Кибер жиноятчилик
Мобил телефонииз Android? Мазкур тизимига мўлжалланган банк вируслари. Android тизими фойдаланувчиларига уюштирилган ҳужумлари сони 2016 йилда 430 фоизга ошиб, жаҳон миқёсида 305,000 тани ташкил қилмоқда. Жумладан, Россия, Австралия, Украина давлатларида бу вирусларнинг кенг тарқалгани маълум бўлди.
Хусусан, Россия ҳудудида «Asacub» ҳамда «Svpeng» номли вируслар оиласи оммалашган. Бу вируслар жамланмаси маълум бир сайт эгаси Google сайтига реклама қўйишга рухсат бериши эвазига ундан пул олиши мумкин бўлган Google AdSense хизмати орқали тарқалган. Бунда Google рекламаси мавжуд сайтга кирган Android фойдаланувчиси зарарли файлни юқтириб олади ва хакерларнинг «қурбони»га айланади.
Шу боис, ахборот хавфсизлиги соҳаси мутахассислари Android операцион тизимида фаолият кўрсатувчи девайслар эгаларига интернетдан фойдаланишда ишончли манбааларга киришни маслаҳат бермоқдалар. Айниқса, банк-молиявий иловалари ўрнатилган мобиль қурилмаларга зарарли иловаларни ортириб олиш катта йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин.
⏯ @CreativeUzbek