ФОЛЛИКУЛЛАР АНГИНА
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov
Яллиғланиш жараёни нафақат муртакларнинг шиллиқ пардасини, балки фолликулаларни ҳам қамраб олади.
Кўрилганда:
➖Фолликулаларда лейкоцитли инфилтратлар ёки айрим майдонларда некрозли ўзгаришлар пайдо бўлади.
➖Муртаклар шишиб, шиллиқ пардаси қизаради.
➖Эпителий қавати остида жойлашган фолликулаларда тариқ донасидай оқ-сарғиш кичик нуқталар ( йирингли фолликулалар ) кўринади. Шунинг учун муртакларнинг юзаси “ Юлдузли осмон ” манзарасини эслатади.
КЛИНИК БЕЛГИЛАР:
➖ Касаллик ўткир бошланади,
➖ Тана ҳарорати 38–38,50C га кўтарилади,
➖ Томоқда оғриқ ( айниқса ютинганда кучаяди ва кўпинча қулоқ соҳасига ҳам тарқалиши мумкин ).
➖ Умумий заҳарланиш белгилари:
* ҳолсизлик,
* қалтираш,
* бош оғриғи,
* бўғимлар, мушаклар, баъзан бел ва юрак соҳасининг оғриши,
* иштаҳани пасайиши ва қабзият кузатилади.
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov