АҚШ ҳукумати 30 сентябрда якунланган 2024-молия йилида 572 нафар ўзбекистонлик мигрантни депортация қилди.
Бу ҳақда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE)
ҳисоботида айтилади.
Ўтган молия йилида Ўзбекистонга 88 киши депортация қилинган.
Оммавий ахборот воситаларига
кўра, яна 975 нафар ўзбекистонлик мигрант бўйича суд ҳукми мавжуд бўлиб, улар ҳам мамлакатдан чиқариб юборилиши лозим.