Бугун эрталабдан берилган хабарларни ўқиб, бир латифа эсга тушиб қолди.
Бир инсон шифокор қабулига борибди ва қулоғи оғриётганидан шикоят қилибди. Шифокор уёқ-буёқни текширгандай бўлибдида, айтибди:
— Сизнинг касалингиз хавотирли эмас. Дори ичманг, бошқа муолажа ёзиб бераман. Туманимиздаги деҳқон бозорига борасиз, эшикдан кирганда ўнг томонда катта чинор бор, шу чинорнинг остида бир сотувчи турп сотиб ўтирибди. Ўша турпдан, 2 кило, йўқ, яхшиси 5 кило оласиз. Ҳар куни турпни қирғичдан чиқариб, сувини қулоққа томизасиз, қарабсизки, отдай бўлиб кетасиз.
— Раҳмат, духтир, умрингиздан барака топинг.
Бироздан кейин бошқа бемор келибди ва қорин оғриғидан шикоят қилибди. Шифокор уёқ-буёқни текширгандай бўлибдида, айтибди:
— Туманимиздаги деҳқон бозорига борасиз, эшикдан кирганда ўнг томонда катта чинор бор, шу чинорнинг остида бир сотувчи турп сотиб ўтирибди. Ўша турпдан, 10 кило оласиз. Ҳар куни 3 маҳал турпни қайнатиб, совитиб, қорнингизга боғлайсиз, тезда тузалиб кетасиз.
— Раҳмат, духтир, борингизга шукр.
Бироздан кейин яна бир бемор келибди ва бош оғриғидан шикоят қилибди. Шифокор уёқ-буёқни текширгандай бўлибдида, айтибди:
— Туманимиздаги деҳқон бозорига борасиз, эшикдан кирганда ўнг томонда катта чинор бор, шу чинорнинг остида бир сотувчи...
Шу пайт шифокорнинг телефон жиринглабди:
— Ака, бўлди турп тугади, энди сабзига ўтинг.
*
Дезинфекция туннелларининг ҳеч қандай фойдаси йўқлиги ҳақида аввал ҳам бир неча марта ёздик. Июль ойидаёқ бу тунеллар ва сепилаётган воситалар савдосидан кимлардир манфаатдор эмасмикин, нима учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти самарасиз эканлиги ҳақида хулоса берган нарса бизда ҳалигача бекор қилинмаяпти деб, саволларни ўртага ташладик.
Ҳечдан кўра кеч қабилида, сентябрь ойининг ўрталарига келибгина, бу бекор бўлди. Аммо тунеллар ўрнига антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш белгиланибди.

👉 @Boylik_uz 👈