⚡️Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бемор Франциядан келган
15 март куни соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.
«Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда», — дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ахборотида.
Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши таъкидланди.