ЧИРОҚЧИЛИК ФАХРИЙ ПОЛВОНЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИДА 6 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Жорий йилнинг 22-23 март кунлари Тошкент шаҳрида Самбо бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Осиё чемпионатига йўлланма бериши билан аҳамиятли бўлган мазкур мамлакат чемпионатида қашқадарёлик, хусусан, Чироқчи спорт мактабининг фахрий полвонларни иштироки муваффақиятли бўлди.
Жумладан, 60-65 ёшли фахрий полвонлар ўртасида Худойберди Маматов, Баҳриддин Ярматовлар ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишди. 50-55 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда Чироқчи спорт мактаби директори Анвар Жўраев ҳамда 55-60 ёшлида номдор полвон Маҳмадўст Тошевлар иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалларга эга чиқишди.
Шунингдек, яна бир чироқчилик полвон, спорт мактаби директори Анвар Жўраевнинг акаси Акбар Жўраев (55-60 ёш) ва (40-45 ёш) Баҳодир Давроновга бронза медали насиб этди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, кучли учликдан жой олган фахрий атлетлар апрель ойида пойтахтимизда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.
Демак, навбатдаги нуфузли мусобақада Қашқадарё полвонларига омад тилаймиз!
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади
➥#ТАРҚАТИНГ‼️
ЧИРОҚЧИЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇🏼
➥
@Chiroqchiliklar_N1 💪🇺🇿