Буюк Стив Жобс ҳақида.... давоми....
Оғир характерига қарамай, Жобс ёвуз ёки нодон инсон бўлмаган. Ҳар ҳолда қизи шундай фикрда.
Бир неча йилдан сўнг, Стив бедаво дардга йўлиқиб, саратонга қарши курашаётган вақтда Лиза у билан учрашиб, ҳаммаси учун ундан миннатдор эканини айтади. Жобс бундан жуда қувонади. Шундан кейин унда жигар кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилади, бироқ бу ёрдам бермайди – саратон ривожланишда давом этди. Унинг аҳволи борган сари ёмонлашиб борарди, лекин Лизага қандайдир мўъжиза рўй бериб, отаси тузалиб кетадигандек туюларди.
Лизанинг онаси Крис ҳам дардга чалинади, Лиза отаси, онаси ва аспирантура ўртасида югурарди. Бир куни Жобс Лизага хат ёзиб, ундан уйига келишни сўрайди. Қиз Стивнинг уйига келганида отаси тўшакда ётиб, суратларни кўздан кечирар эди. У Лизани кўриб, кутилмаганда йиғлаб юборди. Стив қизига бу охирги учрашув эканини айтиб, барчаси – болалигида етарлича эътибор бермагани ва бундан кейин ҳам имкони бўлмаслиги учун кечирим сўради. У қизининг олдида доимо қарздорлигича қолиши, бироқ бу қарзни уза олмаслигини айтиб, кўз ёш тўккан.
Ота ва бола яна бир неча марта кўришашади ва Стив қизига бўлган воқеаларда фақат ўзи айбдорлигини айтади. Лиза бутун умр отасининг узр сўрашини кутганди, у енгил тортди ва яшашда давом этди. У ўзи истагандек иш топиб, Нью-Йоркка кўчиб ўтди, у ерда севимли инсонини учратади. Унинг болаликдаги армонлари отаси билан бирга кетади ва қиз онаси билан яқинлашади.
давоми бор @CreativeUzbek