#Касалликлар #DarmonServis #Психология
👩⚕️ Шифокордан қўрқиш – нормал ҳолатми? 🤔 Кўпчилик учун шифохонага бориш оғриқ, стресс ва ёмон хабалар билан боғлиқ. Айниқса, болаликдан шифокордан қўрқиш шаклланса, катталарда ҳам даволанишга бўлган ишонч сусаяди.
Лекин
соғлиқ – эътибор талаб қилади! Агар шифокорга кеч борилса, касаллик оғирроқ босқичга ўтиши мумкин. Шунинг учун "
касалхоналар қўрқуви" (
лотинича – иатрфобия) билан курашиш жуда муҳим!
❔
Нега шифокордан қўрқамиз?👁️ Болаликдаги нохуш тажриба
👁️ Уколдан қўрқиш
👁️ Касаллик ҳақида ёмон хабар эшитишдан хавотир
👁️ Ноқулайлик ва оғриқдан қочиш
👁️ Даволаш жараёнига ишончсизлик
✅ Шифокор қўрқувини енгиш учун нима қилиш керак?1️⃣ Шифохона – муаммоларни ҳал қиладиган жой! Агар соғлиққа жиддий қарасангиз, ташхис ва даволаниш ҳақида хавотир олиш эмас, ўзингизга ғамхўрлик қилиш деб ўйланг.
2️⃣ Бирданига катта текширув ўтказиш шарт эмас. Биринчи бор оддий таҳлил ёки маслаҳат учун боришга ҳаракат қилинг.
3️⃣ Ишончли, мулойим ва тажрибали шифокор қўрқувингизни камайтиради.
4️⃣ Дўстингиз ёки яқин инсонингиз билан боринг
– Кимнидир ўзингиз билан олиб бориш қўллаб-қувватлаш ҳиссини оширади.
5️⃣ Даволанишни кечиктирманг! ⏳
– Қўрқув туфайли кечиктирилган текширувлар касалликнинг оғирлашишига олиб келиши мумкин. Эрта ташхис – узоқ ҳаёт калити!
📢
Шифокордан қўрқишингиз соғлиғингиздан муҳим эмас! Орадан бироз вақт ўтгач, ўзингизни яхши ҳис қилганингизда бу қарорингиз учун миннатдор бўласиз! 💙📞 Шифокор маслаҳати ва текширув учун: 71 203 00 17
👉🏻
DarmonServis