"БУНЁДКОР" МФЙ УЙДА ҚОЛИНГ

@Bunyodkorcity Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

БУНЁДКОР М.Ф.Й
Ушбу канал орқали махалламиз хаётида бўлаётган янгиликлар кенг ёритиб борилади
https://t.me/Bunyodkorcity
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
10.11.2019 10:01
2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилади.

ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади. Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик («загранпаспорт») паспорти берилади.

ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилади. Шу билан бирга, 2011 йилдаги Ўзбекистон фуқаросининг илгари берилган биометрик паспортларини, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг яшаш учун рухсатномаларини алмаштириш уларнинг эгаларининг илтимосига биноан муддати тугагандан ёки муддатидан олдин амалга оширилади.

2030 йил 1 январдан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.