"БУНЁДКОР" МФЙ УЙДА ҚОЛИНГ

@Bunyodkorcity Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

БУНЁДКОР М.Ф.Й
Ушбу канал орқали махалламиз хаётида бўлаётган янгиликлар кенг ёритиб борилади
https://t.me/Bunyodkorcity
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
10.11.2019 10:01
Ўзбекистондаги барча мактаб, боғча ва ОТМлар 16 мартдан карантинга ёпилади

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда белгиланишича, коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади.

Бундан ташқари, Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.

16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқишлари, чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтиши мумкин, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.

Тўғри ва оқилона қарор. Аввал режалангани каби бу чораларни Наврўздан кейинга қолдириш ярамас эди. Париждан қайтган ўзбекистонлик аёлда касаллик аломатлари сезилгани ва шундан сўнг унинг ўзи ҳамда оила аъзолари назоратга олингани бу кескин чораларга туртки берган бўлса ажаб эмас.