#Ибрат_вакти
Ўғил ошхонада таом тайёрлаётган онажонининг олдига югуриб келди-да, жимгина чўнтагига бир варақ қоғоз солиб кетди. Она астагина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артди-да, бир чеккада турган ўриндиққа ўтирди. Шошмасдан чўнтагидаги қоғозни олиб, унда ёзилган сўзларни ўқий бошлади. Қоғозда шундай сўзлар ёзилган эди:
— Ҳовлидаги хазонларни тозаладим – 2000 сўм.
— Хонамни йиғиштирдим – 1500 сўм.
— Ахлатларни чиқариб ташладим – 1000 сўм.
— Нон олиб келдим – 800 сўм.
— Уй вазифасини бажардим –1500 сўм.
— Қўшниларга ёрдам бердим – 600 сўм.
— Укамни боғчадан олиб келдим – 600 сўм.
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм ҚАРЗсизлар. Бир чеккада онасини диққат билан кузатиб турган бола:
— Энди пулимни берсалар керак деб ўйларди.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди ва бир пас шу ҳолатда ўтирди-да, кейин қўлига қалам олиб, варақнинг орқа тарафига ёза бошлади:
— Тўққиз ой ҳамма оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб, сени шу ёруғ дунёга келтирдим... текин.
— Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сен билан бирла бўлдим... текин.
— Сени ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим... текин.
— Ўйинчоқлар, овқат, кийим олиб бердик ва ҳатто бурнингни ҳам артдик... текин.
— Юришни бошлаганингда сени йиқилиб тушмасин, дея хавотир олганларим, орқангдан югурганларим ва ҳаттоки ҳозиргача хавотир олишларим... текин.
— Энг асосийси БОЛАЖОНИМ, ЖОНДАН АЗИЗИМ, МЕНИ ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН СЕНГА БЎЛГАН ОНАЛИК МЕҲРУ МУҲАББАТИМ... текин.
Она шу сўзларни ёзиб бўлди-да, варақни ўғлининг қўлига тутқазди.
Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан онасига термулди. Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди. Ўғил ўзини Онасининг бағрига отди ва ОНАЖОНИМ МЕН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН, дея қучоқлади. Кўзларидаги ёшларини артаркан, ўғил варақдаги ўзининг ёзганларининг тагига:
— Ҳаммаси тўланди!
— "Шу гўзал хаётда яшётганлигим учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу ёруғ оламни Аллоҳим менга кўришни насиб этгани учун Аллоҳга ҳамд бўлсин, мен онамдан карздорман", — дея ёзиб қўйди.
Ҳулоса ҳар бир инсоннинг ўзидан. Болага уришиб, қўпол гапириб жаҳл қилмасдан, ёшлигидан чиройли тарзда тарбия бериб тушунтирилса, вояга етганида ҳаммаси яхши бўлади! Албатта, Аллоҳни изни ва тавфиқи билан иншааАллоҳ
Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
Манба: интернет
Rasmiy sahifalar 👉
najotnur.taplink.ws