Бухоро хаттот


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Азиз мухлис! Мазкур каналда Сиз хаттотлик ва китобат санъати тарихига доир маълумотларга эга бўласиз. Барча қизиқувчилар учун мухтасар энциклопедиядир.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Хаттот_тарихи

Рожий

(тахаллуси; асл исм-шарифи Идрисхўжа Маҳдум Бухорий Набирахўжа ўғли) (1880 — Бухоро — 1919) — шоир ва хаттот. Бухоро мадрасаларида таълим олган. Ёшлигидан шеърлар ёзган, хаттотлик билан шуғулланган, қўлёзма асарларни китобат қилган. Ўз даврида яшаб ижод этган шоир ва хаттотлар ҳақида маълумот берувчи хаттотликка оид «Рисолаи хушнависон» асарини яратган. Садр Зиёнинг «Рисолаи хаттотон» («Хаттотлар рисоласи») асарида ёзилишича, Рожий «Рисолаи хаттотони манзума» («Хаттотлар рисоласи манзумаси») асарини ҳам ёзган. 1907 йилда китобат қилган баёзи қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти нодир қўлёзмалар фондида сақланади.



Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Қуръон

«Арзаи охир»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган. Вақти-соати келиб, Қуръоннинг Ер юзига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилиниши ҳам айнан Қадр кечасида бошланган. Кейинчалик ҳар Рамазонда ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, у зотга шу Рамазонгача нозил бўлган оятларни такрорлатадиган бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этадиган йиллари Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга икки бора ўқиб берганлар. Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бу муборак хатмга гувоҳ бўлганлар. Бу хатм манбаларда «арзаи охир» - «сўнги ўқиб ўтказиш» деган ном билан машҳурдир.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Раббиман

"Раббиман"

Рўза ойининг биринчи кунида хонадонма-хонадон юриб айтиладиган қўшиқ Бухорода "Рамазон", "Раббиман" деб аталади. Шундай қўшиқларни айтувчиларни рамазончилар ёки раббиманчилар дейишади. "Раббиман" қўшиғининг асосий мазмуни хонадонга яхшилик, ризқ-рўз, хонадон соҳибларига эса яхши ниятлар тилаш ва рўза ойининг муқаддаслиги, файз-баракот келтирувчи ой эканлиги куйланади. Раббиманчилар кечга яқин уч киши ёки ундан кўпроқ болажонлар уйма-уй юриб шу қўшиқни айтишади. Бир киши қўшиқ бандларини айтса, қолган болалар раббиман нақоратига жўр бўлишади. Қўшиқ охиригача ижро этилиб бўлгач, хонадон эгалари имкон даражада раббиманчиларга топганини кўнгилдан чиқариб беришади. Бу қўшиқни ҳавас, ғурур ва қувонч билан ёшу қарилар ижро этишади.

"Раббиман" қўшиғи ҳозирда каттаю-кичик орасида унутилиб кетмоқда.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Қуръон

Рамазон Қуръон ойидир.

Ҳа, Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қиёматга боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиз каломи Қуръони Каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир. Аллоҳ айтади:
«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара, 185-оят).

«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр, 1-оят).


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Поздравления

Дорогие друзья!

Поздравляем с наступлением священного месяца Рамазан!

Пусть этот месяц принесет Вам, вашим друзьям и близким радость чистоты и обновления, благоденствия в доме, крепкое здоровье, успехов во всех делах, и да исполнятся все Ваши мечты.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Табрикнома

Моҳи шарифи Рамазон муборак!

Дўстони азизам!

Фаро расидани моҳи шарифи Рамазон бароятон муборак бод!

Бигзор ин моҳи фархунда дар умру кори Шумо, дўсту ақрабо ва аҳли хонадонатон файзу баракат оварда, ҳамаи орзуҳои некатон ҷомаи амал пўшад.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Табрикнома

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар!

Барчангизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз!

Азизлар, бу онларни ғанимат билайлик, тоат-ибодатни кучайтирайлик, охират захирасини қўлга киритайлик! Ҳар бир ибодатимиз асносида қилиб ўтган хатолару гуноҳларимиз учун Аллоҳ таолога астойдил тавба қилайлик, сидқидилдан дуо қилиб, юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик!

Аллоҳ таоло Рамазони шарифнинг баракотидан барча беморларга шифои комил берсин, барча эҳтиёжмандларнинг дардига малҳам бўлсин, дуоларимизни ижобат қилсин, сўраганимиздан афзалини берсин!

Аллоҳ таоло бу муборак ойни юртимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, тоат-ибодат, тақво ойи, Қуръон ойи қилсин, иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини насиб этсин!

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Луғат

«Рамазон» сўзи арабча сўз бўлиб, луғатшуносларнинг айтишларича, у «қаттиқ иссиқ», «жазирама», «қизиб чўғ бўлиш», «куйдириш» маъноларини англатувчи калимадан олинган. Бу ойнинг айнан ушбу номни олиши сабаби ҳақида турлича фикрлар бор. Жумладан, аллома Жавҳарий: «Айтишларича, араблар ойларнинг номларини эски тиллардан ўгиришганида ойларни ўша пайтда тўғри келган вақтига кўра номлашган. Ўшанда ушбу ой иссиқнинг энг жазирамасига тўғри келган экан», дейди. Иккинчи бир фикрга кўра, «Рамазон ойи гуноҳларни куйдириб ташлагани учун шу ном билан аталган. Зотан, бу ой жоҳилият даврида «Нотиқ» деб аталар эди». Бошқалар айтишадики, «Бу ойдаги ибодат – рўза кишиларни ташналикдан ичини қиздиргани учун ой Рамазон деб номланган».
Нима бўлганда ҳам, Рамазон ойини Аллоҳ хоссатан уммати муҳаммадия учун алоҳида баракотли, фазилатли қилиб қўйган. Рамазонинг хусусияти, фазилати, баракаси жуда ҳам кўп ва беқиёс.

Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Адиб_хаттот

Муқимий (1850-1903)
Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли Муқимий 1850 йили Қўқон шаҳридаги Беквачча маҳалласида новвой оиласида туғилди. Отаси Мирзахўжа асли тошкентлик, онаси Бибиойша хўжандлик бўлган. Улар тўрт қиз ва бир ўғил кўрганлар. Қизларининг оти Тожиниса, Улуғбиби, Сайдиниса, Меҳриниса.
Муҳаммад Аминхўжанинг онаси Бибиойша адабиёт ва санъатни севувчи, сўзга уста аёллардан бўлган. Бўлажак шоир эски мактабда хат-савод чиқаргач, 1864 йилдан Қўқондаги «Ҳоким ойим» мадрасасида ўқийди. Муҳаммад Аминхўжа 1872-1873 йилларда Қўқон мадрасасини битириб, Бухорога йўл олади. 1876 йилгача Бухоро мадрасаларидан бирида ўқийди, сўнг Қўқонга қайтади. 1890 йили отадан қолган ҳовлини сотиб, мадраса ҳужрасига кўчиб ўтишта мажбур бўлган. Хаттотлик ҳунари жонига ора кирган. Кишилар учун хат (китобат) ёзиб, китоб кўчириб, шундан келадиган даромад ҳисобига кун ўгказган. Адабиёт-санъатни яхши кўрган давлатманд кишилар моддий ёрдам берганлар.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Адиб_хаттот

Комил Хоразмий (1825-1897)

Комил — шоир, хаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. Унинг ибратли фаолияти замондошлари ва кейинги давр илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлган. Кўплаб тадкиқотчилар бу улкан ижодкор ва сиёсатдон фаолиятига қизиқиш билан қараганлар.
Комил хаттотлик билан ҳам мунтазам шуғулланди. Қўлёзмаларни кўчириш, китоб тайёрлаш ишларида фаол қатнашди. Устоз Муҳаммад Паноҳ, Худойберган Муҳркон девон, Муҳаммад Шариф арро девон, Матёқуб Ҳаррот девон каби шогирдлар етказди. Унинг ўғли Муҳаммад Расул ҳам яхшигина хаттот эди. «Мирзо» тахаллуси билан шеърлар ёзган, девон тузган шоир эди.

Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Хаттот_тарихи

Юсуф Сарёмий
(1845-1912)


«Яссавий мактаби» деб аталган, XII асрдан XX аср бошларигача, Зиёвуддин Ҳазиний ижодигача бўлган қатламни қамраб олган мутасаввиф шоирлар сирасига мансуб.
Исми Муҳаммад Юсуф (халқ орасида «Мамаюсуф», «Маюсуф»), отасининг оти Абдушукур, «Сарёмий» эса тахаллуси нисбадир. «Тазкираи Қайюмий»да Сайрамда туғилиб, Тошкентда ўқиганлиги, исмини «Юсуфий» тахаллус этгани айтилади.
Илк таълимни отаси Мулла Абдушукурдан олди. Сўнг Тошкент, Бухоро мадрасаларида ўқиди. Мадраса таҳсилининг катта қисми «Бекларбеги»да кечди. Кейинчалик ҳам бу даргоҳда тез-тез бўлиб турар эди. Тошкентга келганида кўпроқ қаландархоналик ҚосимхонтўраМузтарибларникига тушар, шу ерда отини қолдириб, Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Қўқон, Фарғона шаҳарларига шоир ва олим дўстлариникига йўл олар экан.
Хаттотлик, косиблик, муҳрдорлик билан шуғулланган. 1912 йилнинг биринчи ярмида Сайрамда вафот этган. Қабри ўша ерда.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎉 Бухоро шаҳрида жойлашган “Хиёбон” жоме масжиди 🕌, Аллоҳнинг фазлу инояти билан, қайта қуриш ишлари ниҳоясига етиб, 2025-йил 21-февраль куни масжидимизнинг очилиш маросими муносабати билан жума намози ибодатини адо этмоқлик учун барча мўмин мусулмонларимизни лутфан ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ. 🎉🎊

Масжид манзили: Бухоро шаҳри, Хиёбон маҳалласи.

Барчангизни ушбу муборак кунни биргаликда нишонлашга таклиф қиламиз.

Telegram: https://t.me/OshiqQalblarMakoni




•BuxDU •БухГУ •BukhSU dan repost
3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣

☄️📚✅BuxDUda “Manbalar xazinasi” nomli amaliyot muzey qo‘riqxonasi tashkil etildi.

✅Buxoro davlat universiteti Tarix va yuridik fakulteti “Islom tarixi va manbashunosligi, falsafa” kafedrasida “Manbalar xazinasi” nomli amaliyot muzey qo‘riqxonasi yaratildi. Ushbu “Manbalar xazinasi” muzey qo‘riqxonasi xalqimiz xonadonlarida saqlanib kelingan nodir manbalar asosida shakllanib, xalqimiz hamda xattotlik va kitobat tarixini o‘rganish uchun kelajakda o‘sib kelayotgan talaba-yoshlarimiz, ilmiy tadqiqotchilar hamda shu sohaga qiziquvchilar uchun xizmat qiladi.

✍️Mazkur muzey qo‘riqxonasida XVII-XX asrlarda arab, fors va turkiy tillarda yozilgan va ko‘chirilgan qo‘lyozma asarlar, miloddan avval paydo bo‘lgan til, nutq va yozuvining evolyutsion paydo bo‘lishi hamda xattotlik va kitobat san’atiga bog‘liq tarixiy ma’lumotlar yoritib berilgan. Jumladan, Markaziy Osiyoda shakllangan Hirot, Buxoro, Samarqand, Xorazm, Qo‘qon va Toshkent xattotlik maktablari tarixi va uning vakillarining foto jamlanma galereyasi tashkil etilgan.


Bizni kuzatishda davom eting:

🌐 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook  🌐Web-sayt 🌐 Youtube


#Ёзув_тарихи

Жамиятнинг тараққий этиб бориши билан аста-секин ёзув пайдо бўла бошлади. Сўнгги палеолит (40-12 минг йилликлар)да вужудга келган тасвирий санъат кейинчалик бир тизим тартибга солина борди. Петроглиф (тош ёзув)лар, пиктограф (сурат ёзув)ларнинг шаклланишига сабаб бўлди. Кейинчалик мил. авв. III-II минг йилликларда иероглиф (илоҳий муқаддас ёзув)лар шаклланган бўлса, кишилик тараққиётининг мил. авв. II-I минг йилликларида алифбо шаклидаги ёзувлар яратилди. Қадимги цивилизация ривожида ёзув алоҳида аҳамият касб этди.
Ёзувнинг ихтисослашуви натижасида Мисрда ёзув худоси Тот, Месопотамияда Донишманд Уту, Юнонистонда Меҳрибон Прометей, Хитойда Юй, Ҳиндистонда Вишну каби ҳомий худолар, қаҳрамонлар тимсоли яратилди.

Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot




Respublika "Hunarmand" uyushmasi rasmiy sahifasi dan repost
XATTOTLIK SAN’ATI USTASI

Habibulloh Solih O‘rta Osiyoda ajdodlar kashf etgan, Qur’onni ko‘chirishda qo‘llaniladigan nasx, buyruq va farmonlarni yozishda ishlatiladigan tavqe, maktubga xos riqo va boshqa xat uslublarini mukammal egallagan mohir xattotdir. Ismoil maxdum Sottiyev, Abdug‘afur Razzoqov (Buxoriy) uning xattotlik yo‘nalishida ustozlaridir. Qolaversa, bobosi Domla Solih Karimov Buxoro amirligida xattot kotiblardan bo‘lgan.


👉 BATAFSIL


#Ашшурбаннипал_хаттот

Оссурия подшоҳи Ашшурбаннипалнинг кутубхонаси қадимий замонлардан қолган ноёб ёдгорликдир. У ўзи тўғрисида шундай ёзади: “Мен, Ашшурбаннипал, Нобу донолигига эришдим, жамики хаттотлик санъатини ўргандим, барча усталарнинг барча билимларини ўзлаштирдим. Камон отишни, от ва жанг аравасида юришни ўргандим, жилов тутишни билдим...
Донишманд Адапнинг ҳунарини ўрганиб, хат ёзиш санъатининг яширин сирларини очдим, мен илоҳий ва заминий кошоналар ҳақида ўқиб, улар хусусида фикр юритдим. Мен хаттотларнинг мажлисида қатнашдим... Мен тезда тушуниш қийин бўлган кўпайтириш ва тақсимлашдек мураккаб масалаларни ечдим”.

Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.