Yuldasheff

@CreativeUzbek Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Холис кузатувлар, мустақил фикрлар ва истеҳзоли табассум
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
San’at va foto
Indeksga qo‘shilgan
27.02.2019 12:48
reklama
Зарабатывай до 35% в месяц на BTC
Лучшие курсы по покупке и продажи криптовалюты
Internet magazin unishop.uz
Siz izlagan barcha maxsulotlar shu yerda!!!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
1 255
ta obunachilar
~982
1 ta e’lon qamrovi
~907
kunlik qamrov
~6
ta e’lon haftasiga
78.2%
ERR %
15.98
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
93 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
21 ta repostlar
Angrenmadaniyat
O'zDSMI
12 Nov, 07:34
Ҳақиқат онлайн
Jurnalistika.Uz
15 Oct, 18:07
Qo'ysangchi
15 Oct, 09:21
Ҳақиқат онлайн
Hasanov kundaligi 📘
Alisher Teshayev | Bloguz
Ulugbek Pulatov | Bloguz
O'zDSMI
14 Sep, 08:28
Qo'ysangchi
14 Sep, 07:38
Ajoyib faktlar 📚
Euronews TV Live
Etiket — o'zbek tilida
Yo'l-yo'lakay
27 Jul, 07:45
Alisher Teshayev | Bloguz
24 Jul, 08:32
ROʻYXATDAN OʻTISH
Qo'ysangchi
УЧ НУҚТА...
Qo'ysangchi
Yo'l-yo'lakay
17 Jun, 07:46
RailwayeR 🚅 🚄
10 Jun, 19:20
Qo'ysangchi
ROʻYXATDAN OʻTISH
Shunchaki
Etiket — o'zbek tilida
Qo'ysangchi
Alisher Teshayev | Bloguz
Etiket — o'zbek tilida
П О З О Р
the mansuroff
Sahrodagikema
13 May, 16:21
Qo'ysangchi
ROʻYXATDAN OʻTISH
Shohan MZ
Shohan MZ
Grand Mebell
Qo'ysangchi
30 Apr, 16:02
Etiket — o'zbek tilida
#Шунчаки
Qo'ysangchi
#Шунчаки
👑OʻZBEK 🇺🇿
Kitoblar Olami va Biz
@CreativeUzbek iqtibos olgan kanallari
Qo'ysangchi
ТАҒО ТАЙМ
7-QADAM
the mansuroff
Tarixiy foto +18
davletovuz
🎓Uzbek_students🎓
Ozodbek Nazarbekov
Creative_uzbek
madaniyat.uz
21 Feb, 20:13
Искусство
madaniyat.uz
Ziyo istagan qalblar uchun
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Yuldasheff 12 Nov, 07:15
Машҳурлар ҳаётидан....🤯

Телефон кашфиётчиси Александр Белл онаси ва хотинига бирон марта ҳам қўнғироқ қилмаган — улар гунг бўлишган. 📞

Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари ҳам ўзи билан бирга кетган — ёнида ўтирган аёл немисчага тушунмаган. 🕯

Уолт Дисней болалигида бир бойқушни қийнаб ўлдирган. Шундан сўнг у жонворларни мултфилмларда «тирилтириш»га киришган. 😿

Ойга қадам қўйган астронавтлардан бири Базз Олдриннинг онасининг қизлик фамилияси Мун — инглизча Ой маъносини беради. 🌝

@CreativeUzbek
🤘 25
👎 1
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 11 Nov, 09:22
Булажак бизнесменларимиз учун маълумот..... 💰

🍽 Статистикага кўра, ресторанларнинг 90 фоизи очилганидан кейин биринчи йил ичида ёпилади.

🧸 Дунёда ҳар куни 33 га яқин янги маҳсулот пайдо бўлади, уларнинг 13 таси ўйинчоқ.
Ҳар куни тахминан 65 киши миллионерликка эришмоқда.
Қаҳва – бензиндан кейин дунёдаги энг кўп сотиладиган маҳсулотдир.

🍔 «McDonalds» компанияси қайси давлатда жойлашганидан қатъий назар унинг асосий даромадини ичимликлар келтиради. (Ўзбекистонда йўқ)

🔊 “Fast food” (Тезкор овқатланиш) тамаддихоналарида кўпинча шўх ва тез айтиладиган мусиқани қўйиб қўйишади. Бундай мусиқани эшитиб, мижозлар дарровгина ўз буюртмаларини тановвул қилиб, чиқиб кетишади. Натижада янги истеъмолчилар учун тезда жойлар бўшайди.

🗯 Реклама хизматлари бозорининг йиллик айланмаси ярим триллион долларни ташкил этади. Таққослаш учун, жаҳонда тамаки маҳсулотларининг йиллик айланмаси қарийб 400 миллиард долларни ташкил этади, бу 100 миллиардга камдир.

😴 Миллионерларнинг тахминан 20 фоизи университетда ўқимаган. 😂🥳

@CreativeUzbek
🤘 35
👎 1
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 9 Nov, 11:37
Авиаучишлар тўғрисида...

✈️ Узоқ парвоз давомида йўловчиларга бериладиган қулоқчинлар зич пакетга ўралган бўлса-да, улар янги эмас. Гап шундаки, парвоз тугаши билан улар тозаланиб зич пакетга қайта ўралади. Қолаверса, бу ҳаво кемасида учратиш мумкин бўлган ёқимсиз ҳисобланган ягона нарса эмас.

✈️ Самолётда кофе жуда жирканч, чунки ҳар куни рейсга чиқувчилардан ҳеч ким контейнер ва резервуарларни ювмайди. Ёки хизмат кўрсатувчи персоналга жуда кам тўлайдилар ёҳуд тозалаш учун лозим бўлган материаллар билан таъминламайдилар, шунинг учун улар маълум маънода техникани фақатгина чайиб, унга кофенинг янги порциясини соладилар.

✈️ Санузелда санитарлик хонаси белгиси ичида беркитилган катта бўлмаган қулфча бўлиб, уни тортиш билан эшик очилади. Ку-ку!

✈️ Юк авиаташишларининг кўпчилиги тижорат рейсларида амалга оширилади. Юкларнинг бири доимо HR (Human Remains), сўзма-сўз таржимада “инсон қолдиқлари” деган маънони билдирувчи инглиз тилидаги қисқартма билан маркировка қилинар эди. “Баъзи инсонлар дафн қилинишларини хоҳлаган жойларидан узоқда вафот этишади. Уларни ёғоч каркасли қуттиларга жойлаштирадилар, шу сабабли ҳеч бир йўловчи қутти ичида айнан нима борлиги ҳақида била олмайди – фақатгина ўзгача шаклдаги контейнер диққатни ўзига тортиши мумкин”. Агар сиз Delta авиакомпаниясининг самолётида учганингизда HR қисқартмаси ҳақида эшитиб ёки кўриб қолсангиз, бу самолётнинг юк ортиладиган қисмида ўлик жасади борлигини англатади.

@CreativeUzbek
🤘 18
👎
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 8 Nov, 13:57
4-та кераксиз, лекин жуда қизиқ бўлган маълумотлар

Ҳаёт – биз у тўғрисида деярли, ҳеч нима билмайдиган, қизиқ нарса. Агар, албатта, у жуда махсуслаштирилган институтларда ўрганилмаса. Мисол учун:

1. Анатидаефобия – сизни кузатиб юрувчи бир ўрдак борлиги тўғрисидаги қўрқув.

2. Сиз ичаётган сувни, сиздан олдин кимдир, бир неча бор ичиб бўлган.

3. Кариб кризиси пайтида, америкаликларнинг ракетани учириш коди 00000000 эди, ва у 17 йил давомида ўзгаришсиз ишлаган.

4. Энг кучли ва ноқонуний наркотик — галлюциноген ДМТ хисобланади, уни инсон организмининг ўзи чиқаради, аниқроғи ғуддасимон без чиқаради. Олимлар фикрича туш кўриш айнан шу ички ДМТга боғлиқ экан.

@CreativeUzbek
🤘 31
👎
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 6 Nov, 19:29
💶💷 ПУЛ 💵💴

Пулга эътиборсиз инсонни учратиш жуда қийин. Айрим инсонлар уни севади, бошқалари эса ундан нафратланади ва барча муаммоларда пулни айблайди. Биз бу қарашларнинг иккаласининг ҳам тарафдори бўлмасдан, пулга реал ҳаётимизнинг қизиқарли унсури сифатида қарашга ҳаракат қилиб кўрдик.

Инсоният асрлар оша ўз ҳолатини пул билан боғлаб келган. Инсоннинг қанча пули кўп бўлса у ўз келажагидаги ёрқин ҳаётга шунча кўп ишонган. Халқ орасида пул билан боғлиқ ирим-сиримлар кўплаб учрайди, ҳар миллатнинг ўзини иримлари мавжуд. Масалан, Рус халқлари орасида баҳорда қушларни илк сайрашини савдогарлар чўнтагида танга билан тинглашган. Чўнтакда танга билан қушлар сайрашини тинглаш йилни омадли келишидан дарак берган, мобода қуш сайраган вақтда чўнтакда танга бўлмаса йил омадсизлик ва зиён кўриш билан ўтади деб ҳисобланган.

Пул қиймати ҳар доим қимматбаҳо металл нархи билан чамбарчас боғлиқ бўлган, чунки олтин ва кумуш нархи доимо ошиб боради деб ҳисобланган. Бироқ Америка кашф қилингандан сўнг Европага арзон кумуш оқиб кела бошлади ва бу ҳолат кумуш пул қийматини қадрсизлантириб юборди. Шунингдек пул инфиляция даврида, Давлат ўз харажатларини қоплаш учун ҳеч нарса билан (олтин) таъминланмаган пул босиб чиқаришни ёки асоссиз кредитлар берганда қадрсизланади.

@CreativeUzbek
🤘 15
👎
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 5 Nov, 07:43
Суғуртага оид қизиқарли фактлар

⭕️ тарихдаги биринчи суғурта шартномаси 1346 йилда тузилган.

⭕️ 1 млн.долларга овозни биринчи суғурталаган Марлен Дитрих бўлиб, ҳатто қиймати ҳам ўша давр учун ақл бовар қилмас даражада катта ҳисобланган. Род Стюарт ўзинг хирилдоқ овозини, атайлаб даъволаб, тоза қилиб қўйишмаслиги учун 6 миллион долларга баҳолаган! 2002 йилда ҳаттоки Россияда ҳам суғурталанган овоз пайдо бўлди, бундай шартномани 2 млн.долларга Николай Басков ўз овозини суғурталаш орқали тузган.
дунёдаги энг қиммат суғурта полиси америкалик режиссёр Стивен Спилберга тегишли, унинг ҳаёти 1,2 млрд.АҚШ долларига суғурталанган.

⭕️ британияликларни ҳар хил турдаги қизғин тадбирларга интилишлари шунчалик кучлики, ҳатто «Ллойд» икки ёки ундан ортиқ ҳодимларни миллий лотареяда ютиб чиқиш ҳолатида иш берувчи учун махсус суғурта полиси ишлаб чиқди. Бу полис бўйича суғурталовчи иш берувчига рекрутлик агентлигининг хизматлари ҳаражатларини қоплаб беради.

@CreativeUzbek
🤑 2
🤦🏼‍♂️ 2
🤲🏻 1
🤷🏼‍♂️ 2
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 4 Nov, 12:14
ФЕЙКлар ҳақида

Салфорд университети халқаро журналистика бўйича магистрлик дастури раҳбари Марек Бекерман (Буюк Британия): Ёлғон хабарлар феномени – бу айсберг юқориси бўлиб, унинг пастки қисмида бошқа муаммолар ҳам яширинган. “Фейк” сўзи – нафақат профессионаллик масаласи, у аллақачон сиёсий тус олган, шу муносабат билан Буюк Британия ҳукумати расмий ҳужжатларда “ёлғон хабарлар“ деган тушунчадан фойдаланишни тақиқлади.

Ҳозирги вақтда фейкларнинг кенг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар профессионал журналистикага раҳна солаётган хатарлардан. Бироқ бу масалани ҳал этиш учун фақат журналистикага эътибор қаратиш етарли эмас, умуман олганда фактчекингни аҳоли медиа ва ахборот саводхонлигининг таянч унсури сифатида кўриб чиқиш зарур.

Ижтимоий тармоқлар фейкларни тарқатиш каналларидан бири ҳисобланади. Social mediaнинг тобора ортиб бораётган роли ва таъсири ҳақида сўзлар экан, маърузачилар журналистларнинг ижтимоий тармоқларда ишлаш тамойилларини қайд этди. Биринчидан, бу ижтимоий медиадан аккаунт эгалари ўз фикрларини билдириш манбаи сифатида фойдаланади. Иккинчидан, у нашрларда фойдаланиш учун жамоатчилик фикрини ўрганиш учун майдончадир. Учинчидан, бу журналист текшируви ўтказиш учун муҳокамалар ва ахборот тизгини мониторинги учун қуролдир.

@CreativeUzbek
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 2 Nov, 09:47
Хакерлар: Ўзбекистондаги ҳолат 👀

«Касперский лабораторияси»нинг гувоҳлик беришича, Ўзбекистонда кибер хуружга учраётганларнинг 1,6 фоизига банк-троянлари зарар етказмоқда. Кибер-вирус хуружига учраганлар орасидан банк-троянларининг қурбонига айланган фойдаланувчилар улуши бўйича Ўзбекистон жаҳондаги энг юқори кўрсаткичга эга 10 та мамлакат қаторида 10-ўринни эгаллаган. Мобиль қурилмалар хавф-хатари географиясига мувофиқ, Ўзбекистондаги мобиль қурилмаларга йилида 1000 тадан 50 мингтагача зарарли вирусга эга иловалар зарар етказади.

Мутахассисларнинг фикрича, агар ҳар бир интернет фойдаланувчиси ва хизмат кўрсатувчилар кибер оламда ҳам ҳаётдаги каби эҳтиёткорликни унутмасалар, аксарият кибер жиноятларнинг олди олинган бўлар эди.

@CreativeUzbek
🤘 32
👎 2
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 1 Nov, 12:55
Кибер жиноятчилик

Мобил телефонииз Android? Мазкур тизимига мўлжалланган банк вируслари. Android тизими фойдаланувчиларига уюштирилган ҳужумлари сони 2016 йилда 430 фоизга ошиб, жаҳон миқёсида 305,000 тани ташкил қилмоқда. Жумладан, Россия, Австралия, Украина давлатларида бу вирусларнинг кенг тарқалгани маълум бўлди.

Хусусан, Россия ҳудудида «Asacub» ҳамда «Svpeng» номли вируслар оиласи оммалашган. Бу вируслар жамланмаси маълум бир сайт эгаси Google сайтига реклама қўйишга рухсат бериши эвазига ундан пул олиши мумкин бўлган Google AdSense хизмати орқали тарқалган. Бунда Google рекламаси мавжуд сайтга кирган Android фойдаланувчиси зарарли файлни юқтириб олади ва хакерларнинг «қурбони»га айланади.

Шу боис, ахборот хавфсизлиги соҳаси мутахассислари Android операцион тизимида фаолият кўрсатувчи девайслар эгаларига интернетдан фойдаланишда ишончли манбааларга киришни маслаҳат бермоқдалар. Айниқса, банк-молиявий иловалари ўрнатилган мобиль қурилмаларга зарарли иловаларни ортириб олиш катта йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин.

@CreativeUzbek
🙈 6
😴 5
😎 4
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 31 Oct, 11:13
FACEBOOK

Интернет оламидаги энг машҳур ижтимоий тармоқ ташкил этилганига 15 йил бўлди. Хўш, у ҳақда нималар биламиз?

Facebook вирус компютерлар учун юқумли хавф ҳисобланади, компютерга ва тизимга жиддий зарар келтириши мумкин. Агар вирус компютерингизга тузганидан сўнг, уни ишга туширмасликка харакат қилиш зарур, агар ишга туширилиб юборилса, Facebook аккаунтингизни бузиши ва сизнинг профилингиз орқали бошқа фойдаланувчиларга тарқай бошлайди. Аккаунтингизни бузишдан ташқари компютерингиздаги маълумотларга кириш имконияти ҳам туғилади, пароларингиз ва бошқа шахсий маълумотларингизни ўғирлайди. Агар вирус компютерингизда иш фаолиятини бошлаб юборган бўлса, Facebook аккаунтингиздан ташқари бошқа нарсалардан ҳам ажраб қолишингиз мумкин. Бу вируснинг вазифаси бузғунчилик ва ўғриликдир. Шу ерда савол туғилиши мумкин вирус маълумотларни ўғирлаб нима қилади? Жавоби оддий — сизнинг маълумотларингизни дунёнинг қаеридадир ўтириб, вирус тарқатаётган шахснинг компютерига бориб тушади.

Вируснинг ишлаши

Вирус Facebook асосан, спам ёки шахсий хабар орқали жўнатилади. Вирус ишга тушиши учун, одамда қизиқиш уйғотадиган қилиб жўнатилади. Хабар ичида ҳавола (силка) ёки бирор бир файл (вирус) бўлади. Ўша хабар ичидаги ҳавола ёки файлга (вирус) босилганда, вирус ишга тушади ва компютерингиз вирусдан зарарланади. Бундай вирусларни Троян (trojan horse, Троя урушидаги "отга" ўхшатиш)дейилади. Бундай вирусларни Facebookдан ташқари бошқа йўллар билан ҳам компютерга юқтириб олиш мумкин.

@CreativeUzbek
🤘 16
👎 2
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 30 Oct, 10:46
Telegram’ни ўзбек тилига ўгиришда кўмаклашиш имкониятидан фойдаландизми?

Инглиз ёки рус тилидан ўзбек тилига мукаммал таржима қила оласизми? Ўзбек тили пакети оммага тезроқ тақдим этилиши учун платформада таклиф этилаётган таржималарни тасдиқлаш имкониятига эга бўлинг.

Бунинг учун ушбу йўриқномани пухта ўрганиб чиқиш ва у ерда кўрсатилган профилга мурожаат қилиш талаб этилади.

https://translations.telegram.org/#official-translations
йўриқнома 👆🏻
🤘 17
👎 1
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 29 Oct, 06:55
Буюк Стив Жобс ҳақида.... давоми....

Оғир характерига қарамай, Жобс ёвуз ёки нодон инсон бўлмаган. Ҳар ҳолда қизи шундай фикрда.

Бир неча йилдан сўнг, Стив бедаво дардга йўлиқиб, саратонга қарши курашаётган вақтда Лиза у билан учрашиб, ҳаммаси учун ундан миннатдор эканини айтади. Жобс бундан жуда қувонади. Шундан кейин унда жигар кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилади, бироқ бу ёрдам бермайди – саратон ривожланишда давом этди. Унинг аҳволи борган сари ёмонлашиб борарди, лекин Лизага қандайдир мўъжиза рўй бериб, отаси тузалиб кетадигандек туюларди.

Лизанинг онаси Крис ҳам дардга чалинади, Лиза отаси, онаси ва аспирантура ўртасида югурарди. Бир куни Жобс Лизага хат ёзиб, ундан уйига келишни сўрайди. Қиз Стивнинг уйига келганида отаси тўшакда ётиб, суратларни кўздан кечирар эди. У Лизани кўриб, кутилмаганда йиғлаб юборди. Стив қизига бу охирги учрашув эканини айтиб, барчаси – болалигида етарлича эътибор бермагани ва бундан кейин ҳам имкони бўлмаслиги учун кечирим сўради. У қизининг олдида доимо қарздорлигича қолиши, бироқ бу қарзни уза олмаслигини айтиб, кўз ёш тўккан.

Ота ва бола яна бир неча марта кўришашади ва Стив қизига бўлган воқеаларда фақат ўзи айбдорлигини айтади. Лиза бутун умр отасининг узр сўрашини кутганди, у енгил тортди ва яшашда давом этди. У ўзи истагандек иш топиб, Нью-Йоркка кўчиб ўтди, у ерда севимли инсонини учратади. Унинг болаликдаги армонлари отаси билан бирга кетади ва қиз онаси билан яқинлашади.

давоми бор @CreativeUzbek
🤘 31
👎 2
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 28 Oct, 12:20
Стив Жобс ҳақидаги..... тавсия қиламан

Стив Жобс дунёга келганида унинг ота-онаси ёш бўлган. Отаси – суриялик Абдулфаттоҳ Жандалий Висконсин университетида ўқитувчи ёрдамчиси бўлиб ишлаган, худди шу олийгоҳнинг магистратура бўлимида эса Стивнинг онаси – Жоан Шибле таҳсил олган.

Рассом Крис Бреннан Стив Жобснинг биринчи муҳаббати бўлган, улар 1972 йилда Купертинодаги ўрта мактабда танишишган. Маълум бир вақт ўтгач, Крис фарзанди билан ёлғиз қолади. Дастлаб молиявий қўллаб-қувватлашсиз жуда қийналади, ҳатто ота-онаси унга ёрдам бера олмаган вақтларда у Лизани бошқа оилага бериш ҳақида ҳам ўйлаган, лекин бундай қила олмаган. Секин-аста уларнинг ҳаётида барқарорлик пайдо бўла бошлади: 2 ёшли Лиза болалар боғчасига жойланди, Крис эса официант бўлиб ишлайди. Стив уларнинг ҳаётида пайдо бўлмаган ва умуман ёрдам ҳам бермаган.

Тез орада Жобснинг ҳаётида кутилмаган ҳодисалар рўй бера бошлади – уни фақат директорлар кенгашида қолдириб, Apple’дан ҳайдашади.

Стив кейинчалик ҳам Лизага нисбатан ўзини ғалати тутди. У қизининг Ҳарварддаги битирув тадбирига келди. Бу вақтга келиб унинг Лорен билан учинчи фарзанди дунёга келганди. Баъзи интервьюларда у уч фарзанди борлигини айтган, ҳолбуки Лиза билан ҳисоблаганда у тўрт фарзанднинг отаси эди. Криснинг талабига биноан Стив Жобс қизининг университетдаги ўқишига пул сарфлаган қўшниларининг пулларини қайтарди.

давоми бор.... @CreativeUzbek
🤘 21
👎 2
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 27 Oct, 13:13
Миллий Telegram 🇺🇿

Коммунал тўловлардаги қарздорликлар ҳақида Telegram орқали маълумот оламиз!

Энди коррупция ҳолатлари ҳақида ҳам telegram-бот орқали хабар бериш мумкин. Адлия вазирлиги томонидан Telegram'да коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни маълум қилиш учун махсус бот яратилди.

Тошкент ИИББ нинг Телеграм-ботига йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолатлар бўйича юборилган хабарлар туфайли Давлат бюджетига 523 млн 179 минг сўм тушди.

Аҳоли сўровлари, долзарб воқеалар ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдиришга хизмат қилувчи онлайн-платформа ишга туширилди, яъни @yuksalishuzb_bot Telegram-бот орқали аҳолидан юзлаб мурожаатлар келиб тушди.

Тадбиркорлар учун Telegram-bot @tadbirkor_adliyabot ишга туширилди. Унда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ортиқча талаблар ҳақида фикр ва таклифлар юбориш мумкин.

ва ҳ.қ......

@CreativeUzbek
🤘 15
👎 2
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 26 Oct, 07:13
🥤

8 май куни, 1886 й., муқаддам Атлантада, тўғрироғи, Жоржия штатида Фармацевт Жон Пембертон ўз иқтисодий аҳволи унчалик яхши бўлмагани сабабли ўзини бошқа жиҳатдан синаб кўради. Унинг иши юришиб кетади. У дунѐда ўша вақтда ягона бўлган маҳсулот яратади. Яъни шу маҳсулот дунѐ реклама ва маркетингини янги поғонага кўтаради. У 1886 йили маълум бир ўсимлик ва ѐнғоқнинг ҳидини берувчи, жигарранг, хуштаъм сироп яратди. Ўша йили 1 майда Пембертоннинг элексири ҳар стакани беш центдан яхоб тарзида сотилади. Муваффақият кетма-кет кела бошлади. 29 майда Атлантанинг “Джорнл” газетасида мазкур ичимлик катта саҳифада реклама қилинди. Шаҳар аҳолиси ѐпирилиб кела бошлади. Бу ҳозирги машҳур “Coca-cola” эди. Муҳими шундаки, ўшанда ҳам, ҳозир ҳам шу ичимлик рекламаси матнида қўйидаги сўзлар учрайди.

-Сифатли ичимлик;-Алкоголсиз, хуштаъм ва машҳур ичимликлар мамлакати;
-Чанқоқ вақтни билмайди;
-Америка ҳаѐт тарзининг умумий рамзи;
-Ёз мобайнидаги мўъжиза.

@CreativeUzbek
🤘 29
👎
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 24 Oct, 06:42
Папорт, биоПаспорт, загранПаспорт, энди эса Telegram Passport 🕶

Telegram Passport фойдаланувчиларга барча ҳужжатларнинг ўрнини босиши имкониятини беради. Янги тизим паспорт, хориж паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, коммунал тўловлар, банк ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳақида маълумотларни сақлаш имконига эга бўлади.

Telegram мессенжери бўлажак блокчейн платформаси Telegram Open Network (TON) учун мўлжалланган биринчи сервисни тақдим этиш арафасида. Гап Telegram Passport ҳақида кетмоқда. Мазкур сервис шахсий маълумотларни Telegram‘нинг ўзида сақлаш имкониятини беради.
Платформа ўз фойдаланувчиларига барча ҳужжатларни юклашни, расмга тушиб, уни жўнатишни сўрайди. Сервис мессенжер ичидаги ҳужжатлар айланмасини амалга ошириш ва зарурат туғилса бошқа сайтларда мазкур хужжатлардан фойдаланиш имкониятини беради.

@CreativeUzbek
🤘 31
👎 3
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 22 Oct, 11:55
1945 йил 1 май. Соат миллари ярим тунни кўрсатмоқда. Карл Леман Лондон ғарбидан 65 километр узоқликда жойлашган Ридинг шаҳарчаси атрофидаги ишхонасида ҳали ҳам тиним ҳақида ўйлаётгани йўқ.

15-16 апрел: Ушбу тунда Берлинга нисбатан сўнгги ҳужум бошланади - совет армияси шаҳарнинг шарқий қисмида мудофаада турган немис аскарлари устидаги мислсиз даражада артиллерия ўқларини ёғдирадилар;

21 апрел: Қизил Армия Берлин этагига кириб келиб, шаҳар четларини эгаллайди;

27 апрел: Совет ва Америка кучлари Германиядаги Элба дарёси бўйида учрашадилар. Натижада фашист армияси иккига бўлиниб қолади;

29 апрел: Ҳитлер ва Эва Браун Рейх Девонхонаси биноси остидаги бункерда турмуш қурадилар;

30 апрел: Ҳитлер ва унинг янги рафиқаси ўз жонига қасд қилади - уларнинг жасади ёқиб юборилади;

1 май: Немис радиоси Ҳитлер ўлими ҳақида халққа хабар беради;

7 май: Германия сўзсиз таслим бўлиш битилган сулҳга имзо чекади - Европани олти йил олов ичида қолдирган урушга якун ясалади.

‼️ @CreativeUzbek
🤘 40
👎
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 21 Oct, 10:18
Telegram 😎

1. Telegram фойдаланувчилари сони қанча?
2019 йил 19 августдаги маълумотга кўра, 365 миллион.

2. Telegram орқали кунига қанча хабар юборилади?
2016 йил 23 февралдаги маълумотга кўра, 15 миллиард.

3. Ҳар бир фойдаланувчи кунига қанча хабар ёзади?
Назарий жиҳатдан, 150 та.

4. Telegram рекламага қанча маблағ сарфлаган?
2014 йил 8 декабрдаги маълумотларга кўра, 0 доллар.

5. Telegram'га ҳафтасига ўртача қанча янги фойдаланувчи қўшилади?
2014 йил 8 декабрдаги маълумотга кўра, 1 миллион.

6. Telegram'га кунига ўртача қанча янги фойдаланувчи қўшилади?
2016 йил 23 февралдаги маълумотга кўра, 350 мингта.

7. WhatsApp Facebook томонидан сотиб олинганидан бир неча кун ўтиб қанча одам Telegram'ни юклаб олган?
8 миллион.

8. 2019 йил мартда Facebook ишламай қолган даврда Telegram'га қанча янги фойдаланувчи қўшилган?
3 миллион.

9. Жанубий Кореяда қанча одам Telegram'дан фойдаланади?
2014 йил 26 октябрдаги маълумотга кўра, 1.71 миллион.

10. Гонгконгда қанча одам Telegram'дан фойдаланади?
2019 йил 1 августдаги маълумотга кўра, 1.7 миллион.

11. Бразилия WhatsApp'ни вақтинчалик блоклаганидан бошлаб кейинги 24 соат ичида Telegram'га қанча янги фойдаланувчи қўшилган?
5.7 миллион.

12. Telegram фойдаланувчиларининг қанчаси Android қурилмаси ишлатади?
2017 йил 3 январдаги маълумотга кўра, 85% и.

13. Telegram нечта тилда мавжуд?
2019 йил 1 октябрдаги маълумотга кўра, 14 та тилда.

‼️ @CreativeUzbek
🤘 42
👎 1
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 19 Oct, 13:29
Сохта янгиликни қандай аниқлаш мумкин?

Интернет маконида тарқалаётган ёлғон, чалғитувчи хабарларнинг турлари кўпайиб кетди. Улар ташвиқоту ҳазил, эрмагу “сохта янгилик” шаклида бўлиб, кўпинча сиёсий ёхуд тужжорий мақсадларни кўзлаган бўлади.

Ўз мухолифларининг обрўсини тўкиш мақсадида ҳукуматларнинг ташвиқот материалларини тарқатиши янгилик эмас – Би-би-си Мониторинг бутун жаҳон матбуотини 1930-йиллардан буён мунтазам кузатиб келади ва нима ҳақиқату нима ёлғонлигининг кўп маротаба гувоҳи бўлган. Фақат бугунги фарқи – социал медиани ишга солиб ёлғонни қисқа фурсат ичида халқаро чегаралар оша тарқатиш имкониятлари ва воситалари кўпайганидир.

“Сохта янгилик” ибораси ҳам мунозарали. Чунки айрим сиёсатчилар нуфузли оммавий ахборот воситаларининг тўғри хабаридан норози бўлсалар, матбуотни танқид қилишда ушбу иборани қўллашни яхши кўрадилар. Бугунги дижитал оламдаги дезинформация муаммосига таъриф беришда журналистика билимдонлари, “бузуқ ахборот” терминини ишлатиш маъқул, деган таклифни илгари сурмоқдалар. “Бузуқ ахборот” ибораси кўплаб масалаларни қамраб олади: бунга нафақат сиёсий мақсад кўзланган янгилик, балки нотўғри саломатлик ахбороти, машҳур инсонларнинг вафоти ҳақидаги миш-мишлар, кимнидир жиноят содир этишда сохта айблашлар кирадики, бундай хабарлар миллатлараро тарангликка ва ҳатто гуруҳлар ўртасидаги зўравонликларга ҳам етаклаши мумкин.


@CreativeUzbek
🤘 6
👎 5
To‘liq o‘qish
Yuldasheff 18 Oct, 15:34
​​Instagram' чилар учун 📲

Instagram ўсмирлар учун вазн йўқотиш ва пластик жарроҳлик рекламаларини тақиқлайди. Боиси парҳез ва косметика саноати ёшларни имконсиз мақсадларга эришишга ундамоқда.
Instagram вазн йўқотиш маҳсулотларини ёки косметик муолажаларни тарғиб қилувчи контентни чеклайди ёки йўқ қилади. Бундай нашрлар 18 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун мавжуд бўлмайди.

Маҳсулот сотиб олишга ундовчи хабарлар ҳам тақиқланади
Тақиқ Instagram да жорий қилинади. Бироқ бу Facebook даги контентга ҳам таъсир қилади. Кило йўқотиш маҳсулотларини ва косметик воситаларни реклама қилишдан ташқари, тақиқ фойдаланувчиларни маҳсулот сотиб олишга ундовчи хабарларга нисбатан ҳам қўлланилади.

«Instagram ни ижобий жойга айлантиришни истаймиз» – Instagram жамоатчилик билан ишлаш менежери Компания реклама сиёсати ҳеч қачон вазн йўқотиш маҳсулотлари ва хизматларини рағбатлантиришга рухсат бермаганлигини айтади. Қўшимча чора-тадбирлар сўнгги йилларда машҳур одамлар ёшларга вазн йўқотиш тўғрисидаги реклама воситалари зарарли таъсир қилаётгани ҳақида гапирмоқда. Уларнинг фикрига кўра, парҳез ва косметика саноати имконсиз мақсадларга эришишга ундамоқда.

@CreativeUzbek
🤘 15
👎
To‘liq o‘qish