Абдулла Арипов ва Кубатбек Бўронов маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашган.
ТИВ матбуот хизмати эълон қилган пресс-релизда қайд этилишича, воқеа сабабларини икки томон расмий шахслари ўрганиши шуни кўрсатдики, «Чашма» булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув натижасида икки мамлакатнинг айрим фуқаролари ўртасида можаро келиб чиққан.
Ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.
Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди. Томонлар бундан кейин олдиндан келишувсиз тозалаш ишларини олиб бормасликка келишиб олдилар.