𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ushbu kanal Oʻzbekiston xalqi uchun xizmat qilayotgan davlat xodimlari uchun ochildi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги йил кечасида ишхонада дежурный қоладиганлар борми?! 😅

Ишхона группасига ташлаб қўямиз

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


2024-yil, sendan nafratlanmayman, ammo sen og‘ir yil bo‘lding. Qiyinchiliklar, o‘zgarishlar va saboqlarga to‘la eding. Sen menga hayot bir zumda o‘zgarib ketishi mumkinligini isbotlading va o‘zimga ko‘proq ishonishim kerakligini eslatding. Hali javobini topmagan savollarim bor, lekin vaqt o‘tib, barchasi oydinlashishiga ishonaman.Rahmat 2024-yil.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞




2024-yilning eng oxirgi ish kunida Namangan viloyati Chortoq tumani prokurori yordamchisi pora bilan qoʻlga olingani aytilmoqda.

Afsus, Yangi yilni oila bagʻrida kutolmaydigan boʻlibdi.

Har kuni pora olish bilan hukm qilingan davlat xizmatchilariga oid hukmlarni qoʻyib borayotganimizdan kimdir xulosa chiqarib, egri yoʻldan qaytmoqda, ayrimlar esa yoʻq.

Konstitutsiya 28-moddasiga koʻra, jinoyat sodir etganlikda ayblanayotgan shaxs uning aybi qonunda nazarda tutilgan tartibda oshkora sud muhokamasi yo‘li bilan isbotlanmaguncha va sudning qonuniy kuchga kirgan hukmi bilan aniqlanmaguncha aybsiz deb hisoblanadi.

Mazkur holat boʻyicha hali sudning qarori chiqmagan boʻlib, kelgusida unga nisbatan ayblov yoki oqlov hukmi chiqishi mumkin.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Odam vaznining bo'yiga ideal mos kelish jadvali.

Ko'pchilik bu haqida so'rab murojaat qilibdi. Shu holatda to'g'ri proporsional hisoblanadi.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида 2024 йилда Мудофаа вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан вазир ахбороти эшитилди. Жорий йилда ўтган йилга нисбатан жанговар шайлик тадбирлари 1,5 баробарга кўпайиб, қўмондонлик таркибининг касбий тайёргарлиги оширилди. миллий армиямизнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини оширишда асосан замонавий қуролли тўқнашувлар таҳлиллари ҳамда ривожланган хорижий армияларнинг ижобий тажрибалари амалиётга киритилган. АҚШ, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон армиялари билан ҳамкорликда ҳарбийлар учун ўқувлар ўтказилган

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига 2025 йил учун 1 триллион 134 миллиард 756 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу тахминан 88 миллион АҚШ доллари дегани.

Таққослаш учун:

-Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 59 триллион сўм;

-Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 6 триллион сўм;

-Соғлиқни сақлаш вазирлигига 4 триллион 999 миллион сўм;

-Маданият вазирлигига 1 триллион 207 миллион сўм ажратилган.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал харажатлар ошади:

Бир кВт/соат учун электр энергияси учун 600 сўм;

Бир куб метр табиий газ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


🇺🇿 Бандлик вазирлиги 2025-йилдаги байрам кунларини эълон қилди

Байрам кунлари:
1-январ – Янги йил.
8-март – Хотин-қизлар куни.
21-март – Наврўз байрами.
31-март – Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр).
9-май – Хотира ва қадрлаш куни.
7-июн – Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа).
1-сентябрь – Мустақиллик куни.
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни.
8-декабрь – Конституция куни.

Вазирлик Рамазон ва Қурбон ҳайитлари кунлари бир кунга ўзгариши мумкинлигини эслатди.


𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Давлат бюджети.pdf
15.3Mb
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (иловалари билан)

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланибди

Ҳужжат матни

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Rahbar xodimlarning oylik maoshi yana ikki barobarga oshiriladi

Endilikda, maktab direktorlari va ularning o‘rinbosarlari ish haqi miqdorlarini oshirish maqsadida qo‘shimcha ustamalar joriy qilinadi.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарори

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Bugun, 25-dekabr — “Avtomobilsiz kun”

Hukumat topshirig’iga binoan, har oyning to‘rtinchi chorshanba kuni Toshkent shahrida “Avtomobilsiz kun” jamoatchilik loyihasi o‘tkaziladi.

❗️ "Avtomobilsiz kun" jamoatchilik loyihasida vazirlik va idoralar, hududiy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbar va mas'ul xodimlari ish joyiga jamoat transportida kelib, namuna ko‘rsatib borishi belgilangan.

Rahbar va masʼul xodimlar!

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


⚡️Расман: 2 январь ҳам дам олиш куни деб белгиланди

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.)га кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди.

Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


⚡️Расман: 2 январь ҳам дам олиш куни деб белгиланди

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.)га кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди.

Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


❗️Янги йил муносабати билан 6 кун дам олинади

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

✅ Шу муносабат билан:

28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Исломий молия – нима у?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти келганини таъкидлаган. Ҳозирда бунинг учун “Ислом молияси тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилмоқда.

❗️Исломий молия ўзи нима? Видеода билиб олинг.

Савдогар, тадбиркор ва бизнес қиладиган барча танишларга юбориб қўямиз.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов қилиш ваколатини берувчи қонун депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Шундай қилиб, Департамент текширув, тафтиш, тезкор қидирув фаолияти, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ваколатларига эга ягона қудратли органга айланмоқда.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Oʻzbekistonda qancha odam pensiya oladi?

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.