Postlar filtri


Ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкаси узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
➖ПҚ-78-сон, 27.02.2025 й

🔹 Хизматлар соҳаси учун 1% ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028-йил 1-январгача узайтирилди. Бу қуйидаги фаолият турларига:
▫️чакана савдо ва умумий овқатланиш;
▫️меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
▫️автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
▫️транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
▫️компьютер хизматлари;
▫️ маиший техникани таъмирлаш;
▫️ агро ва ветеринария ҳамда кўнгилочар масканлардаги хизматлар.

Имтиёз 30 ёшгача бўлган ходимларга тааллуқли бўлиб, уларнинг ойлик маоши 2,5 МҲТEКМ (2 887 500 сўм) дан кам бўлмаслиги керак.

Маълумот учун: 2024-йилда умумий овқатланиш соҳасида 8,1 мингта субъект 158 млрд сўм, чакана савдо соҳасида 27,9 мингта субъект 459,5 млрд сўм, туризм соҳасидаги 220 та субъект 17 млрд сўм миқдорида имтиёздан фойдаланган.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


#элон

Электрон солиқ хизматларидаги қисқа муддатли узилишлар бартараф этилди, улар одатдаги режимда ишлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, январ ойи учун ЭҲФни 11-феврал кунига қадар расмийлаштириш имконияти берилган.

Шунингдек, 2023-йил 1-январдан 2025-йил 1-январгача берилган онлайн-НКМ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берилади. (Расмийлар томонидан Имконят 3 кунга берилиши айтилди)

Январ ойи чеклари АОС тўловчилар учун 15-февралгача, ҚҚС тўловчилар эса 20-февралгача таҳрир қилишлари мумкин.

Кешбэк олинган чекларни таҳрирлашга тадбиркор томонидан кешбэк суммаси бюджетга тўлаб берилганидан кейин рухсат берилади.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal dan repost
#elon

Hurmatli soliq to'lovchilar❗️

Mutaxassislar tomonidan elektron soliq xizmatlari tizimida kuzatilayotgan texnik nosozliklarni bartaraf etish choralari ko‘rilmoqda. Tez orada saytlar odatdagi rejimda ishlashni davom ettiradi.

Barcha soliq toʻlovchilarga yanvar oyi uchun 11-fevralgacha (shu kuni ham) elektron hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirish imkoniyati beriladi.
__________
#объявление

Уважаемые налогоплательщики❗️

Специалистами приняты меры для устранения выявленных технических неполадок в системе электронных налоговых услуг. В скором времени сайты продолжат работу в штатном режиме.

Всем налогоплательщикам предоставляется возможность оформить электронные счета-фактуры за январь по 11 февраля включительно.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шу кунларда бухгалтерлар😁😁😂

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


SOLIQ_TAQVIMI_FEVRAL_2025.pdf
175.1Kb
#soliq_taqvimi

🗓 Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2025-йил феврал ойи учун календари
______________________________
#календарь_налогоплательщика

🗓 Календарь налогоплательщика – юридического лица на февраль 2025 года

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


🗓 Эслатма ❗️
2025-йил 20-январ
🗓Декабрь ойи учун:

➖ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш — охирги кун (Солиқ кодексининг 273-моддаси);
➖Дивидендлар ва фоизлар бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш — охирги кун (Солиқ кодексининг 345-моддаси);
➖Норезидентларнинг даромадлари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш — охирги кун (Солиқ кодексининг 355-моддаси);
➖Ер қаъридан фойдаланиш учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш — охирги кун (Солиқ кодексининг 454-моддаси).
🗓2024-йил IV чорак учун:

➖Электрон шаклда хизматлар кўрсатишда чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш — охирги кун (Солиқ кодексининг 281-моддаси).
🗓2024-йил учун:

➖Норезидент юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланиш учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш — охирги кун (Солиқ кодексининг 447-моддаси).
🗓Январ ойи учун:

➖Айланмадангина солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиги учун жорий тўловни тўлаш — охирги кун (Солиқ кодексининг 417-моддаси);
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиги учун жорий тўловни тўлаш — охирги кун (Солиқ кодексининг 432-моддаси);
➖Сув ресурсларидан фойдаланиш учун бўнак тўловлари — охирги кун (Солиқ кодексининг 448-моддаси).
🗓2025-йил учун:

➖Бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаш учун мол-мулк солиги бўйича жорий солиқ даври учун маълумотномани тақдим этиш — охирги кун (Солиқ кодексининг 417-моддаси);
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиги ҳисоботини тақдим этиш — охирги кун (Солиқ кодексининг 431-моддаси);
➖Солиқ объектининг жойлашган жойи бўйича солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш — охирги кун (Солиқ кодексининг 431-моддаси);
➖Сув ресурсларидан фойдаланиш учун солиқ бўйича бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаш — охирги кун (Солиқ кодексининг 448-моддаси).

‼️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175 - моддасидага кўра Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


🔍 Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани юбориш.

➖Солиқ тўловчилар Солиқ кодекс 182-моддасига кўра календарь йили давомида амалга оширилган назорат қилинадиган битимлар ҳақида солиқ органларига хабар беришлари шартлиги белгиланган.

➖Назорат қилинадиган битимлар рўйхати Солиқ кодекс 180 ва 181-моддаларида келтирилган(Батафсил).
Шахсларнинг ўзаро боғлиқлик белгилари Солиқ кодекс 37-моддасида келтирилган(Батафсил). Ушбу моддалар меъёрлари 2024 йилда сиз солиқ органларига махсус тартибда хабар бериш керак бўлган битимларни амалга оширганмисиз йўқми, тушунишга ёрдам беради. Агар амалга оширган бўлсангиз – молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай солиқ органларига хабар беринг(СК 182-м. 2-қисм).

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


🗓 Бугун 15 январ Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ва Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини юборишнинг охирги куни ми?

❌ Йуқ. Иккала солиқ тури буйича хисобот солик даври якуни буйича(яни йилнинг охирги ойи декабрь ойи учун) қуйидагича муддатлар белгианган:

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби Солиқ кодекси 470-моддасида:
...2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби(ЖШДС) Солиқ кодекси 389-моддасида:
...2)ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.

❗️ Лекин эьтибор беринг❗️ 21.12.2004 йилдаги 595-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида ШЖБПҲга 0.1% лик мажбурий бадалларни хисоблаш ва ҳисоботларни топшириш Ҳар бир иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда юбориши шартлиги кўрсатилган.
Шу карорнинг 2-иловаси 33-бандига кўра, мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўловчи хўжалик юритувчи субектлар раҳбарлари зиммасига юкланади, деб белгиланган.

📤Шунинг учун ШЖБПҲ хисоб китобини Халқ банкининг электрон регистрларини қабул қилиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизими оркали хисобланган бадални тўланг ва реестрларни бугун тақдим этинг.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️💸 12% даромад солиғини масофадан туриб қайтариб олиш мумкин ҚУЛАЙРОҚ усули.

✅ Солиқ мобил иловаси орқали "контракт"дан тўланган солиқни қайтариб олинг.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️💸 12% даромад солиғини масофадан туриб қайтариб олиш мумкин

🧑‍🎓👩‍🎓 "Контракт", нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари учун йўналтирилган маблағдан 12% даромад солиғини қайтариб олишда солиқ органларига ташриф буюрмасдан, my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.

“Солиқ декларацияларини юбориш” электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:
контракт;
нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари;

❗️ Декларация электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юборилади.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


#Тошкент_шаҳари_зоналар

Энг қулай варианти my3.soliq.uz сайтидаги Солиқ калькуляторларидан фойдаланиб муликингиз жойлашган МФЙга караб кайси зонада эканини аниклашингиз мумкин.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


Toshkent shahar zonalari chegaralari.docx
27.3Kb
#Тошкент_шаҳари_зоналар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1011-сонли Қонуни 8-иловасининг 1-бандида белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли. Бу ҳолда Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан ушбу коэффициентдан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида фойдаланилади.
Тошкент шаҳари зоналар чегарасини ушбу иловадан топишингиз мумкин. Лекин жуда мураккаб иш ;))

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


#Ставка_ўзгариш

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга асосан Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланиладиган коэффициентлар белгиланган. 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сонда солиқ солиш мақсадида белгиланган ставкалар эндиликда халқ депутатлари Кенгаши Қароридаги оширилган коэффициентларда қўлланилади.
❗️Бу белгиланган Энг кам микдор факат солиқ солиш максадида қўлланилади, агар шартнома буйича бошқача келишув имзолаб улгурган бўлсангиз уни ўзгантириш шарт эмас. Фақат солиқ оқибатларини хисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Солик оқибатларини Юридик шахслар ўртасидаги шартномалар учун қуйидаги постдан, жисмоний шахслар ва юридик шахс ўртасидаги шартномалар учун эса қуйидаги постдан билиб олишингиз мумкин.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


#Имтиёз
2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон қонунга асосан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига солиқ имтиёзлари яна 5 йилга узайтирилди.
- 2030 йил 1 январгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ижтимоий солиқдан ташқари, барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинади. (Солиқ қодекси 483-модда)

➡️Buxgalter kundaligi⬅️






#Устав_капитали
Жамият устав фондининг
(устав капиталининг) миқдори Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори жамият уставида белгиланади.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) жамият уставида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори лицензия талабларида белгиланиши мумкин.

Асос:
МЧЖ учун - ЎРК-310-II-сон 14-модда.
Акциядорлик жамиятлари учун - ЎРК-223-I-сон 17-модда.

➡️Тошкентдан_гапирамиз⬅️


#Тахлил
Ижара шартномаларида юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги вазиятни кўриб чиқамиз:
-Биринчи вазиятда ижарага берувчи жисмоний шахс ижарага олувчи юридик шахс - агар минимал ижара қийматдан келиб чиқиб ёки ундан юқори кийматда шартнома имзоланса жисмоний шахслар даромад солигини (2024/2025йиллар учун 12%ставка) юридик шахс солик агенти сифатини ушлаб қолиши ва хисобот топшириб солиқларини тўлаши лозим.
-Иккинчи вазиятда ижарага берувчи жисмоний шахс ижарага олувчи юридик шахс - агар минимал қийматдан паст нархда ёки текинга фойдаланишга минимал киймат ўртасидаги фарқдан даромад солиғини корхона ўзи тулаб бериши керак бўлади.
-Учинчи вазиятда икки жисмоний шахс ўртасида тузилган ижара шартномалари Солиқ иловаси оркали осон ва қулай руйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бу вазиятда ижарадан даромад олувчи ЖШ солик тўловчи булади.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️


#Тахлил
Ху‌ш ижара шартномалари минимал ижара ставкасидан фаркли суммаларда тузса кандай окибатларга олиб келади?
Куриб чикамиз:
-Биринчи вазият ижарага берувчи юридик шахс иккинчи юридик шахсга уз мулкидаги иншоат еки автомобилларни минимал ижара ставкасида еки ундан кимматрокка берса - бу вазиятда белгиланган суммадан келиб чикиб НДС, Фойда еки айланмадан олинадиган соликлардан бирини тулайди.
-Иккинчи вазиятда ижарага берувчи юридик шахс иккинчи юридик шахсга уз мулкидаги иншоат еки автомобилларни текинга еки минимал кийматдан паст нархда берса - бу вазиятда шартнома суммами ва минимал ижара киймати у‌ртасидаги фаркдан ижарадан фойдаланаётган юридик шахс учун Фойда солиги еки айланмадан олинадиган соликлардан бирини тулайди.

Бу икки вазиятда ижара шартномаси икки юридик шахс уртасида тузилган вазиятни курдик.

➡️Тошкентдан_гапирамиз⬅️


#Ставка_ўзгариш
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

Асосий солик ставкалари сақланиб қолинди. Ўзгаришлар хакида улашамиз.

2025 йил учун мол-мулкини ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун минимал ижара ставкалари тасдиқланди.

Солиштирма жадвал.

➡️Buxgalter kundaligi⬅️

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.