"БУНЁДКОР" МФЙ УЙДА ҚОЛИНГ

@Bunyodkorcity Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

БУНЁДКОР М.Ф.Й
Ушбу канал орқали махалламиз хаётида бўлаётган янгиликлар кенг ёритиб борилади
https://t.me/Bunyodkorcity
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
10.11.2019 10:01
@OILAM_UZ @OILAM_UZ


​​«Группага одам қўш ва пул ишла»: интернет-фирибгарларнинг янги туридан сақланинг!

Ҳозирги пайтда интернет-фирибгарлар урчиб кетган ва уларнинг ҳийлалари ҳақида бир неча хабарлар чиқарганмиз. Таниқли блогер Нурбек Алимов шундай найрангбозларнинг янги бир схемаси ҳақида маълумот берган.
Хуллас, ҳозир Telegram ва бошқа мессенжерларда, ижтимоий тармоқларда кўп учраётган «Группага одам қўш ва пул ишла» деган схема бор, кўпчилик кўрган бўлса керак. Аслида бу – ғирт фирибгарлар томонидан ишлатиладиган енгил схема.

Сиз группага одам қўшасиз ва бироз ўтиб сизга «Группа Админ» деган ҳийлагар ёзади. «Сиз группага одам қўшганингиз учун фалон сумма ютиб олдингиз, карта рақамингизни юборинг», дейди. Карта рақамидан кейин картангизнинг амал қилиш муддатини ҳам сўрайди (энг қизиғи – пул ўтказиш учун бу муддат мутлақо керак эмас!), ундан кейин эса сиздан телефонингизга келган кодни сўрайди. Агар мана шу кодни ҳам берсангиз – тамом, ҳисобингизда бор пуллар билан ҳам хайрлашаверинг!

Пастдаги расмда реал вазият акс этган, фирибгарнинг гапини қаранг: «инновацион янги лойиҳа» эмиш! Бу укамиз бирпасда карта рақамини ташлаб бергани ҳам кулгили.

Шуни ёдда тутинг, «Одам қўш ва пулли бўл» каби лойиҳалар мутлақо ҳийла. ФИРИБГАР! Ҳеч қачон карта рақамингизни ҳам, амал қилиш муддатини ҳам, ва айниқса, картангизга уланган телефон рақамига келадиган кодни бировга берманг!

Бировни руҳсатисиз группаларга қўшманг хатто яқинингиз бўлса ҳам. Бу иш жоиз эмас.

Бундан ташқари, «Мен фалонча пул топдим, сиз ҳам шундай бой бўлишни хоҳлайсизми?» деб бошланган ҳар қандай реклама ва видеолар бу – фирибгарликдир. Ҳеч ким ўзининг гуллаб-яшнаётган бизнесини биров билан бўлишмайди. Аҳмоқ бўлманг!


Дўстларингизга ҳам улашинг:

👇👇👇
@OILAM_UZ @OILAM_UZ
@OILAM_UZ @OILAM_UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAEz4qj1PeHbykGmfqw