❀𝐃𝐢𝐥𝐨𝐫𝐨𝐦 𝐐𝐨𝐬𝐢𝐦𝐨𝐯𝐚❀ ijodi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Ранжиш ва ҳафа бўлиш учун бахона излаш ўрнига, севиш ва севилиш учун сабаблар қидирайлик)))
Admin bilan bog‘lanish: @Dilorom_Qosimovabot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Online shop dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Quyoshdan himoya qiluvchi krem va sprey Sun Screen DRV8 V7 SPF 50PA

🧏‍♀Quyoshdan himoya qiluvchi sprey V7 SPF 50 200 ml bu quyoshning ultrabinafsha UV nurlarining zararli tasiridan terini himoya qilish uchun moljallangan kosmetik mahsulotdirppU yuqori darajadagi himoya SPF 50 ga ega bolib terini UVA va UVB nurlaridan samarali himoya qiladi ..

💁‍♀Yuzingizda ugre va dogʻlarni 💯 foiz yopib beradi bundan tashqari barcha yuzlarga tushadi!



💰 Mahsulot narxi: 69000 so'm

To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz
🚚 O\'zbekiston boylab yetqazib berish xizmati mavjud

Buyurtma berish uchun 👇👇👇
https://100k.uz/oqim/633096
https://100k.uz/oqim/633096


#ТИЗГИН.
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ
25

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимовa.

Манзура жон ҳолатда, қайнотасини қўлларидан чиқишга уриниб типирчиларди.
Қўлини чўзиб, тумба устидаги сув идишни олмоқчи бўлди.
Аммо идиш қўлига кирмади. Тумбадан тушиб кетиб, шиша идиш экани учун, цинганда овоз чиқарди.
—Манзура.. Манзура келин... -зум ўтмай, қайнонаси опаси Зулҳумор аяни овози келди.
Келинни оғзини тўсиб турган, қайнотани қўли бўшашди.
—Келин яхшимисиз? Ниманидур овози келди. Киряпман!
Қайнотаси бир зумда Манзурани устидан тушиб, ётоқни девор тарафига ўтиб яшириниб олди.
—Холажон... -деди Манзура тўзғиган сочларини рўмол билан беркитаркан. Эшикни ёнига шошиб.
—Ташқарига чиққандим. Хонангиздан ниманидур цингани эшитилди. -деди холаси бесарамжон бўлаётган келинга қараб.
—Сич-сичқон кириб олибди. Шундан чўчиб кетиб. Эҳтиётсизлик қилиб, сув идишни тушириб юбордим. -деди бироз тутилиб гапираркан.
—Ёмон қўрқмадингизми?
—Қўрқ-дим. Майлими сизлар билан ухласам?
—Майли-майли қизим. Юринг ёлғиз ётманг.
Манзура эрини холасига эргашиб, қайнонаси бор хонага кетаркан.
Бугун аёлини опаси келгани учун, бурчакдаги хонада ухлайман деган қайнотасини. Аёқ кийимини кўриб баттар нафратланиб кетди.
Сезиб қолишмасин деб, Манзурани хонасига яланг аёқ борган кўринади.

Манзура бу воқеани ҳеч кимга айтолмади. Ва бу уни ҳаётида қилган энг катта хатоси бўлган бўлса ажабмас.
Уни сукути, Эргаш амакига куч бўлди ҳисоб.
«Бу ишни ўзиям хоҳлаган бўлмаса кимгадур айтган бўларди» деган ўй миясига ўрнашиб қолди.


#ТИЗГИН
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ 24.

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимовa.

—Дадажон.. -деди Манзура телефонни ўчиргач, қайнотасини кўриб чўчиб кетди.
—Ҳаа келин ўғил билан гаплашдингизми? -деди келинига ҳирс билан тикиларкан.
—Ҳ-ҳаа Расул акам телефон қилгандилар. Уйда антена чиқ-чиқмаганди. Шунга....
Манзура қайнотасини қарашлари доимгидек эмаслигини пайқаб ўнғайсизланди.
—Ҳа майли, ёш куёвда, соғиниб қўнғироқ қилгандирда...
—М-май-ли дадажон яхши дам олинг.
Манзурага қайнотасини гапларидан ер ёрилгудек бўлиб хонасига чопиб кириб кетаркан.
Эргаш амаки, югурганда кўйлагини силкиб қўяётган думғазасига қараб ютиниб қўйди.
Шу кунда бошлаб, Уни қарашлари ўзгарди.

* * * *

—Нима қиляпсиз? -Манзура ярим тунда, устига тушган оғирликдан чўчиб уйғониб кетди. Устига ётиб олган қайнотасини кўриб, жон-пони чиқай деди.
—Жим гўзалим, жим... -деди Эргаш амаки келинини оғзини ёпиб.
—Жинни бўлганмисиз? Қочинг, тушинг устимдан! -Манзурани нозик қўллари, ҳоппа семиз қайнотасини қимир этишигаям ярамади.
Иложи борича типирчилаб, қўлидан чиқишга уриниб. Йиғлай, бошлади.
—Жим,жим гўзалим жим. Ҳаммаси тезда бўлади. -юзи ва бўйнига урилган дўрдоқ лаблардан жирканиб кетди. Иложи борича қайнотасини қучоғидан чиқишга уринар. Аммо бари самарасиз кетарди.


#ТИЗГИН
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ
23.

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимовa.

«Асаби бўшлар ўқимасин бу қисмни»

Манзура линия бўйлаб, қатновчи дамасда бозорга кетар экан. Қайнотаси билан қачон бунчалар бепарда бўлиб кетганини ўйларди.
Янги келинлик пайтида, Расул кетгач, бошида ҳаммаси яхши эди.
Қайнотаси қизидек гапирарди. У пайтлари сира, ўзгача қараш кўрмаганди ўзига нисбатан.
Қайнонасини ҳизматини беминнат қилиб, улардан дуо олиб юрган кезлари эди.
Бир куни Қайнотаси уйда эмас самаворга кетганди. Қайнонаси эса аллақачон уйқуга кетганди.
Манзура ўз хоналарида яхши антена чиқмаслиги сабабидан, Расул билан тузукроқ гаплашолмади.
Узиқ-юлиқ келган овоздан ҳеч нарсани тушинмай, ташқарига антена қидириб чиқди.
Кейин алоқа яхшилангач, сал кам бир соат ўтли суҳбат қурдилар.
Соғинч... ҳислар... ҳиссиёт уйғотувчи эркалашлар.....

Кечки самавор ошида, бироз «отиб» олган Эргаш амаки, уйига кираркан. Уй четидан келаётган ёқимли, овоздан ўша таърафга юрди.
Йигирма дақиқадан кўпроқ, бу суҳбатни эшитиб турди.
Унга Расулни гаплари эшитилмасди.
Шу сабаб, мастликда Манзурани гаплари ҳудди унга аталгандек туйилар. Манзурани Расулга ҳар эркаланиб айтган гапларига, ҳаёлида ўз жавобини айтарди.
Аёли анчадан буён касал, вақтида амали бор пайтида, анча-мунча кўча аёлларини кўриб қўйган Эргаш амакини кўзларида келинига нисбатан ҳирс кўзлари билан қараш айнан шу кундан бошланганди.
—Ҳўп Расул акаа.. кўрамиз.... Учрашганда биламиз ким кўпроқ соғинганини.... Майли жоним.
Манзурани Расулга айтган охирги гапларини эшитиб, бир ютинди.
«Мен кўрай, эркак зотини қанчалик соғинганингни» деди ўзига-ўзи пичирларкан.


🌸 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! 🌸

🌹 Аллоҳни сизга берганига розилик билан ҳаёт зийнатланади!

💜 Табассум билан муаммолар енгиллашади!

🌹 Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!

🌹 Дуо билан мушкуллар осон бўлади!

😀 Яна бир тонг, яна бир умид, яна бир имконият берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌸 Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю,охиратингиз учун фойдали ўтсин!


#ТИЗГИН
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ
22

#Дилором_Қосимовa.
Манзура, Расулни кайфиятсизлигини чарчоққа йўйди.
Онасидан айрилди. Моддий томондан танқислик.
Энди ўнглай деганда, синглиси боласига суннат тўй, бир дунё солиғи билан.
Мана дўстидан бироз қарз олиб, йиғганига қўшиб, заказ қилинган сўқимга кетганди.
—Бугун бозорга бориб келсам яхши бўларди. Ҳаво ҳам салқинроқ бўлиб турибди. Эртага Дилфуза опам келса, уйдан чиқолмайман. Камига ойижон йиғганларини «етмайди» деб, мени пулимга ҳам сарпо қилишни кўзлаб қолмасин.
Кўчага киядиган ягона қулайроқ кийимини олди.
Кийиним тайёр бўлгач, хонасидан чиқди.
—Ҳа қаёққа келин? -орқа таърафдан келаётган қайнотаси сўроққа тутди.
—Бозорга, ўғлингиз озроқ пул берганди. Шунга кўйлак олиш учун кетяпман. -деди сумкасини елкасига иларкан.
—Кўйлакларинг қолмабдими? -деди қайнотаси бошқача қараб.
—Йўқ эмас, бор. Аммо уларни кийсам сизни кўзингиз ўйнаб, эски қилиғингизни бошлаяпсиз.
Мен сизга айтгандим. Йиғиштиринг энди ўзингизни деб.
—Шунча йиғиштириб юрдимку. Пайтида қаршилик қилмасдинг. Ўзгардинг қолдинг. Кечаям, ярим соат ўзингни тарозига солиб, барибир кўндингку.
—Аввал ойижон касал, ўғлингиз эса бу ердамасди. Йилда бир-икки келарди. Ҳозир истаган пайти кириб келиши мумкин.
Энди сиз ҳам йиғиштиринг ўзингизни. Ҳеч йўқ қорнимдаги набирангиз ҳаққи-ҳутмати.


#ТИЗГИН
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ
21
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимовa.

—Қўявер, бир амаллаймиз. -Расул мияда ҳисиб-китобни бошлади.
Аъзадорга ҳам осонмас. Ўтгандан кейин ҳам бир қанча маросимлар бор. Кўпчилик шуларга ёпишиб олган.
Манзурага қараб, Расул хўрсинди. Ҳомиласи 7 ойга тўлди ахир. Кийимлари кичрайиши табиий хол.
—Манзура шу пулни олда. Эртага арзонроқ бўлса ҳам, ўзингга қулайроқ кийим ол. Шу ташвишлардан қутилиб олай, хоҳлаганингни олиб бераман.
—Раҳмат Расул ака, зарил бўлмаса сўрамасдим. Дадажонни олдидаям бироз ҳижолат бўляпманда. -деди кундузги воқеани эсларкан. Расулдан кўзларини олиб қочиб.
—Ҳижолат бўлма. Тўғри айтдинг сен. Бу холингда тор кийим ярашмайди.
Манзура айбдорона жилмайди.

* * *

—Ака нега бундай овора бўлдингиз? -Қайнонаси ва қайнисинглиси бозорга кетган Дилдора, акаси етаклаб келган, қуда холаси айтганчалик сўқим бўлмаса ҳам, ундан сал кичикроқ новвосни дарвозадан етаклаб кирганда ҳайрон олдига шошди.
—Мана синглим. Қуда хола айтгандек, тоға бўлиб олиб келдим. Фақат билак-узукка қурбим етмади. Шу узукни тақиб тура қол.
Онасидан қолган узукни берди. «Қиз фарзанд кўрсам, ўшанга бўлади» деганди.
Буюрганга эканда.
—Ака шартмасди булар. Тўлиб-тошган жойингиз йўқ эдику, ўзингизни ҳам. -Дилдора алам билан йиғлади. Қайнонасини гапларини уйдан чиқармаганди. Демак акасига қўнғироқ қилган.
—Сен тинч бўлсанг бўлди синглим. Қўлимда бўлганда, бундан ортиғини қилардим.
Синглиси билан хайрлашиб, уйдан чиқар пайтлари Зафар келиб қолди.
Қуюқ салом-аликдан кейин, қайниакасини уйга таклиф қилди.
—Бошқа сафар бафуржа келармиз.
—Тўй яқин, ўзим ўтаман ҳали таклиф қилгани. -Зафар қўлини кўксига қўйиб деди.
—Бизникидан ҳеч ким келолмаса керак. -деди ҳорғин жилмайиб. —Дилдор, мен, хотинларни иши... латта-путтага тушинмайман. Эртага опам келади. Улар нима керак бўлса ташлаб кетади. Майли куёв соғ бўлинглар.
Расул кетгач, Зафар аёлига савол назари билан қаради.
—Ойижон телефон қилиб солиқ солган кўринади. Мол етаклаб келибди акам. -деб йиғлаб юборди.


#ТИЗГИН
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ
20.

Кечга уйга кайфиятсиз қайтган, Расул овқат сузиб келган аёлидан сўради.
—Дадам қанилар?
—Менимча ухлаяпти. Дам оламан деб кириб кетганди боя. -деди Манзура кундузи ўйлаган мато ҳақида Расулдан сўрашга тараддудланиб.
—Расул ака бир нарса сўрамоқчи эдим.
—Нима экан? -Расул овқатига қошиқ ботираркан. Аёлига юзланди.
—Кийимларим анча торайиб қолибди. Эрталаб, ва кечга буларни эплаяпманку, кундуз кун ҳаво иссиқ бироз бўғиляпман. Юпқа кўйлакларимни кийгани ҳижолатман, ҳам сиқиб ташлаяпти.
—Ҳўп янги кўйлак керакми? -деди Расул,
—Ҳа икки-уч қатор бўлса ёзни ўтказиб олардим туққунимча етарди.
—Ҳозирча бир кийимга бера тураман. Ана аямни кўйлакларидан эплаб тур уйга.
Боя Дилдорани қайнонаси қўнғироқ қилганди. Тўй бошлашибди.
Расул уфф тортди.
—Қайнисинглисигами? Аям ўтгани учун, тўхтатдик, ҳам совуқ тушди дейишганди.
—Фақат қайнисинглисигамасда. Жиянни суннат тўйини ҳам қўшамиз дейишяпти экан.
—Биз аъзаликмизку. -деди Манзура ҳайрон.
—Уларга буни аҳамияти йўқ шекилли. Бир дунё солиқ солди. Нимамиш. Тоғалар жиянини тўйида, сўқимни қулоғига блак-узук илиб боришаётганмиш.
—Нима бизни бундай шаройитимиз йўқку ахир. -Манзурани қошлари чимирилди. —Шу синглингиз ҳам бирам, ювошки, телефон қилгунларича индамадимикан қайнонасига.
Аҳволимизни биладику ахир.


#ТИЗГИН
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ 19.

* * *

Кун ботар, тонг отар, йил ўтар...
Умр ўтар.
Қаҳратон қиш Моҳигул аяни олиб кетганди. Кунлар ўтди... Қорлар эриб, қуёш бўй кўрсатиб баҳор келди.
Дилдорани уйида яна можоро бошланди.
—Ойи бу нима деганингиз? Ўйлаб гапиряпсизми? -деди Зафар бироз асабийлашиб. —Уйидан ўлик чиққанига 4 ой тўлмай, тўй бошлаймиз дейсизми уларга?
Бу яхшимас ойи.
Ўғлимга ҳозир тўй шартмас! Ана Жозибани ўзини тўйини ўтказаверамиз.
—Аъза уч кун дейилган. Бир йил мотам қилгани билан оналари тирик қайтиб келармиди?
Яна нега тўй қилмас экансан! Орзу ҳавас йўқми сенда?
Сен индамасанг ўзим айтаман уларга.
—Ойиии мен керакмас дедим. Мени бурдимни тўкманг. Илтимос сиздан.
Зафар боши оғриб чиқиб кетди.
—Бекорларни айтибсан! Алоҳида тўйга қанча ҳаражат кетади-юу, зарил кептида.
Жозибани баҳонасида ўтказвораман.
Телефоним қани эди. Келинни акасини рақами бор эдиёв.
Айтай, ҳа нима биттаю, битта тоғаси. Қиладида.

* * *

Манзура билиниб қолган қорнини беркитиш учун, кенгроқ кўйлакларини топиб кийиб чиқди.
—Кунлар исий бошлади. Ўша пайтда ақлим йўқмидия. -деди фасони кенгроқ услубда тикилган бўлса ҳам. Эски размерида тикилгани учун. Ҳозирги ҳолатида баданига ёпишиб қолган кийимига бошини айлантириб қараркан.
—Расул акамга айтсам, 1-2та мато олиб берса бўларкан. Мўлликкина қилиб тиктириб олардим.
—Келин... Манзураа..
Ташқарида қайнотасини овози келгач, бурнини жийирди.
—Жонга тегди шу чол ҳам. Расул акам қачон келарканлар-а?
Истамайгина хонасидан чиқди.
—Баҳор гулларга эмас, сенга кўпроқ таъсир қилган кўринади. -деди Манзура эшикни очганда, остона келиб бўлган қайнотаси.


🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🦋Сешанба тонги муборак бўлсин

🦋Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🦋Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.


🌹𝐁𝐀​𝐗​​𝐓​ ​𝐊​​𝐎​‘​𝐂​​𝐇​𝐀​𝐒​​𝐈​🌹 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📥 @SaqlaBot orqali yuklab olindi

Sara videolar, va ajoyib retseptlar jamlangan kanal👇👇👇


🌹꯭𝙎꯭𝘼꯭𝙍꯭𝘼꯭ ꯭𝙑꯭𝙄꯭𝘿꯭𝙀꯭𝙊꯭𝙇꯭𝘼꯭𝙍꯭꯭🌹


#ТИЗГИН  
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ
18-қисм

🍃🍃🍃

Онажон,
Қаерга кетдингиз бевақт,
Елкамга мингандек забардаст қўрқув,
Ахир келишимни билиб ҳамма вақт,
Тандирдан нон узиб,кутардингизку.
Нега оёғимни тишлар тўшаклар,
Шифтлар пастладими,
Мен ўсдимми ё?
Сукунат аёвсиз урар,калтаклар,
Унинг жим-житлигин бузганман гўё!
            МАЛИКА_ТАВФИҚ

    Бугун Моҳигул аядан айрилганларига қирқ кун бўлди.
Қирқига аталган кичик маросим ўтказилгач.
Фақат оила аъзоларигина, печка ёқилган уйда ўз ўйлари билан андармон бўлиб, хонада фақат печка устидаги қора қувғонда қайнаётган, сувни чаққилаши эшитиларди ҳолос.
Ҳамма бир нуқтага термулиб,  ҳаёл сураркан, ора-орада. Улар доим шу хонага кирганда Моҳигул ая ўтирадиган жойга қараб қўйишарди.
Кўздаги ёшлар изнсиз тўкилар.
Қалбдаги яралар юракни ўртарди.
       Дилдора охирги бор келганда онаси билан анча суҳбатлашиб ўтирганди.
Ўшанда ҳам қайнонаси, ҳунар кўрсатиб, Зафар ётиб қолгани унамай олиб кетганди.
    Дилфуза, Дилдорани акси. У қайнонасидан миннаддор. "Ота-она ғанимат" деб тез-тез ҳабар олишни тайинларди.
Шундай бўлса ҳам барибир онасини дийдорига тўймагандек.
Аммо синглиси қараб, яна ярарганга шукур айтади.
     Расул ҳар куни ишдан келганда, онасини олдига тошиқарди. Ранг-рўйига қараб, кўнгли таскин топгандек бўларди. Ишда ҳам ярим ҳаёли уйда бўларди.
Эндичи?
Энди кимни олдига тошиқади. Соғайиб кетишига, бутунлай соғаймаса ҳам. Ҳеч бўлмаса яна бир неча йил яшашига умид қилаётганди.
Аммо шу битта касалликни ҳам, ўттиздан ортиқ тури бор экан. Ҳаммани организимида ҳар хил кечаркан. Умр алдамчи.
Бугун бормиз эртага йўқ!
      Эргаш амаки индамайди, бир нуқтага тикилганча жим туради. Ора-орада юраги симиллаб қўяди.
     Зулҳумор ая эса кўз ёш тўкмайди. Тинмай тасби ўгириб, лаблари пичирлайди. Ҳаммага кўз қирида бир-бир қараб қўяди.
     Манзура унсиз кўз ёш тўкади. Айни вақтда қизларидан ҳам кўпроқ йиғлаётгани, қанча билдирмасликка ҳаракат қилса ҳам. Тинмай силкинаётган елкалари, эшиттиришни истамасада ҳиққилаётган овозидан маълум.


#ТИЗГИН   
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ 17-қисм

      Қиш совуқ об-хавоси билан биргаликда. Совуқ ҳабарни ҳам олиб келди.
Моҳигул ая анча яхшидек кўринганди.
Аммо бу: тўфон олдидан сокинлик бўлгани каби эди.
      Дард бешавқатларча Моҳигул аяни олиб кетди.
Кимлардур улгурди охирги бора видолашувга кимлардур улгурмади.

🍃🍃🍃🍃

__Рози эмасман. Мендек сўнгги дийдорни уларга ҳам армон қилмасанг рози эмасман.
Онамдек эшикка термулиб китишмаса рози эмасман.
     Дилдорани майитни ювишларини айтиб,  онасини олдидан олиб чиқишгач, деворга суяниб тураркан.
Онасини оғирлашиб қолганини эшитгач, қанча ҳудони зорини қилса ҳам, "борганингизга уч кун бўлди. Касал одам, ҳали ундоқ, ҳали бундоқ. Уйимизда яқинда тўй бўлса. Иш қайнаган. Бемор онангизни баҳона қилиб, ишдан қочяпсизми?" Дея кўз очирмагани. Қанча тушунтиришга уринса ҳам, "йўқ" деб туриб олган, қайнонасига нисбатан нафрат туйғусини ҳис қилди.
Ҳеч нарса бўлмагандек, катта аёллар билан қандайдур амалларни бажариш учун, бир нималар ўқиб ўтирган қайнонаси сохта кўринди кўзига.
Ич-ичидан дили оғриганиданми? Аламиданми? Ҳудога тинмай "розимасман" дея пичирларди.
Онасидан розилик ололмагани, бора  кўзларини кўриш,  Сўзларини тинглаш насиб қилмаганига. Онасидан рози-ризочилик ололмаганига.
Ҳамма-ҳаммасига қайнонаси сабабчи кўринди кўзига.

        Моҳигул аяни катта қизи Дилфуза ҳамда опаси Зулҳумор ая ювгич аёлга ёрдам бердилар.
Шу кун кўз ёшлар сел бўлиб қуйилди. Оғриқни энг кучлиларини ҳис қилди бу оила.
Эргаш амаки аёли жон талвасасида ётган пайтда. Ўтган умрларини сарҳисоб қилиб. Такрор-такрор кечирим сўради.
Кўксидаги оғриқ ўзигагина аён.
Расул, Манзура, барча-барчаси розилик оларкан кўзларидан ёшларини қувиб сололмади.
Бу нарса фақат Дилдорага бир умрлик армон бўлиб қолди.
Ва айнаб шу нарса қалбига бир парча қора чўғ солиб қўйди.


#ТИЗГИН   
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ

16-қисм

     Расул ошхонага кираркан. Манзурани гинали, дадасини жаҳлли нигоҳига дуч келди.
__Ассалому алайкум.  -дастурхон атрофидан ўз жойини эгалларкан, дадасига салом берди.
__Ваалайкум ассалоомм.   -Эргаш амаки бошқача оҳангда алик олди.   -Бу ўғлим эшитишимча анча шўхликлар қилиб юрган экансиз. Биз беҳабар...а-лаббай?
__Дадааа.  -деди Расул норози оҳангда.   -Манзура нотўғри тушунди. Ҳаммаси у сизга айтгандек эмас!
__Менга нима айтганини қаердан била қолдинг сен?
__Кечаси билан тортишиб чиқдик. Аниқ шу гапларни айтган сизгаям.
__Ҳимм нонуштадан кейин, келин билан келишиб олинглар. Уйда бундай тунд юриш яхши эмас. Бирq кун юзни терс буриб юрсангиз. Уйимидан файз-барака бир неча кунга бош олиб кетмасин. Келинни қадрига ет. У мен учун, онанг учун анча қадрли опа-синглинг учун жуда қадрли. Сен ҳам қадрига ет.
__Ҳўп дада.   -Расул ўзини мажбурлаб, нонушта қилиб, ташқарига чиқиб кетди.
__Келин, ўғлим сени қайтиб ҳафа қилмайди.
__Раҳмат дадажон.   -Манзура бироз ҳижолатда дастурхонни йиға бошлади.

       Расул, дастурхонни томорқани бир четига қоқиб, ошхонага йўл олган аёлини қўлидан тутиб, олди.
__Юр жоним гаплашиб олайлик.   -иккинчи қўли билан дастурхонни олиб, узум сўкичакка илдида. Манзурани етаклаб, хоналарига олиб кириб кетди.
    Эргаш амаки уларни деразадан қараб тураркан. Мийиғида кулиб қўйди.


__Нима қиляпсиз? Қўйиб юборинг. Ойижон уйғонадиган вақт бўлди.   -дорилар таъсирида Моҳигул ая бироз кечроқ уйғонарди.
__Жоним,ягонам кечир мени. Сени ҳафа қилмоқчи эмасдим. Ишон менга Мавлон ҳазил қилди.
__Унда албомдаги қизчи?
__Қандай қиз?  -деди Расул ҳайрон.
__"Илк севгим армоним" деб ёзилган расм.
__Манзура у анча аввалги расм.
__Унда нега ҳамон сақлаб келяпсиз?
__У эсимдан ҳам чиқиб кетганди. Ҳафа бўлма ягонам.
    Манзура индамади. Юзини терс буриб тураверди.
__Манзура нимадур де?
__Мени сизга бўлган ишончимга дарс кетди. Энди мендан аввалги Манзурани қидирманг.
__Ундай дема жоним. Қара ўша расмни йиртиб ташлайман.   -Расул албомни олиб, ўша расмни қидириб топди. Росдан ҳам қачонлардур бошқа расм ортига беркитилган бу расм эсидан ҳам чиқиб кетганди.
  Манзура айнан қайси расм ортида эканини билса ҳам айтмай, жим кузатди.
__Мана бўлдими? Ярашдикми?
__Ҳали бир нарса деёлмайман.
__Қўйсангчи, келчи ўзимга.  -Расул Манзурани ўзига тортиб қучиб олди.  -Асалим ўзимни, бизга бундай юриш ярашмайди.
__Суюлманг, барибир эрита олмайсиз.   -деди Манзура қанча ҳаракат қилса ҳам қўйиб юбормай, эркалаётган эрига.

__Расулжон, келин.   -ташқаридан Эргаш амакини овози келди.   -Моҳигул уйғонганди.
__Ҳозир дадажон.   -Манзура эрига норози қараб силтанди.
__Борақол. Аммо кейинги сафар қўлимга тушсанг, осонликча қочолмайсан.   -деди.



    __Ҳозир дадажон тезда нонушта  тайёрлаб бераман.  -деди Манзура рўмолини тўғирлаб чиққанча.
__Ҳа яхши, мен кўчада ишим бор. Битказиб келаман. Сен рўмолингга қўшиб, кийимингни ҳам тартиблаб ол.   -деди жиддий келинига бошдан-оёқ қараб.
Манзура ҳиёл ҳижолат бўлганча қайнонаси ётадиган хона томон кетди.


🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🦋Сешанба тонги муборак бўлсин

🦋Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🦋Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.


#ТИЗГИН 
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ    15-қисм

     Дилдора Зафарни кузатгач, анча кўтаринки кайфиятда, ишларини давом эттирди. Иложи борича қайнонасини кесатиб-тегиштириб айтган гапларига аҳамият бермасликка ҳаракат қилди.
Муҳими турмуш ўртоғи уни қўллайди.
Дилдора ҳам Уни ҳурматидан, буларга кўз юмишни маъқул кўрди.

🍃🍃🍃

       Манзура ошхонага кирганда қайнотаси Эргаш амаки чой дамлаётганди.
__Ассалому алайкум дадажон. Узр. Келинг ўзим дамлайман.   -дея кўзларини яшириб, қайнотасини қўлидан чойнакни олмоқчи бўлди.
__Шошмачи. Йиғладингми келин?
__Йўўқ.  -ўнғайсизланди Манзура. Аммо Эргаш амаки ишонмади.
__Расул қаерда.
__Уйда.
__Ҳали турмадими?
__Билмадим.
__Бу нимаси? Эрингни билмайсанми? Бу қандай гап энди?
__Ўғлингиз....ўғлингиз ўқиш пайти, мени бу ерга ташлаб кетиб, ўзи шаҳарда айшини сурииб юрган экан.  -йиғлаб юборди Манзура.   -Ҳатто ўқишдан қайтгандан кейин ҳам. Орада борганда, ўйнашини йўқлаб келганмиш.
__Келин балки адашаётгандурсан?
__Йўқ дадажон адашаётганим йўқ!   -Манзура чойни дамлаб қўйиб, чойнакни четга қўйди.   -Ўзи ўғлингиз менга ойижон учун уйланганини анча олдин сезгандим.
__Нимани сезасан?
__ Курсдошлари расми билан тўла албомда бир расмни ортида,бир қиз билан тушган расми бор экан. Орқасига "илк севгим, армоним" деб ёзилганди. Биламан менга ойижон сабаб уйланган. Зиғирча қадрим йўқ ўзимни....
__Ундай дема келин. Русулни чақир. Нонушта пайти ўзим гаплашиб қўяман.
__Ҳўп.
     Манзура дастурхонга нонушта учун, керакли нарсаларни дастурхонга жойладида. Хоҳламайгина ўзларини шахсий хонасига йўл олди.
Ортидан Эргаш амаки, ўйчанг қараб қолди.

__Дадажон чақиряптилар.
__Нонушта қилмайман. Ўзларингиз қилаверинглар.
__Сизда гаплари бор экан.
__Арз қилдингми? Айтдимку, бу ҳазил деб.
__Сиз шундай дедингиз, аммо мен ишонмадим.
__Чиқмайман.
__Бу ерда араз қилиб, хонага қамалиб олиши керак бўлган шахс сиз эмас, менман аслида. Тезроқ чиқинг.
       Манзура зарда қилганча чиқиб кетди.
Расул истамайгина жойидан қўзғалди. Чиқмаса бўлмайди. У ҳечам дадасини айтганини икки қилмаган.
Ташқарига чиқиб, авдастадаги муздек сувда юз-қўлини ювди.
Манзура араз сабаб, бугун сув ҳам тайёрламади.
Ҳар куни, Расулни туришига авдастада илиқ сув, қўлида сочиқ билан шай бўлиб турарди.
Мана, Расул ўтмишда тиёлмаган иккинчи нафси деб, аёли билан ораларидан қора мушук ўтиб, Манзура ҳафа бўлиб қолди.
Энди қандай бўлмасин. Уни авраб, юмшатиб олиши керак....


#ТИЗГИН   
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ   14-қисм

🍃🍃🍃

        Дилдора бироз шовқиндан уйғониб кетди. Қарадику, ҳали тонг ёришмаган. Демак ухлаб қолмаган.
Қайнонаси нима сабабдан, шовқин қиляпти экан?
__Ассалому алайкум ойижон, яхши дам олдингизми? Бирон нима бўлдими?
__Бошим оғрияпди. Холим йўқ. Оғзим қуруқшаб кетди. Биров "ўликмисан-тирикмисан?" Деб қўймади кечаси.
__Ҳозир ойижон, юринг ичкарига кирайлик. Термозда доғ сув бор қуйиб бераман.
       Эшикка чиқиб, шовқин қилишга яраган қайнонасига ҳайрон қаради Дилдора. Бу ҳам навбатдаги нағмаси. Ёнбошида турган, термоздан сув қуйиш, ташқарига чиқиб бақиришдан осон эмасми?
Шунга сарфлаган қувватини, сув ичишга сарфласа бўлмасмиди?
     Дилдора қайнонасини "тинчитиб" ҳар кунги тартибда ишларини қила бошлади.
Эшик супур, сигир соғ. Нонушта тайёрлаш.
Нонуштадан сўнг, ишга кийинаётган, эрини олдига кирди. Спалнийга омонат чўкди.
Афтидан эри шошиляпти.
Балки мавриди эмасдур. Аммо шугинасидан бошқа кимга ёрила олади.
Сўкса-сўкар. Ҳар қалай Дилдора бироз ичини бўшатиб олади.
__Зафар акаа.
__Нима гап Дилдор?
__Сизда гапим бор эди.
__Нима гап? Зарур бўлмаса келгандан кейин гаплашайлик.
__Зарур!   -Дилдора ҳафа бўлди. Эри анчадан буён дилдан суҳбат қурмай қўйган.   -Ҳар доим шундай қиласиз. Сизни менга ажратгани вақтингиз йўқ.
__Нима қилай айт. Тирикчилик деб юрибманку мен ҳам. Бу ёқда тўй ҳам бошлаганмиз.
__Айни муддао. Мен ҳам шу ҳақда гаплашмоқчиман. Ўғлимиз ҳали кичик бўлда ойижонга айтинг. Каттароқ бўлса қилармиз шу тўйни. Жозибани тўйига қўшишимиз шартми?
__Ууфффф яна шу мавзуми?   -норози тўнғиллади, Зафар.
__Ҳа шу мавзу. Аямни бу ҳолатида, бизни уйдагиларга тўй ортиқчалик қилади. Ойижон эса кўз очирмаяпти шу гапга ёпишиб олиб. Агар битта тўй деб шунчалик ёмон кўринаётган бўлсам. Майли кетганим бўлсин.
Айнан ҳозир уйда ортиқчалик қилмайман. Бемор онамга қарайман. Тўғри кеннайим бизданда аъло қараяпди. Аммо ҳозир юкли, тез толиқиб қолишини инобатга олсак.
Елиб югурадиган яна бир одам уларга ортиқчалик қилмайди.
__Есингни йиғ. Мен бундай арзимас гапларни деб, сени ва ўғлимни кўчага чиқариб қўймайман. Хуршиджонга мактабга кирганда тўй қиламиз. Эсдалик бўлиб, ёдида қолади. Сен буни ўйлама. Ўзим ҳал қиламан.
     Зафар Дилдорани юзидан чимдиб қўйди.
__Фақат сен бироз сабрли бўл ҳўпми? Аямни ҳамма гапига аҳамият бераверма. Мен учун.
__Ҳўп, яхшиям борсиз.


#ТИЗГИН   
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ 13-қисм

__Манзура...Манзурам сен нотўғри тушундинг! Дўстим ҳазил қилди. У ҳазиллашди.
    Расул бироз нима қиларини билмай, кейин Манзурани ёнига келиб қўлидан тутди.  -Мавлон ҳазилкаш йигитда ўзи. Доим шундай ҳазил қилиб туради. Фақат сен...сен нотўғри тушунма ҳўпми жоним?
__Нима учун?  -деди Манзура бехол.  -Қайси айбим учун менга буни раво кўрдингиз? Айбим чиллалик келин, эридан ёлғиз қолиб, ота-онангизни ҳизматини қилганимми?
Айтинг? Нима учун менга буни раво кўрдингиз?
Тўйимизга яқинда бир йил бўлади.
Қанча вақт бирга яшадик? Бир ой, икки ой. Уч ой.
Ўқишни тугатиб қайтганингизга тўрт ой бўлдими? Ҳа тўрт ой!
Орада келиб кетганларингиз қанча.
Бу аҳамияциз.
Мен сизсиз, сизни деб. Яшаяпманку шу уйда.
Сиз эса менга ҳиёнат қилиб юрибсизми?
Яқинда тўйга борганингизда йўқлаб келганмидингиз?
Мен меҳмон бўлиб келадиган фариштамиз ҳақда айтган пайтим. Қайси юз билан кўзимга қарадингиз?
Ўшанда ўша исқирт билан вақт ўтказиб келганмидингиз?
Кўзимга қараб қувончдан порлаган кўзларингиз. Унга ҳиср билан қараб келганмиди?
Мени меҳрла қучган қўлларингиз, ҳаромга ботиб келганмиди?
__Йўқ ягонам. Айтдимку Мавлон ҳазиллашди деб.
     Шу тун Расул ва Манзура учун жуда узун тун бўлди.
Мавлон, Расул-Манзурага тушунтиришга  уринаётганда. Қовун туширганини билиб, телефонни ўчириб қўйганди.
Расул қайта қўнғироқ қилиб, бу шунчаки ҳазил экани ҳақида айтишини сўради.
Мавлон буни дўстларни доимий ҳазили эканини айтди ҳам.
Аммо гумон Манзурани кўнглига ин қуриб улгурганди.
Бу шунчаки ҳазил эмаслигини, Расулни нигоҳлари, ва алдам-чалдам гапларидан англаб бўлганди.

🍃🍃🍃

        Эрта томгда чой ичиладиган хонага кирган Эргаш амаки, хонтахтага қараб ҳайрон бўлди.
Ҳали нонушта тайёрланмаган. Кечки овқатдан кейин йиғиштирилган бўйича турибди.
Ҳатто газга сув ҳам қўйилмаган.
Ҳайрон ҳовлига боқди. Супирилмабди. Боя аҳамият бермаган экан.
Қизиқ. Келини Манзура бу вақтда, эшик-элни чинни-чироқ қилиб бўлган. Нонушта ҳам тайёр бўларди.
"Ҳа майли ухлаб қолгандурда. Моҳигул Расулжонга юкли эканида, уйқуга бошқоронғу бўлганди. Келинида ҳам янгилик бор. Ўтган кун аёли нурсиз кўзлари кулиб, айтганди."
    Эргаш амаки шуларни ўйлаб ўзи усти ёпиқ пақирдан газ чойнакка сув қуйиб, газни ёқди.


#ТИЗГИН    
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ 12-қисм
#Dilorom_Qosimova

      Дилдора, Манзурага индамай қўя қолди. Дадасини феълини билади. Жуда инжиқ инсон бўлган. Шу феълига кўниб яшаган онасига раҳмат айтади ичида.

__Бу сут анча шифобахш. Қўшни маҳалладаги Салимни онаси шу сут, ва реъжим орқали, бу касаллик билан ўн саккиз йилдан ошиқ яшаган экан. Насиб қилса аям ҳам яхши бўлиб кетади.   -Расул, Иззат дўсти ёрдамида келтирилган туя сутини аёлига бераркан, анча енгиллик билан гапирарди.
Шу сут сабаб онасини анча ўзига келишига умид боғлаётганди.
__Илоҳим, айтганингиз келсин. Буни пишириб  қўяйми?
__Йўқ хомича ичирамиз. Бир пиёладан. Кўп берсак меъдасига тегиши мумкин.
__Ҳўп бўлади.

🍃🍃🍃

__Бугунча қолсам бўларди.   -деди акаси шунча гапирса ҳам "яна келади" дея олиб кетаётгани учун Дилдора эрига норози боқди.
__Аям кечки овқатдан кейин қон босимлари кўтарилиб, оғриб қолди. Эрталаб, эшик-эл, сигирларга қарашга ярамайди.
__Бир кунга ҳеч нарса қилмасди.   -деди бўғзига йиғи тиқилиб.   -Ўзи сизларга мени қилган меҳнатим керак.
__"лар"ламай гапир.
__Тўғрисида.  Бемор онам билан бир кеча тунасам бўларди. Бир кунга ўлмасди мол-холингиз.
__Сен хотин онам айтганча борсан. У уйдаги нарсалар сенгаям тегишли, "молингиз" дейсан.
__Менга алам қилдида. Онам.... сизга гапиргандан фойда йўқ. Барибир тушунмайсиз. Ҳеч бирингиз мени тушунмайсизлар.
__Камроқ гапир унда. Ўзи онамни дийдиёларидан бошим оғриб чиққанман уйдан.
     Дилдора индамади. Зотан гапириш бефойда. Барибир тушунмайди.
Ҳар гапидан тескари маъно чиқариб тумрайиб олади.

🍃🍃🍃

       Расул, Иззатга телефонда миннатдорчилик билдириб қўйди. Гаплашиб бўлгач, телефонини қувватлагичга қўйди.
Манзурага илиқ сув, ва соқол олувчи устарани олиб келишини айтди.
     Юзини кўпиклаб, соқолини оларкан, телефондан чақирувчи мусиқа янгради...
__Манзура қара ким экан?
__Мавлон деган кантактдан экан.  -деди Манзура телефонга қараб.
__Олгин, динамикасини очиб қўй.
     Манзура қўнғироқни қабул қилиб, овозини баландлагични ёқди.
     Расул соқол олиш баробарида, дўсти билан салом-алик, хол-оҳвол сўрашди.
__Яхши юрибсанми ўзинг?
__Мени биласанки, зўр юраман.  -Мавлон оҳангига бошқача тус бериб гапирди.
__Ҳаа сени....  -Расул уни гапига кулиб жавоб бериб қўйди.
__Сен ўзинг яхшимисан? Қачон келасан биз таърафларга? Зуляни "йўқлаб" боргандим кеча, шу сени қумсаб қолибди.  "Дўстинг яна қачон келади. Ҳақиқий мужикда" деб,  оғзини сувини оқизиб сени обдон хотирлади. Бир келиб кетсанг бўларкан.  -деди Мавлон шўх овозда.
     Расулни дами ичига тушиб кетди. Юзини кесиб ҳам  олди.
Манзура ранги ўчиб, телефон ушлаган қўллари титраб турарди.


#ТИЗГИН    
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ 11-қисм
         #Dilorom_Qosimova

__Ассалому алайкум аяжон.
        Дилдора, ерга тўшалган кўрпачага, ўғлини ёткизиб. Моҳигул аяни ёнига чўкиб, қўлидан тутиб, юзига суртди. Қўлини ўпиб қўяр, юзларидан ҳам ўпиб, оғирлигини ташламай, қучиб олди.
__Қизииимм  келдингми? Кўзларим йўлларингга интизор бўлиб кетдику.
__Кечиринг аяжон. Мен ношуд, забонсиз қизингизни качиринг.   -она ва қизни кўз ёшлари юзини юварди. Ширин дийдор, иккиси ҳам  бир-бирини тез-тез юз-кўзларидан ўпиб, қучиб олардилар...
__Жоним қизим, уйинг тинч бўлса бўлди. Ҳаста онангни кечир болам. Дард қурғур сабаб бироз танти бўлиб қолдимда.
      Бироз дийдордан кейин, Моҳигул ая қизини кўнглини кўтаришга ўтди.
__Аяжоон қанча араз қилсангиз ҳам, ҳақсиз. Фарзанд бўлиб оғриганингизда ҳабар ололмаяпман. Қиз бўлиб, сизни ювиниб-таранишингизга қарашолмаяпман.   -деди Дилдора ҳамон кўз ёш тўкканча.
__Сен буларни ўйлама қизим. Манзура ҳаммасини эплаяпди. Опанг ҳам келиб туради.
Манзурага раҳмат. Ҳеч бурун жийирганини кўрмадим. Сидқи дилдан ҳамма ҳожатимга қараяпти.
__Вазифам ойижон. Раҳмат бегонага айтилади. Мен қизингизманку.
     Сўзамолгина Манзурани гапидан Дилдора мамнун жилмайди.
"Келин жирканмаяптимикан? Малол келмаяптимикан?" Деган ўй қийнарди Уни.
Шу пайтларда ўзи ҳабар ололмаётгани сабаб, ўйларидан ҳафа бўларди.

__Дилдорахон сиз чой ичиб туринг. Мен овқатга уннагандим. Қараб келай.
__Оввора бўлманг келинойи.
__Кунда келиб юрибсизмики? Овора бўлсам. Олинг булардан еб ўтиринг.
     Манзура дастурхонга қўйган егуликларни, Дилдорани олдига сурди. Ўзи овқатидан ҳабар олиш учун чиқиб кетди.
    Дилдора билан Манзурани ёшлари тенг эди. Фақат Дилдора эрта турмушга чиққанди.
Моҳигул аяни йўқлаб келгучилар деярли кунда келгани учун. Уларни олдига кичик стол тузаб қўйишганди.
Келганлар Моҳигул аяни кўргани келишади. Моҳигул ая эса, меҳмонхонага кириб чиққунча толиқиб қолади.
 
  Дилдора ухлаб қолган ўғлини аста ёткизди. Онаси ҳам бироз суҳбатлашгач, толиқди шекилли мудраб қолди.
   Келинойисини ёнига чиқишни ўйлаб ташқарига йўл олди.
__Дадажон яна бошламанг.
__Манзура мен неча марта айтдим. Яна айтаман.
__Ассалому алайкум  дада яхшимисиз?   -ошхонага кирган Дилдора қош чимириб турган дадаси, ва бироз асабийроқ кўринган, Манзурага қараб ҳайрон бўлди. Дадаси билан кўришар экан сўради.  -Тинчликми?
__Ҳаа тинчлик. Кўрмайсанми келинойингни. Битта гапни тушунмайди. Овқатга ош-кўкини ҳамроқ солинг деб минг марта айтдим. Барибир ўз билганидан қолмайди.
     Эргаш амаки минғирлаганча чиқиб кетди.
__Келинойии, дадамдан ҳафа бўлманг. Шундай инжиқроқда феъли.
     Онасини ҳизматини "пўк" этмай қилаётган келинойисига узрнамо боқди...
__Зерикиб кетдим Дилдорахон. Гапирсам дадангизни ёмонлаган бўлиб қоламан. Лекин росдан ҳам....
   Манзура гапини давом эттирмади. Уҳ тортганча қозонга қошиқ солди. Тузини кам-кўплигини билиш учун.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.