ЧОРТОҚ 24 | РАСМИЙ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


✅ Сиз Чортоқ туманидаги энг катта расмий ОАВ телеграм каналидасиз!
Мурожаатлар учун: @cmediauz
☎️ Тел: +998992434343 (08:00 22:00)
Реклама: @cmediauz
Бизнинг ижтимоий тармокларда сахифаларимиз! http://myurls.co/chortoq24

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


👍 Toshkent Kimyo xalqaro universiteti Namangan filiali 2024-2025-o'quv yili uchun abitiriyent hujjat qabulini boshladi.

🎓 Ta'lim yo'nalishlari:
Bakalavriat
➖ O'zbek tili va adabiyoti
➖ Rus tili
➖ Turk tili
➖ English Education
➖ Maktabgacha ta'lim
➖ Boshlang‘ich ta’lim
➖ Maxsus pedagogika
➖ Tarix
➖ Koreys filologiyasi

➖ Tarjimashunoslik (xitoy, ingliz tili)
➖ Turizm
➖ Biznesni boshqarish
➖ Xalqaro iqtisodiy munosabatlar
➖ Xalqaro marketing
➖ Bank ishi
➖ Moliya
➖ Arxitektura va shaharsozlik
➖ Qurilish
➖ Axborot tizimlari muhandisligi
➖ Mashinasozlik texnologiyasi
➖ Yoʻl harakatini boshqarish
➖ Liboslar dizayni
➖ Rangtasvir
➖ Davolash ishi
➖ Stomatologiya
➖ Pediatriya
➖ Oliy hamshiralik ishi
➖ Psixologiya
➖ Amaliy matematika

Magistratura
➖ O'zbek tili va adabiyoti
➖ Rus tili
➖ Ingliz tili
➖Tarix
➖Biznesni boshqarish (MBA)
➖Davlat moliyasi
➖Korporativ moliya
➖Bank ishi
➖Buxgalteriya
➖Audit
➖Turizm
➖Boshlang‘ich ta'lim nazariyasi va metodikasi
➖Maktabgacha ta'lim nazariyasi va metodikasi


KIUT - bilan orzularingizga qadam qo’ying!

Bog'lanish uchun:  + 998 (69) 210 40 40.

Bizni kuzatishda davom eting.
Website I Telegram I Instagram I @Kiut.Namangan_rasmiy' rel='nofollow'>Youtube I Facebook


🔰 Korxona: DILERLIK OFISI UZMOBILE,MOBI UZ,BEELINE VA UCELL nomer sotkani
🔰 Bo'sh ish o'rni.2 ta qiz bollar uchun va 2 ta oʻgʻil bollar uchun

🔹Talablar:kompyuterda ishlashni bilish,hushmomilalik,halollik,masulyatli va òziga qaragan bòlishi kerak
Yoshi:18-28 gacha
Ma'lumoti:shartmas
Ish tajribasi: bo'lishi kerak,bòlmasa òrgatamiz
Ish vaqti:07:00 dan 20:00 gacha
Chet tillar bilimi:uzbek/rus tilini ham bilsa yaxshi bòlardi

🚩 Shahar: Chortoq tuman markazida
💵 Maosh: suxbatdan keyin
☎️ Telefon: 99-5105050/93-0515050


#Ховли сотилади!

🔢 6 Сотих
🏡 5 хона кириб яшашга тайёр уйи бор
💧Сув ⚡️ свет узлуксиз
📑 Хужжатлари жойида
➕ хамом, подвал, хожатхонаси бор

💰 35 000 $ Келишамиз🤝

☎️ +998942741858

📮 Манзил: Детский санаторияда
📍 мулжал: Детский сатанориядан унгга кирганда

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Савдо-кўнгилочар марказларида хавфсизлик: мутахассис тавсиялари

Йил сайин кўпайиб бораётган йирик савдо-кўнгилочар марказлари аллақачон одамлар нафақат маҳсулотлар сотиб олиш учун, балки бутун оила бўлиб дам олиш кунларини ўтказиб, ҳордиқ чиқарадиган жойга айланган. Одамлар гавжум бўладиган бундай жойларда хавфсизлик чораларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Kun.uz мухбири бу каби мажмуаларда хавфсизлик чоралари қандай таъминланиши ва фуқаролар фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиши кераклиги ҳақида ФВВ вакили билан суҳбатлашди.


❗️Рўза тутганлар учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 5 та тавсияси:

1. Ифторликда бир стакан сув ичгандан бир неча дақиқа кутиб овқатланиш;
2. Асосий овқатдан олдин салат тановвул қилиш;
3. Овқатни секин ва шошмасдан ейиш керак;
4. Овқатдан сўнг дарҳол ширинлик истеъмол қилиш тавсия этилмайди, овқат ҳазм қилишни қийинлаштиради;
5. Ифторлик ва саҳарлик оралиғида 1,5-2 литр сув ичиш тавсия этилади.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

❗️Биринчи марта 8 балли геомагнит бўрони қўзғалиши...😱

"Бунақасига биринчи марта гувоҳ бўлишим" - деб ёзмоқда эксперт.

Кеча Қуёшда 2024 йил бошидан бери энг катта портлаш бўлган. Бугун Ерда кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин.

❕Давленияси бор яқинларингизни асранг! Эътиборли бўлинг. Қуёш нурида камроқ юринг.

Тарқатиб, одамларни хабардор қилиб қўйинглар.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Диққат, эълон!

Чортоқ  тумани 1-сектор ҳудудидаги "Мучум" оилавий шифокорлик пунктида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилади

Бугун соат 09-00 дан бошлаб Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги “Мучум” оилавий шифокорлик пунктида вилоят ва тумандаги тор доирадаги тиббиёт мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий ўтказилади.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


⚡️Путин Тожикистон президенти билан терактни муҳокама қилди.

Эмомали Раҳмон телефон суҳбатида Москва вилоятидаги терактни қоралаб, “террорчиларнинг миллати, ватани, дини йўқлигини” таъкидлаган.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


#Тезкор
⚡️Шереметево аеропортида йўловчи рюкзакида бомба борлигини айтган.

Аёл Ереванга учаётган самолётга ўтирган ва борт кузатувчиларга қўл юкида бомба борлигини айтган. Парвоз кечиктирилган. Ҳозирда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.


👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


#ДИҚҚАТ #АНА_ХОЛОС

❗️Мигрантлар учун Россияга КИРИШ ВА ЧИҚИШ НОЪМАЛУМ МУДДАТГА тақиқланиши мумкин.

Терактдан сўнг катта тозалаш бошланиши мумкин ва бу даврда Россияга мигрантларнинг кириш ва чиқиши таъқиқланиши мумкин!

БУ ҲОЗИРЧА ФАҚАТ ТАКЛИФ!

Россия Давлат Думасида аллақачон аксилтеррор операцияси даврида муҳожирларнинг Россияга киришини тақиқлаш таклиф қилинди.

ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ЮБОРИБ ОГОҲЛАНТИРИНГ!

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Ғазода қурбонлар сони 32 мингдан ошди

Исроил армиясининг 2023-йил 7-октабрдан буён Ғазо секторига уюштирган, одамларни оч ва ташна қолдириб, инсоний фалокатга сабаб бўлган ва ёрдам келишига тўсқинлик қилган ҳужумларида қурбон бўлган фаластинликлар сони 32 мингдан ошди.

Исроил кучларининг Ғазо секторига охирги 24 соат ичида уюштирган ҳужумларида яна 82 фаластинлик ҳаётдан кўз юмгани, 110 нафар фаластинлик жароҳат олгани билдирилди.

Исроилнинг Ғазо секторига 7-октабрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 32 минг 70 нафарга, ярадорлар сони эса 74 минг 298 нафарга етгани маълум қилинди.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Томорқадан оқилона фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Кесканёр" маҳалласида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


#диққат

⚡️Ўзбекистон фуқаролари шаҳарлараро поездларда бепул саёҳат қилишлари мумкин бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 2024-йил 1-апрелдан бошлаб пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга йилига бир марта исталган йўналиш бўйича бепул поезд чипталари бериладиган ҳужжатни имзолади.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор
⚠️‼️⚡️Махсус кучлар Брянск вилоятида террорчиларнинг учинчисини юзи қонга беланган ҳолда ўрмондан олиб чиқишди.😨

У ҳам бошқа террорчилар сингари Украина ҳудудига қочишга уринган.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Салимбойвачча 6 йилга қамалди

Халқ орасида "Салимбойвачча" номи билан машҳур Салим Абдувалиев 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида Салим Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-банди билан (ноқонуний қурол-яроғ сақлаш) айбдор деб топилган. Суд иши юзасидан апелляция шикояти юборилиши кутилмоқда.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


❗️Террорчилар Тожикистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда - Россия ОАВ

Москвадаги терактни амалга оширишда гумонланаётган олти нафар террорчидан тўрт нафарини шахси маълум қилинмоқда. Уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда

Гумонланувчилар:
1) Насридинов Махмадрасул 37 ёш
2) Исмонов Ривожидин 51 ёш
3) Сафолзода Шохинджон 21 ёш
4) Назаров Рустам 29 ёш.

Улардан нечтаси қўлга олингани ҳали аниқ эмас.


👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл"концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.
Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Президент Шавкат Мирзиёев направил глубокие соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с трагическими событиями в концертном зале "Крокус Сити Холл" в Московской области, в результате которых погибли и пострадали десятки невинных людей.
В письме отмечается, что Узбекистан решительно осуждает данный террористический акт против мирного населения.
Глава нашего государства передал искренние слова поддержки близким погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления всем пострадавшим.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


ОАВ: ИШИД Москвадаги теракт учун масъулиятни гарданига олди

Reuters ва CNN каби йирик нашрлар ИШИДга алоқадор Amaq агентлигига таяниб, Москвадаги теракт учун ИШИД масъулиятни ўз гарданига олгани ҳақида ёзмоқда. Бу маълумот ҳозирча расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Москвада теракт: камида 40 киши ҳалок бўлди

Россия пойтахти Москвада даҳшатли теракт содир бўлди. Ҳозиргача 40 киши ҳалок бўлгани маълум. Украина терактга алоқаси йўқлигини билдирди. АҚШ элчихонаси теракт хавфидан икки ҳафта олдин огоҳлантирганди.

👉 @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.