Бухоро шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари И.А.Расулов ҳамда ташкилот вакиллари иштирокида сектор ҳудудидаги “Зарафшон ” МФЙ ҳудудида жойлашган 23-мактабгача таълим ташкилоти кўздан кечирилди.
Мазкур ижтимоий объектлардаги муаммолар ўрганилди.Жумладан болалар майдончалари талаб даражасида эмаслиги, мазкур бинони қайта замонавий кўринишда капитал таъмирлаш каби мурожаатлар ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Бухоро нефт ва газ саноати коллежида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида барча сектор раҳбарлари ва корхона раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Фуқаролар асосан иш билан таъминлаш, тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш масалаларида муоммолар билан мурожаат қилишди. Аксарият мурожаатлар жойнинг ўзида ҳал этилди.
Шунингдек, Бухоро шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари И.А.Расулов, шаҳар ҳокими Ж.Носиров ҳамда тегишли ташкилот вакиллари иштирокида сектор ҳудудидаги “Ҳ.Олимжон” МФЙда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.
“Ободонлаштириш–кўкаламзорлаштириш, соғлом муҳитни тарғиб қилиш, жиноятчилик профилактикаси билан шуғулланиш ойлиги” муносабати билан сектор ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан жорий кунда эрта саҳар тонгдан бошлаб ҳудуддаги марказий кўчалари, кичик тор кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар атрофи аҳоли ҳамда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, ҳудуддаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда, ички кўчалар қайта таъмирланиб бетонлаштирилмоқда, спорт майдончалари ва болалар майдончаларида қайта реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда.
Батафсил:👇👇👇
✅https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi