Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қирғизистонлик Элдиар ва Адам Россияда ишловчи юртдошлари ҳақида қўшиқ куйлапти
Ўзини "Эл хизмати"даги "Халқ хизматкори" дея атаб, қўлни кўксига қўйгувчи сип силлиқ сипо қўшиқчиларимиздан шундай қўшиқларни анчадан буён кутаман. Лекин йўқ. Улар миллионлаб меҳнаткашлар мавзусику майли ижтимоий ёки оддий маиший муаммоларни ўз ижодларида урғуламайди.
Мигрантлар ўн йиллардан буён Ўзбекистонга миллиардлаб валюта жўнатади. Баъзи йиллари бу иқтисодиётни тортувчи локомотив ҳам бўлиб қолганди. Бироқ мигрантлар ўз овозига эга эмас. Худди улар йўқдай. Пуллари бор ўзлари эса иложи борича тилга олинмайди. Меҳнати, пули ҳалол бўлса ҳам ўзи қора. Юқори минбарлардан улар илк бора дангасалар сифатида тилга олинган.
Кичкина шаҳарнинг тор кўчасига бўлса ҳам майдагина монумент ўрнатишса бўларди. Бир ўзлари бир нечта ишсизни боқмоқда, оила тебратмоқда. Давлатга юк бўлишмаяпти. Уларга давлат ҳам, шиор-у мафкуралар ҳам керак эмас. Шунчаки тинч бўлиб турса, йўлда, чегараларда қийнашмаса бўлди. Бир кунини кўради.