❗️
Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратиладиПрезидент
фармонига кўра:
2025 йил 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали,
2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига
кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.
2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.
2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун
субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.❕Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга
БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида
“Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.
🇺🇿
@Buxarabest🇺🇿