"БУНЁДКОР" МФЙ УЙДА ҚОЛИНГ

@Bunyodkorcity Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

БУНЁДКОР М.Ф.Й
Ушбу канал орқали махалламиз хаётида бўлаётган янгиликлар кенг ёритиб борилади
https://t.me/Bunyodkorcity
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
10.11.2019 10:01
Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Исмоилов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келган Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Олимжон Исаев 1972 йили Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган.

Наманган шаҳридаги “Ифода агро кимё ҳимоя” корхонаси директори, вилоят фермерлар кенгаши раиси, “Мехмаш” МЧЖ кузатув кенгаши раиси вазифаларида ишлаган. 2018-йил май ойидан бери “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувига раислик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Шавкатжон Абдураззақов кеча, 5-март куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати