Бухоро вилоят прокуратураси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбари томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилишни олдини олиш борасида берилган топшириқлари ижроси юзасидан Бухоро вилояти ҳамда ҳудудий штаблар фаолияти ўрганилди.

Сўнгра, Бухоро туманидаги “Эмир парранда” МЧЖ томонидан 1 МВтли қурилаётган қуёш панелларини ўрнатиш жараёни, “Дехча” маҳалласида табиий газни иқтисод қилиш бўйича амалга оширилаётган ташкилий-техник тадбирлар билан танишилди.

Шунингдек, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилмаслик, аҳолига ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича тавсиялар масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


⚡️ Бухоро вилоят прокуратурасининг ишчи гуруҳи томонидан туман (шаҳар) ларда қизил тоифага киритилган “маҳалла еттилиги” ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Я.Андаев томонидан Бухоро туманининг “Ойбек”, “Работак” ва “Зарафшон” МФЙларда туман штаб азолари ва туманнинг “маҳалла еттилиги” ходимларига 1-сонли қарор мазмун моҳияти тушунтирилди.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари давомида маҳалла ходимларига ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишларни жадалаштириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоро вилояти прокуратураси: Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#телесюжет

Махсус репортаж | Академияда дуал таълим тизими

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube


⚡️ Вилоят прокуратурасининг ишчи гуруҳи томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” Дастури ижроси бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Ромитан туманида сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги ҳамда соҳада масъул бўлган рахбар ходимлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан таклиф этилган Бухоро давлат Университетининг илмий проффессор ўқитувчилари томонидан яшил майдонларни кенгайтириш, кам даромадли оилалар учун томорқадан илмий ёндашувчанлик асосида ундан мақсадли фойдаланиш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича фикр мулоҳазалар алмашилди.

Йиғилишда, тегишли масъулларга аҳоли томорқа ерларида етиштирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳамда маҳалла ҳудудлардан оқиб ўтувчи зовурларда парранда ва балиқлар етиштирилишининг илмий асослари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ромитан тумани 2-сектор ҳудуди жойлашган “Қахрамон” МФЙ “Сиёкон” қишлоғида фуқаро Ғаффор Исломов томонидан имтиёзли кредит асосида кўмир махсулотига ихтисослашган иситиш козони оркали ташкил этилган қулупнай меваси етиштирилаётган иссиқхоналар билан танишиб, мазкур маҳаллада ушбу соҳага қизиқадиган фуқароларга қулупнай етиштиришга оид мактаб яратиш хусусида кўрсатмалар берилди.

Шу каби, имтиёзли кредит асосида устахона ҳамда асаларичилик ташкил қилган фуқаро Азиз Рустамовнинг ҳам иш фаолияти билан танишиб, келгусида ҳудудларда мавжуд кам даромадли оилаларга амалий ёрдамлар кўрсатиш ишлари режалаштирилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!




Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоро вилояти прокурори томонидан Пешкў туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


⚡️ Бугун, Бухоро вилоят прокуратурасида 28.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 1022-сон Қонуни ижроси юзасидан вилоят прокурорининг ўринбосари А.Пулатов ҳузурида прокурор - тергов ходимлари ўртасида ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда, вилоят прокуратураси органлари терговчилари, ёш мутахассислар ҳамда иш ўрганувчилар, вилоят ИИБ ва Департаментнинг барча суриштирувчилари ва терговчилари ҳамда вилоят суди тергов судьялари иштирок этди.

Семинар машғулотларига назарий ва амалий тарзда ҳамда фаолиятдаги тажрибаларга асосан ўтказилиб, иштирокчилар билан савол - жавоблар ташкил этилди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича билим - кўникмаларини оширишди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ Бухоро вилояти прокуратураси: Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш чоралари

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Bosh prokuratura dan repost
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов ва вилоят ҳокими Б.Зариповлар тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишган ҳолда мавжуд муаммолар ўрганилди.

Ўрганишда, маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш, аҳоли ва сайёҳлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, белгиланган ишларни жадаллаштириш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ва бошқа инфратузилмага доир муаммоларни ҳал қилиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан қурилиш соҳаси масъуллари иштирокида Бухоро туманидаги "Янги Ўзбекистон” массивида ҳам амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилиб, лойиҳанинг мукаммал тарзда бўлишини таъминлаш, ишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.