24 октябрь учун мунажжимлар башорати.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун олий табақали шахслар даврасига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни муносиб тутишга ҳаракат қилинг. Қолаверса, кунингиз одатдагидан бошқачароқ, очиғини айтганда, аянчлироқ ўтиши мумкин. Бунга сира ҳайрон бўлманг. Оила қурмаганлар бир кўришда кимнидир севиб қолиши кутилади. Саломатлигингизга бугун ҳеч нарса хавф солмайди. Аммо эҳтиёткорлик ортиқчалик қилмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 октябр куни ўзингиз каби фикрлайдиган, дунёқараши сизникига жуда ўхшаб кетадиган одамлар билан танишиб қолишингиз мумкин. Бу яхшиликка хизмат қилади. Қолган масалаларда кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Оилалилар жуфтингиз билан куннинг иккинчи ярмида янги уй сотиб олиш ёки уй таъмири масаласида жиддий суҳбат қуришингиз мумкин. Кечқурун овқатланишда меъёр ва режимни бузмаслигингиз тавсия қилинади. Бугун асло банкдан кредит олиш ҳақида ўйламанг).
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бир қарашингизда ёқиб тушмайдиган, ичи қора, юзларидан ҳам бошқаларга нисбатан нафрат балқиб турувчилар билан асло ҳамсуҳбат бўлманг. Гарчи ишларингиз ижобий ҳал бўлиши шуларга боғлиқ бўлса-да, бу боғлиқликдан воз кечинг. Оилавий ҳаётда эса анча-мунча асабий лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилади. Фақат бу асабийликлар таъсирида катта жанжал бошлашни хаёлингизга келтирманг. Жуда дўппи тор келса, ён беринг, камайиб қолмайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 октябрда оиласизларнинг айримлари келгусида жуда узоқ давом этувчи муҳаббат романи таъсирига тушишлари мумкин. Тасодифан ўша инсон билан танишасиз-у, худди ўзга дунёга кириб қоласиз. Бу дунёдан яқин орада чиқа олмаслигингиз аниқ. Молиявиий муаммоларни бартараф этишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Худо берганига шукр қилинг. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Соғлиғингиз ҳақида ҳам ўқтин-ўқтин қайғуриб туринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз қувноқ, бахтли онларга тўлиқ кечиши кутилмоқда. Бу кун узоқ вақт ёдингизда сақланиб қолиши тайин. Танишларингиздан кимдир сизга яқин дўстга айланиш ҳаракатида бўлади. Бундан фақат хурсанд бўлишингиз керак. Чунки бунақаси камдан-кам ҳолларда учрайди. Саломатликни мустаҳкамлаш учун тиббий кўрикдан ўтишингиз лозим бўлади. Пайсалга солманг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 октябр куни паризод буржи остида туғилганлар ўзлари топган ажойиб янгиликдан бошқаларни ҳам бохабар этиш ҳаракатида бўлишади. Айрим оила қурмаган дўстларимиз муҳаббатга ошно тутинишади. Бугун харидларни амалга ошириш, аёллар учун гардеробга янгилик киритиш ва косметика билан боғлиқ амаллар хайрли кечади. Жарроҳлик амалиётидан вақтинча воз кечиб туришингиз тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Уйда, хаёлларингизда ва атрофдагилар билан муносабатларда тартиб ўрнатишингиз зарур. Бу масалаларда зудлик билан тафтиш ўтказишингиз шарт. Олисга сафар, самолётда учиш ва янги квартирага кўчиб ўтиш муваффақиятли кечади. Спорт машғулотлари залига боришдан асло бош тортманг. Сизга ҳозир жисмоний зўриқишлар фақат фойда беради. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш зарурати туғилган. Хабарингиз бўлмаса, қалбингизга қулоқ тутинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 октябрда бир ҳикматни ёдга олинг. Инсон учун бир эшик ёпилса, иккинчиси албатта очилади. Шундай экан, қаердадир хатоликка йўл қўйган бўлсангиз, қайғуга ботманг. Тирик инсон хатога йўл қўйиши муқаррар. Фақат марҳумларгина хато қилишмайди. Молиявий масалада гапдан амалий ишга ўтинг. Омадингиз келади. Башарти тушга қадар янги лойиҳа учун пул тиксангиз, яқин келажакда юз баробар даромад бериши мумкин. Ҳушёр тортинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз кутилмаган совғалар ва саховатга бой бўлади. Кун давомида бир-биридан ёқимли хабарлар эшитасиз. Кўплаб муаммолар хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этилади. Бўшашманг, акс ҳолда рўзғорингизда ҳам муаммолар қалашиб кетиши мумкин. Қариндошлар, яқин танишлар билан ҳазил-мутойиба ёрдамида тиллашинг, яхши бўлади. Бусиз яна орангизда жанжаллар келиб чиқиши мумкин. Кечқурун ёлғиз қолиб келажак режаларни хомчўт қилинг
Буржлар | Мучаллар