"БУНЁДКОР" МФЙ УЙДА ҚОЛИНГ

@Bunyodkorcity Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

БУНЁДКОР М.Ф.Й
Ушбу канал орқали махалламиз хаётида бўлаётган янгиликлар кенг ёритиб борилади
https://t.me/Bunyodkorcity
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
10.11.2019 10:01
Касаллик асосан қуруқ йўтал ва юқори ҳарорат билан кузатиляпти. Кўпи билан бир ҳафта давом этиши айтилади. Энг яхши муолажа - парацетамол ва кўп-кўп суюқлик ичиш. Лимонли иссиқ чой, оддий қайнатилган сув. Ўзаро камида 3-4 метр масофа сақланглар. Такси, жамоат транспортларига минмаган яхши - иложи борича кенгроқ йўллардан пиёда юриш керак. Ҳар кун исириқ тутатиш ҳам фойдаси бор, расман тасдиқланмаган бўлса-да. Уйда ҳам, ишхонада ҳам. Касаллик асосан қўл ва бемор ушлаган жиҳозлар орқали тарқаляпти - қўлни 2-3 марта тез-тез ювинглар, юзга умуман тегманглар. Имконқадар кекса ота, оналарингизга яқинлашманг, уларда вирус оғир кечиши хавфи каттароқ.

Агар қуруқ йўтал ва температура бўлсангиз, уйнинг чеккароқ хонасига ўзингизни изоляция қилинг, овқатларни эшик ортига қўйиб кетишсин. Сочиқ, идиш-товоқ, совунларни алоҳида қилволинг.

Тўй-марака ва йиғинларга бормай туринг. Ўзбекчиликни сал пауза қилиб турсак, ҳеч нарса бўлмайди. Ана оғиз-бурун ўпишадиган миллатлар ҳам бир-бирини четдан айланиб ўтяпти.

Ваҳима билан ҳеч нима ҳал бўлмайди, энг асосийси ўзингиз ва яқинларингизни асраш. Барчангизга соғлиқ тилайман. Яқин орада ўтиб кетади бари.