Мирзо Улуғбек туманида тадбиркорга “Аi-80” маркали ёқилғини арзон нархларда олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Н. ва бошқалар “E” МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унга арзон нархларда “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини олиб беришни ваъда қилишиб, тадбиркорнинг 1,4 млрд сўмини “A.I.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб олишига эришиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz