❗️ Вилоятлар ҳокимлари Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан талофот кўрган Сирдарё вилоятига йўл олди.
Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларида вилоятлар кўмаги билан тикланадиган хонадонлар сони шакллантирилган. Ҳар бир вилоятга имкониятидан келиб чиқиб 100 дан ортиқ хонадон бириктирилган.
Уларни тиклаш учун жойлардан махсус поездларда юзлаб мутахассислар — ғишт терувчи, бетон қуювчи, пардозловчи ва бошқа мутахассислар Сирдарёга йўл олмоқда.
Қурувчиларни кутиб олиш, жойлаштириш ва ишга тақсимлаш билан вилоят ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари бошчилигидаги штаб шуғулланмоқда. Вилоят ҳокимлари ушбу штаблар фаолияти билан танишади ва уларни мувофиқлаштиради.
Вилоят раҳбарлари икки кун давомида Сирдарёда бўлиши ва шундан сўнг бу ерда бажариладиган ишлар юзасидан мамлакат раҳбариятга ҳисобот бериши кўзда тутилган.
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEwco8D9b3jCnqQ0GQ