Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров ва ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида беморларга яратилган шароитлар ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Сўнгра, Самарқанд шаҳридаги РК-1 қозонхонанинг фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, истеъмолчиларга бир меъёрида сифатли ҳамда узлуксиз иссиқлик таъминоти билан таъминлашнинг чоралари кўрилганлиги ўрганилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Ишчи гуруҳ ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида 56 та ижтимоий соҳа объектларида (мактаб, мактабгача таълим ташкилоти ва соғлиқни сақлаш) энерготежамкор замонавий иситиш қозонлари ўрнатилиб, 700 метр газ қувурлари ҳаво босимида тозаланди ва аҳоли учун 110 та суюлтирилган газ баллонлари тўлдирилиб тарқатилди.
Бундан ташқари, шаҳар ҳудудидаги 14 та трансформатор мукаммал таъмирланди. Шунингдек, кўрилган чора-тадбирлар натижасида ишчи гуруҳлар томонидан “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида 1 391 та муаммо ўрганилиб барчаси бартараф этилди.
Ишчи гуруҳи томонидан бу борадаги ўрганишлар ва амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.
👉@Department_uz