BUXORIY.UZ | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Наманган шахар ''Имом Бухорий''(Чаманзор) жоме масжидининг расмий, диний-маърифий канали!
❗Муаллифлик хуқуқларига риоя қилинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


❗️Эй Роббимиз!

Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

🕌Жума кунининг хайри ва барокати сизга бўлсин!

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 8 - Шаъбон ойи

Мелодий 2025-йил, 7 - Февраль жума

⏰ #БОМДОД     06:40

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               16:05

⏰ #ШОМ             17:40

⏰ #ХУФТОН       19:10


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 07.02.2025 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Билолиддин домла Жума намозидан аввал "Савдо ва тадбиркорликда ҳалоллик меъёрлари" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

👉♻️@BUXORIY_UZ


АЛЛОҲГА ЧИРОЙЛИ ҚАРЗ БЕРАДИГАН БОРМИ?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар» (Бақара сураси, 245-оят).
Муфассирлар “қарзи ҳасана” деб инсоннинг Аллоҳ йўлида сарфланган бойлигини тушунтирганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Аллоҳга “Қарзи ҳасана қиладиган киши борми?” ояти нозил бўлганда, Абу Даҳдаҳ исмли саҳоба:
Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ биздан қарз сўраяптими? – деди.
– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар Сарвари олам. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга: .
– Қўлингизни беринг, – деди ва:
– Мен Раббимга боғимни қарз бердим, деди. Шунда Набий алайҳиссалом:
Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган хурмозорлар Абу Даҳдаҳники бўлди, – дедилар

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 7 - Шаъбон ойи

Мелодий 2025-йил, 6 - Февраль пайшанба

⏰ #БОМДОД     06:40

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               16:05

⏰ #ШОМ             17:39

⏰ #ХУФТОН       19:10


Навбатчи имом: Билолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Шом намозидан кейинги дуо
(7 маротаба)

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ

Ўқилиши: Аллоҳумма, ажирний минан-наар

Маъноси: Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин.

(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

👉@BUXORIY_UZ


#Субҳаналлоҳ

Туяларнинг кўзлари жуда ажойиб шаклда яратилган. Қум бўрони юз берса, кўзда ҳимоя воситаси пайдо бўлади.

Бу восита билан кўзни кўриш қобилияти асло пасайиб қолмайди.

Аллоҳ таъоло Ғошия сурасининг 17-оятида марҳамат қилади:

«Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?».


👉@BUXORIY_UZ


Ёшлигимиздан ёдимизда сақланиб қолган ширин хотира

Уйимизнинг қаерида бўлса ҳам ўйнаб-ўйнаб ухлаб қолаверардик, тонг отганда қарасак, ўзимизга хос ётоқда маза қилиб ётган бўлардик.

«Эй Парвардигорим, улар (ота-оналаримиз) менга гўдаклик чоғимда тарбия беришганидек, Ўзинг уларга раҳмат-марҳаматларинг ёғдиргин»

(Исро сураси 24-оят)

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 6 - Шаъбон ойи

Мелодий 2025-йил, 5 - Февраль чоршанба

⏰ #БОМДОД     06:40

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               16:05

⏰ #ШОМ             17:38

⏰ #ХУФТОН       19:05


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Япон халқининг доно фикрлари

● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.
● Кетаётганни тўхтатма, Келаётганни хайдама.
● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда —  қўл уни артади.
● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.
● Одамлари кулган уйга бахт келади.
● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!
● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг — бир умр.

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 5 - Шаъбон ойи

Мелодий 2025-йил, 4-Февраль сешанба

⏰ #БОМДОД     06:40

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               16:05

⏰ #ШОМ             17:37

⏰ #ХУФТОН       19:05


Навбатчи имом: Билолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


#Кун_ҳикмати

"Фалончи сизни ёмонлади" дейишди.
"Заҳматсиз келган ажр қандай яхши" дедилар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

👉@BUXORIY_UZ


Душманларнинг энг ёмони

«Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга муҳтожсан.

•Биринчиси, дунёдир. Зеро, Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган.

•Иккинчиси, нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманларингнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”, деганлар.

•Сўнгра жинлардан бўлган шайтондирки, Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, Қуръони каримда: “Албатта, шайтон сизлар учун очиқ-­ойдин душмандир”, дейилган.

•Тўртинчиси, одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтондан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтонлар фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма­-юз туриб адаштиради».

Абу Лайс Самарқандий

👉@BUXORIY_UZ


Вафот этишингиз билан, биринчи бўлиб қўл телефонингиз сизни тарк этади. Ўқиган Қуръонингиз эса Қабрингизда ҳам сиз билан бирга қолади. Иккисига қанча вақт ажратиб турганингизга эътиборли бўлинг !

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 4 - Шаъбон ойи

Мелодий 2025-йил, 3-Февраль душанба

⏰ #БОМДОД     06:45

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               16:00

⏰ #ШОМ             17:35

⏰ #ХУФТОН       19:05


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Америкада ёзадилар: “Агар мусулмонлар бу ер юзида тавоф ёки намоз ўқишни тўхтатсалар, еримизнинг айланиши албатта тўхтайди, чунки маркази Қора тошда жойлашган ўта таъсирчан ўтказгичнинг айланиши электромагнит тўлқинлар тарқатади".

15 та университетнинг тадқиқот натижаларига кўра, Ҳажар-ул Асвад жуда юқори металл таркибига эга бўлиб,  одатдаги пўлатдан 23 000 баробар юқори даражага эга.

Ердан келаётган жуда ёрқин нурни кўрган баъзи астронавтлар унинг Ҳарам ёки Каъбадан  таралаётганини билишди.

Ҳажар-ул Асвад минглаб километрларча радиусдаги  масофага етиб борадиган микрофон каби ишлайди.

Профессор Лоуренс Э.Ёсеф - Фле Уиппл шундай деб ёзган эди: “Биз  ҳақиқатан ҳам мусулмонлар олдида қарздормиз, чунки тавоф ва намоз ўз вақтида супер ўтказгични йиғади“.

Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, ла илаҳа, иллаллоҳ, Аллоҳу акбар.

👉@BUXORIY_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☘⛅️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.☘

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 3 - Шаъбон ойи

Мелодий 2025-йил, 2-Февраль якшанба

⏰ #БОМДОД     06:45

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               16:00

⏰ #ШОМ             17:35

⏰ #ХУФТОН       19:05


Навбатчи имом: Билолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Янгилик #Эълон

🔹4-Февраль соат 10:00 да "Туркистон" тантаналар мажмуасида илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтади

👉@BUXORIY_UZ


Абу Умома розияллохуу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг Аллоҳ таолога энг яқини, уларга биринчи бўлиб салом берадиганларидир”. (Абу Довуд ривояти).

🤲Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!

👉@BUXORIY_UZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.