1000 та фирибгарлик ҳолати аниқланган тақдирда ҳам фожиа эмас. Ўшанда ҳам нафси ҳакалак отган айрим мансабдорлар талон-тарож қилаётган суммадан кам бўлса керак.

Шу ўринда яна бир гап. Муҳтож оилаларга ёрдамни озиқ-овқат, шундоқ ҳам силласи қуриётган тадбиркорлар ҳисобидан амалга оширмаслик керак. Бўлди, улар чарчади.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.

@diyorim_uz_news👈👈
To‘liq o‘qish
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ ❗️

❗️“Қувиб ўтиш тақиқланган” йўл белгиси амалда бўлган ҳудудда соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасини қувиб ўтишга рухсат этилади.

@diyorim_uz_news👈👈
«Ҳозир ҳеч кимга осон эмас» — вазир ўринбосари ва депутат карантинда аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳақида

@diyorim_uz_news👈👈
⚡️Бугун кечқурун 00:01 да Перевал ёпилади, бу вақтга қадар пойтахтга ёки водийга улгуриб қолишингиз мумкин

10 июль соат 00:01дан бошлаб Қамчиқ довони Наманган ЙПХ маскани ёпилиши, Тошкент, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларига кириш ҳамда чиқиш тўла тўҳтатилишини маълум қиламиз

@diyorim_uz_news👈👈
🇰🇿 Қозоғистонда 13 июль – коронавирус эпидемияси қурбонлари хотираси учун миллий мотам куни деб элон қилинди.

Мамлакатда ҳозирда касаллик қайд этилганлар сони 53 021 нафарга етди.

@diyorim_uz_news👈👈
#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан энг ёш ўлим холати қайд этилди

Жиззахда 28 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди


Жиззах шаҳрида яшовчи М.О.нинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган.

⚡️Аҳвол ёмон! Ўзбекистонда бугуннинг ўзида коронавирусдан 4 киши вафот этди.

Авваллари ниқобни текширувлар ва расмиятчилик учун тақган бўлсангиз, энди ўзингиз учун тақинг!

@diyorim_uz_news👈👈
To‘liq o‘qish
#Тезкор

⚡️Автотранспорт воситаларида Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб чиқиш истисно ҳолат сифатида РУХСАТ БЕРИЛДИ

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти маъмурий ҳудуд сифатида узвий боғлиқ. Aксарият Тошкент вилояти аҳолиси Тошкент шаҳрида ишлайди.

Ушбу икки ҳудуд чегаралари жуда жипслашган - Тошкент шаҳри тўлиқ Тошкент вилояти қуршовига олинган. Шу сабабли Махсус комиссиянинг навбатдаги баёнида шундай истисно киритилди».👇

@diyorim_uz_news👈👈
To‘liq o‘qish
#Тезкор #Карантин

Фарғонадан-Андижонга, Андижондан-Фарғонага автомобиллар ҳаракати тўхтатилди.

❗️Хабарни тарқатиб, одамларни огоҳлантириб қўйинглар! Иссиқда овора бўлиб юришмасин

@diyorim_uz_news👈👈